Uzbekistan Airways Наврўз байрами муносабати билан маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди. У 21−24 март кунлари эконом ва бизнес класс тарифлари учун амал қилади.
1−7 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳароратнинг ўзгариши сабабли 6 та вилоятнинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди.
Chevrolet Tahoe, Traverse, Equinox, Captiva ва Onix каби моделларга баҳорги чегирмаларни тақдим этди. Акция учун мўлжалланган автомобиллар сони чекланган.
Фарғона вилояти Қува туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 3 баллни ташкил этди. Ер силкиниши Андижон вилоятининг айрим туманларида ҳам сезилди.
Украина ёзгача Россиянинг ҳужуми тезлашиб, Украина армиясида ўқ-дорилар етишмаслиги шароитида Киев мудофаасини ёриб ўтиши мумкинлигидан хавотирда, деб ёзди Bloomberg.
Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроил ва ХАМАС ўртасидаги уруш натижасида анклавда ҳалок бўлганлар сони 30 мингдан ошган, 70 мингдан ортиқ киши жароҳатланган.
Хоразм вилояти Хонқа туманидаги мактаблардан бирида ўқитувчи биринчи синфга дарс ўтаётган вақтида аввал ўқувчи болани, кейин эса қизни калтаклади. Ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан терговга қадар текширув ишлари бошланди, суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
2021 йил декабрь ойида 7,5 йилга озодликдан маҳрум этилган Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов 2023 йилнинг май ойидан буён жазо муддатини манзил колонияда ўтамоқда, дея тасдиқлади Олий суд.
Умумий овқатланиш корхоналари учун айланмадан ягона солиқ ёки ҚҚСнинг пасайтирилган ва ҳисобга олинмайдиган ставкасини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Савдо-саноат палатаси раҳбари Даврон Ваҳобов умумий овқатланиш корхоналарига ҚҚС бўйича ягона солиқ солиш тартиби жорий этишни таклиф қилди.
Тошкент вилояти ҳокими Нурафшон шаҳрида Зулфия Зокирова мажмуаси қурилиши учун 1 млрд сўм ажратишни маъқуллади. Қарорни изоҳлаган ҳокимлик вакили бундай ишлар дунё тажрибасида борлигини таъкидлади. Зойир Мирзаевнинг ўзи 2021 йилда собиқ ҳокимнинг шу мазмундаги қарорини бекор қилганди.
Humo Air авиакомпанияси 10 мартдан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб ички рейсларни вақтинча тўхтатишини маълум қилди. Лоукостер тез орада халқаро йўналишларда рейсларни йўлга қўйишни режалаштирмоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент Тошкент шаҳри ва вилояти, Қашқадарё ҳамда Навоий вилоятларида асосан Аi-80 бензин ёқилғисини ноқонуний сотаётган шахсларни аниқлади. Республикада охирги бир ой ичида ушбу маркадаги бензин тақчиллиги кузатилмоқда.
Ўзбекистоннинг Латвия, Литва, Финляндия ва Эстониядаги элчиси Қадамбай Султонов фаолиятини якунлади. У мазкур давлатларда 2019−2024 йиллар давомида фаолият юритди.
7 март куни пойтахтдаги «Ўзэкспомарказ»да «Савицкий кундаликлари. Қадимий ва навқирон» мультимедиа кўргазмаси очилади. Унда Игор Савицкий номидаги давлат санъат музейи коллекциясидаги Марказий Осиё анъаналари ва маданияти ҳамда XX аср тарихий воқеаларини акс эттирган асарлар намойиш этилади.
Гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов онлайн рейтингда дунёнинг энг кучли 10 шахматчиси қаторидан жой олди ва Ўзбекистон тарихида ушбу муваффақиятга эришган биринчи шахматчи бўлди.
USAID, ФАО ва Ветеринария қўмитаси Ўзбекистонда трансчегаравий ҳайвонлар касалликлари, жумладан, зоонотик касалликларга қарши кураш бўйича янги лойиҳа бошлади. Бунда «Ягона саломатлик» ёндашуви COVID-19 пандемияси каби эҳтимолий инқирозларга тайёргарликни оширади.
25 февраль куни Numa Diagnostics ва Medipol клиникалари ҳамкорлик меморандуми имзолашди. Шу муносабат билан онкологик касалликлар билан курашаётган беморлар бепул кўрикдан ўтказилди.
Иллинойс штати суди АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампга республикачилар партиясидан ушбу штатда президентликка номзод бўлиш учун ўтказиладиган праймеризда қатнашишни тақиқлади. Аввалроқ худди шундай қарор Колорадо ва Мейн штатларида ҳам қабул қилинган эди.
Президент Энергетика вазири ва вилоятлар ҳокимларининг муқобил энергетика соҳасидаги 2024 йилги режаларидан норози бўлди. Шавкат Мирзиёев 2−3 ойда 14 та қуёш ва шамол электр станциясини ишга туширишни тезлаштириш ва 2 та гидротўплаш станцияси лойиҳаларини ишга тушириш бўйича топшириқ берди.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистоннинг Амударё туманига бориб, 423 метрли янги кўприкни очиб берди. У поездда ва автомобилда юриб, кўприк сифатини кўздан кечирди. «Бу йўл жаҳонга очилаётган Янги Ўзбекистон, Янги Қорақалпоғистоннинг тараққиёт ва фаровонлик йўлларидир», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг