ДХХ фуқароларнинг пулларини ўзлаштиришда гумонланган ИИБ, Миллий гвардия ва солиқ ходимларини ушлади
30 июль 2023, 13:43

ДХХ фуқароларнинг пулларини ўзлаштиришда гумонланган ИИБ, Миллий гвардия ва солиқ ходимларини ушлади

Навоийда фуқарога $30 минг эвазига олтин қазиб олиш учун шароит яратиб берган ИИБ инспектори, Наманганда $3 минг эвазига фирманинг 383 млн сўмлик солиғини бартараф этмоқчи бўлган солиқ инспектори, Андижонда $5 минг эвазига фуқарони ишга киритиб қўйишни ваъда қилган Миллий гвардия ходими ушланди.

Ўзбекистонда хориждан келган ҳар бир турист учун 100 долларгача субсидия ажратилади
30 июль 2023, 10:44

Ўзбекистонда хориждан келган ҳар бир турист учун 100 долларгача субсидия ажратилади

Президент қарори билан хориждан келган ҳар бир турист учун туроператорларга тенг улушларда 20 дан 100 долларгача субсидия ажратилади. Шунингдек, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетида ўқимоқчи бўлган айрим хорижий мамлакатлар фуқаролари учун давлат грантлари шакллантирилади.

21 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди
30 июль 2023, 09:50

21 йилдан буён қидирувда бўлган шахс Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

2002 йилда қасддан одам ўлдиришда гумонланиб, қидирувга берилган 48 ёшли эркак Қозоғистондан, 2015 йилда босқинчиликда гумонланиб, қидирувга берилган шахс эса Россиядан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди.

Туркий давлатларнинг икки ташкилоти иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ҳамкорлик қилади
29 июль 2023, 18:57

Туркий давлатларнинг икки ташкилоти иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашда ҳамкорлик қилади

Туркия давлатлар жўғрофия кенгаши ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти бош котибларининг Истанбулда бўлиб ўтган учрашувида иқлим ўзгариши, экологик муаммолар, энергия ресурслари тақчиллиги каби глобал муаммоларга биргаликда ечим топишга келишиб олинди.

Блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди
29 июль 2023, 17:34

Блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди

Фарғоналик блогер Олимжон Ҳайдаров жиноятда гумонланиб, ҳибсга олинди, дея маълум қилди Фарғона вилояти ИИБ. У «Қўқон Истиқлол» савдо комплекси раҳбарларидан салбий мазмундаги мақолани интернетда тарқатмаслик эвазига 10 000 доллар талаб қилганликда айбланмоқда.

1 августдан иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори ошади
29 июль 2023, 17:33

1 августдан иш стажига эга бўлмаганларга бериладиган нафақа миқдори ошади

Ўзбекистонда 1 августдан зарур иш стажига эга бўлмаган кексаларга бериладиган нафақа миқдори 535 минг сўмдан 568 минг сўмга оширилади. Бу ўзгариш боқувчисини йўқотганлик нафақаси олувчиларнинг бир нафар меҳнатга қобилиятсиз оила аъзоси учун тўланадиган миқдорга ҳам тааллуқли.

Самарқандда автобус йўлини тўсиб қўйиб, унга тош отганлар 15 суткага қамалди
29 июль 2023, 17:14

Самарқандда автобус йўлини тўсиб қўйиб, унга тош отганлар 15 суткага қамалди

Оқдарё тумани ҳудудидан ўтувчи йўлда бир гуруҳ фуқаролар автобус йўлини тўсиб, унга тош отди. Самарқанд вилояти ИИБ можаро ҳайдовчилар йўл талашгани ортидан келиб чиққани ва 14 кишига нисбатан 15 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланганини билдирди.

Фарғонадаги караоке кафесида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди
29 июль 2023, 15:54

Фарғонадаги караоке кафесида содир бўлган ёнғин юзасидан жиноят иши қўзғатилди

Фарғонада 6 кишининг ўлимига сабаб бўлган ёнғин бўйича прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилди. Ачилбой Раматов бошчилигидаги ҳукумат комиссиясига вафот этганларнинг оиласи ва жабрланганларга ёрдам кўрсатиш ҳамда бахтсиз ҳодисани текшириб, ҳисоботни Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилди.

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ шахсларни мукофотлади
29 июль 2023, 15:08

Президент Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ шахсларни мукофотлади

Шавкат Мирзиёевнинг фармонига кўра, 30 июль — Халқлар дўстлиги куни муносабати билан бир гуруҳ шахсларга «Дўстлик», II даражали «Соғлом авлод учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали берилди (рўйхат).

Фарғона шаҳрида кафе ёнди: 6 киши ҳалок бўлган, 7 киши шифохонага олиб кетилди
29 июль 2023, 14:34

Фарғона шаҳрида кафе ёнди: 6 киши ҳалок бўлган, 7 киши шифохонага олиб кетилди

Фарғона шаҳридаги 4 қаватли бино ертўласида жойлашган караоке кафесида ёнғин содир бўлиши оқибатида 6 киши ҳалок бўлди. 7 киши шифохонага олиб кетилган. Президент топшириғига кўра тузилган Ҳукумат комиссияси Фарғонага жўнаб кетди.

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлган ЙТҲда 4 киши жароҳатланди
29 июль 2023, 13:12

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида содир бўлган ЙТҲда 4 киши жароҳатланди

Тошкентнинг Бунёдкор шоҳкўчасида учта енгил автомобиль тўқнашиб кетди, бир машина ҳайдовчиси ва 3 нафар йўловчиси жароҳатланди.

Суриядаги террор ташкилотга қўшилишга уринган андижонлик шахс 8 йилдан кўпроққа қамалди
29 июль 2023, 11:16

Суриядаги террор ташкилотга қўшилишга уринган андижонлик шахс 8 йилдан кўпроққа қамалди

Андижон вилоятида яшовчи 30 ёшли шахс Суриядаги жангарилар сафига қўшилмоқчи бўлгани учун 8 йил 1 ойга озодликдан маҳрум этилди. У Туркияда яшаган пайтида бир неча бор Сурияга ўтишга уринган, сўнг Ўзбекистонга депортация қилинган.

Нима тайёрлаймиз: Қиш мавсуми учун сабзавотли салатлар
29 июль 2023, 10:28

Нима тайёрлаймиз: Қиш мавсуми учун сабзавотли салатлар

Бақлажонли ёки қовоқчали икра, пиширилган сабзавотлардан тайёрланган қайла, уйда тайёрланган лечо, қишга сабзавотли аралашмаларни музлатиб қўйиш усули ва бошқалар — Zira.uz қиш мавсуми учун сабзавотли салатлар рецептларини тақдим этади.

Пиёдалар ўтиш жойида навбатдаги ўлим: машина уриб юборган ўсмир ҳалок бўлди
29 июль 2023, 10:10

Пиёдалар ўтиш жойида навбатдаги ўлим: машина уриб юборган ўсмир ҳалок бўлди

Тошкентда 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойини кесиб ўтаётган 17 ёшли пиёдани уриб юборди. Ўсмир вафот этган.

Раққоса Малика Аҳмедованинг уйидан 680 минг долларлик тақинчоқлар ўғирлангани бўйича 4 киши суд қилинмоқда
29 июль 2023, 09:21

Раққоса Малика Аҳмедованинг уйидан 680 минг долларлик тақинчоқлар ўғирлангани бўйича 4 киши суд қилинмоқда

Ўзбекистон халқ артисти Малика Аҳмедованинг уйидан 680 минг долларлик қимматбаҳо тақинчоқлар ўғирлангани бўйича 4 киши айбланмоқда. Олий суднинг «Газета.uz»га маълум қилишича, судланувчиларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

«Испайсой» микро ГЭСи ишга туширилди
29 июль 2023, 09:00

«Испайсой» микро ГЭСи ишга туширилди

28 июль куни «Ўзбекгидроэнерго» АЖ томонидан Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманида Пскем дарёсининг чап ирмоғи ҳисобланган Испайсойда янги микроГЭСнинг очилиши маросими ташкил этилди.

«Глобал қайнаш даври кириб келди» — БМТ раҳбари
28 июль 2023, 22:45

«Глобал қайнаш даври кириб келди» — БМТ раҳбари

«Глобал исиш даври тугади, глобал қайнаш даври кириб келди», — дея маълум қилди БМТ раҳбари. Метеорологларнинг фикрича, жорий йилнинг июли кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлади. Бу ойда энг иссиқ уч ҳафта ва энг иссиқ уч кун қайд этилди.

ЙПХ ходимлари энди дислокация жойи учун эмас, балки ҳудуд учун жавобгар бўлади
28 июль 2023, 22:02

ЙПХ ходимлари энди дислокация жойи учун эмас, балки ҳудуд учун жавобгар бўлади

ЙҲХББ «дислокация»дан воз кечади, дея маълум қилди президент. Уларнинг кўчаларда патруллик қилишни бошлаш-бошламаслигига аниқлик киритилмади. Ҳокимликларга йўл инфратузилмасини яхшилаш учун маслаҳатчиларни жалб этиш топширилди. Президент ер усти ва ерости ўтиш жойлари масаласини ҳам тилга олди.

28 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести
28 июль 2023, 22:00

28 июль куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеалар дайжести

Боғча болаларига маъруза ўқиган ИИБ ходимларини танқид қилган президент, ишдан олинган мутасаддилар, Абдуқодир Мўминов суди, нашида сабаб 3 йилга қамалган йигитга чиқарилган ҳукм ўзгартирилгани, шошилинч мурожаатлар учун ягона 112 рақами ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Колонка: Ортиқча тўланган ҚҚС қайтариладими ёки йўқми? Қайтарилмайдиганга ўхшайди
28 июль 2023, 21:29

Колонка: Ортиқча тўланган ҚҚС қайтариладими ёки йўқми? Қайтарилмайдиганга ўхшайди

Тошкентдаги корхоналардан бирида директор бўлиб ишлаётган муаллифимиз Владимир Срапионов «Ўзгалар қарзининг оғирлиги» рукнида ортиқча тўланган ҚҚСни қайтариш билан боғлиқ ноаниқ вазият мавзусини давом эттиради.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг