Ўзбекистонда кўчмас мулкнинг шартли кадастр қиймати 350 млрд долларни ташкил қилиши мумкин, деди президент. У аэросуратлар ва ер кадастрини рўйхатдан ўтказиш бўйича ишларни жадаллаштириш топшириғини берди. Агар кадастрсиз ерлардан оқилона фойдаланилмаса, улар ҳокимликлар захирасига қайтарилади.
Москвадаги кўп қаватли уй қурилиши майдонида 35−40 нафар ишчи иштирокида жанжал юз берди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Муштлашувга ошхонага киришда навбат талашиш сабаб бўлди. Мигрантлар жиноий ва маъмурий жавобгарликка тортилди.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Сречко Катанецнинг фикрича, унинг футболчилари характер кўрсатиб, Эрон билан дуранг ўйнади. Шунингдек, биринчи бўлимдаги камчиликлар, Эроннинг провокациялари, хориж клубларида тўп сураётган футболчилар ҳақида фикр билдирди.
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов сўнгги йилларда иқтисодиёт юқори бюджет тақчиллиги шароитидаги ҳаётга мослашгани ва бу «оғирликни пул-кредит сиёсатига юклаётганини» таъкидлади. У фискал консолидация зарурати ва монетар сиёсатнинг «кўтарилган овози» ҳақида гапирди.
Исроил ҳукумати ҲАМАС билан ўт очишни вақтинча тўхтатиш ва бу даврда асирларни алмашишга келишиб олди. Сулҳ вақтида инсонпарварлик ёрдами, дори-дармон ва ёнилғи юкланган юк машиналари Ғазога кириши мумкин бўлади. Тафсилот.
Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2026 йилги жаҳон чемпионатига саралаш ўйинида Эрон билан дуранг ўйнади. Терма жамоа 0:2 ҳисобида мағлуб бўла туриб, иккинчи бўлимда Остон Ўрунов ва Игорь Сергеевнинг голлари эвазига ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди (видео, фото).
Президент вагонлар паркини янгилаш, Тошкент метрополитенида поездлар орасидаги икки дақиқали интервални таъминлаш бўйича топшириқ берди. Бундан ташқари, метрополитенни 2040 йилгача ривожлантириш стратегияси ишлаб чиқилмоқда, бунда асосий эътибор ерости метросига қаратилади.
Oasis Credit микромолия ташкилоти иккинчи филиалнинг очилишини эълон қилди. Эндиликда компания тадбиркорларни сифатли молияштириш билан таъминлай олади.
Глобал иқлим тенгсизлиги бўйича ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатадики, дунёдаги энг бой 1 фоиз аҳоли даромадлари паст бўлган 66 фоиз аҳолига қараганда кўпроқ миқдорда табиатга углерод гази чиқиндилари чиқаради.
Пойтахтнинг Чилонзор туманида Chilonzor Сity турар жой мажмуаси ва «Бунёдкор» стадионининг 5,5 гектарли автотураргоҳи ўрнида Smart siti мажмуасини қуриш таклиф қилинмоқда. Бу туман аҳолисини камбағалликдан чиқаришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Миробод туманида Hyundai Sonata машинаси уриб юборган 41 ёшли пиёда шифохонада вафот этди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қўқон шаҳрида эр-хотин ис газидан заҳарланиб вафот этди. Марҳумларнинг ўлими юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланди.
Жаҳон банки гуруҳи ҳисоботида Ўзбекистон иқтисодиётини карбонсизлантириш бўйича чора-тадбирлар мамлакатга тараққиёт мақсадларига эришиш ва фуқаролар фаровонлигини оширишга ёрдам бериши қайд этилди. Ҳисоботда буни амалга ошириш учун бир қанча тавсиялар бериб ўтилган.
Президент халқаро молия институтлари иштирокидаги лойиҳаларни амалга оширишда барча соҳалар ҳам натижадорликка эриша олмаётганини таъкидлади. Хусусан, Қишлоқ хўжалиги, Соғлиқни сақлаш вазирликлари ва «Ўзсувтаъминот» акциядорлик жамиятидаги лойиҳаларда сусткашликка йўл қўйилаётганини танқид қилди.
Бағдод тумани ҳокими ўринбосари педагогика коллежи директорини 2024 йилги газета ва журналлар обуна режасини бажаролмагани учун калтаклади. Директор аҳволи оғирлашгач, шифохонага ётқизилган. Олий таълим вазирлиги ҳолатни кескин қоралади. Ҳозирда терговга қадар суриштирув ишларини олиб борилмоқда.
Ўзбекистон Миллий кутубхонаси кечки вақтда ҳам ишлашини таъминлаш учун бюджетдан қўшимча 1,2 млрд сўм ажратиш режалаштирилмоқда. Октябрда муассаса туну кун ишлаш режимини тўхтатган ва бу тунда ишлаш учун қўшимча штат ажратилмагани ҳамда куз-қиш мавсумида электрни тежаш билан изоҳланганди.
Президент фармони билан қандолатчилик корхоналарига экспортолди ва экспорт билан боғлиқ савдо операцияларини молиялаштириш учун охирги 12 ой мобайнида амалга оширилган экспорт ҳажмидан келиб чиққан ҳолда 2 йил муддатгача 3 миллион АҚШ долларигача маблағ ажратилади.
«Биокимё» спирт заводининг давлатга тегишли 51 фоиз улуши 118 млрд сўмга (9,6 млн доллар) сотилди. Харидор умумий овқатланиш ва озиқ-овқат етказиб бериш хизматларини кўрсатувчи Mega comfort business бўлди.
Учкўприк туманида Isuzu Damas билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди, 4 нафар шахс эса тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Тошкент шаҳар 7-сон клиник шифохонасида фуқаро шифокорга қарата стул отди. Ҳолат юзасидан ички ишлар органлари томонидан суриштирув ишлари бошланган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг