Шавкат Мирзиёев 2025 йилда Ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинлари ўтказиладиган Олимпия шаҳарчасини бориб кўрди. 100 гектарли ҳудудда 10 минг ўринли стадион, велодром, сув спорти саройи ва жамоавий ўйинлар мажмуалари қурилади. Шаҳарча илмий, амалий, ўқув-машғулот маркази бўлиши режалаштирилган.
Сингапур институти ва Тошкент божхона бошқармаси олдида «доимий юзага келадиган тирбандликларни ҳисобга олиб», «замонавий» йўл ўтказгич қуриш таклиф этиляпти. «Газета.uz» аввалроқ қуриб бўлинган йўл ўтказгичлар мисолида улар қанча жой эгаллаши ва шаҳар муҳитини ёмонлаштиришини кўрсатиб берганди.
5 та кинопремьера, «Ҳумо» хоккей клуби ўйинлари, Drag Racing, «Янги нафас» югуриш мусобақаси, Аваз Охун концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, «SAHNA» стендап клубидаги юмористик шоулар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Россия ҳукумати автомобиль бензинини Россиядан олиб чиқишга қўйилган вақтинчалик тақиқни бекор қилди. Тақиқ ички бозордаги нархларни барқарорлаштириш мақсадида 21 сентябрда жорий қилинганди.
2022 йилда қизамиқ билан касалланиш 2021 йилга нисбатан 18 фоизга, ўлим даражаси 40 фоиздан кўпроққа ошган. Бу эмлаш қамровининг пасайиши билан боғлиқ, дейилади ЖССТ ҳисоботида.
Лимонли мусс-чизкейк, кекс, глазурли ёки малина қўшилган лимонли печенье, творожник ёки пирог — Zira.uz лимон солиб тайёрланган пишириқлар рецептини тақдим этади.
Тошкентда кўча рассоми Inkuzart Фаластин-Исроил урушига бағишланган расм чизди. Унда қўлига қурол олган Исроил ҳарбий хизматчиси ва юрагини унга тақдим этаётган болакай акс этган.
Veolia Energy Tashkent 1 декабрдан пойтахтдаги бюджет ташкилотлари ва юридик шахслар учун иссиқлик таъминотининг янги тарифлари кучга киришини маълум қилди.
Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондонлигига қарашли Ми-8 вертолёти Каттақўрғон полигонида ўқув-машғулот парвозини амалга ошираётган вақтида ҳалокатга учради. Бутун экипаж ҳалок бўлди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Бахтиёр Саидов 19−22 ноябрь кунлари Хитойда ташқи ишлар вазирларининг биринчи Хитой-Ўзбекистон стратегик мулоқотида иштирок этади.
Ҳукумат қарори билан Тошкентнинг Чилонзор туманида РШТЁИМ қаршисидаги уй ва дўконларда «реновация» ўтказиш режалаштирилмоқда. Бунда бир қаватли уйлар ўрнига кўп қаватлилари қурилади. Қатортол кўчасини туризм кўчасига айлантириш, ертўлаларни таъмирлашга кредит ажратиш ҳам таклиф этилмоқда.
Ўзбекистон бош мураббийи Сречко Катанец футбол бўйича 2026 йилги жаҳон чемпионати саралаш босқичининг илк учрашувида Туркманистонни мағлуб этганидан сўнг жамоаси ғалабага ҳақли эканини айтди. Мураббий ва футболчи Отабек Шукуров Ашхободдаги «ўйнаб бўлмайдиган» сунъий майдондан шикоят қилди.
Етти йилик фаолияти давомида Oson икки млн дан ортиқ содиқ фойдаланувчиларга эришди. Ҳозирда компания хорижий инвесторлар билан музокаралар босқичида.
Афғонистонда кўкнори етиштириш сезиларли даражада камайган бўлса-да, у ерда опиоидлар ўрнини босувчи метамфетамин ҳам етиштирилади. Шу муносабат билан Ўзбекистонга метамфетамин етказиб бериш кўпайиши мумкин, дея огоҳлантирди Марказий Осиёда наркотик моддалар тарқалишининг олдини олиш дастури.
ЮНИСEФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси собиқ раҳбари Мунир Мамедзаде «Газета.uz»га берган интервьюсида ижтимоий сектор эҳтимолий фавқулодда чақириқларга ҳозирча тайёр эмаслиги ва нима учун мамлакатга соғлиқни сақлашнинг барча масалаларини қамраб олувчи ягона ахборот тизими кераклигини тушунтирди.
Европарламент ва Европа Иттифоқи давлатлари атроф-муҳитга қарши жиноятлар рўйхатини кенгайтирди ва уларга нисбатан жазо чораларини кучайтирди. Одамлар ўлимига олиб келадиган экологик жиноят учун айбдорлар 10 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинади.
Халқаро таълим институти маълумотларига кўра, 2022−2023 ўқув йилида АҚШ университетларида ўзбекистонлик 1000 дан ортиқ талаба таҳсил олган. Бу олдинги йилга нисбатан 72,6 фоизга кўп.
2024 йилдан Сурхондарёнинг Сариосиё туманидаги аэропортга йўловчи самолётлари қатнай бошлайди, Сариосиё ва Тошкент ўртасида поезд қатнови амалга оширилади, деди Шавкат Мирзиёев. Шунингдек, у Бойсунда очиқ осмон музейини ташкил этиш режасини ҳам маълум қилди.
Президент фармони билан 1 декабрдан иш ҳақи, пенсиялар ва ижтимоий нафақалар миқдори 7 фоизга оширилади. Шунингдек, базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 340 минг сўм этиб белгиланмоқда.
Президент Сурхондарёга ташрифи чоғида Бойсун, Сариосиё ва Шеробод туманларидаги конларда қўрғошин, рух, олтин, кўмир ва калий ўғити захираларини ўзлаштириш бўйича топшириқ берди. Шунингдек, тоғли ҳудудларда геология-қидирув ишлари кенгайтирилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг