Президент қарори билан Юқори Чирчиқ ва Ўрта Чирчиқ туманларидаги 10 та мавзе ҳамда Шоличилик институтининг қишлоқ хўжалиги ерлари Янги Тошкент шаҳрига ажратилади. Ерларнинг тоифаси ўзгартирилгани учун қишлоқ ва ўрмон хўжалиги нобудгарчиликлари ўрнини қоплаш бўйича компенсация ундирилмайди.
Сурхондарё вилоятида Ҳукумат қарори билан 2018 йил тугатилган ЙПХ постлари қайта тикланди. Вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати раҳбари таъкидлашича, постлар вақтинчалик фаолият кўрсатади.
Бошланган ҳафтада Ўзбекистон бўйича иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +39…+42 даражага, жанубда ва чўл ҳудудларда, шунингдек, шимолда +43…+44 даражага етади. 27 июлдан Қозоғистондан нисбатан салқин ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат бироз пасаяди.
Тошкентдаги энг хавфли пиёдалар ўтиш жойларидан бири — Бунёдкор шоҳкўчасидаги Қонунчилик палатаси биноси яқинида навбатдаги ЙТҲ бўлди. Lacetti катта тезликда Damas ортига урилди, оқибатда Damas кўчани кесиб ўтаётган аёлни туртиб юборди. ЙҲХБга кўра, пиёда тирик, касалхонага мурожааат қилинмаган.
Тижорат банклари 24 июль куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 540−11 610 сўмдан сотиб олмоқда, сотув курси эса 11 660−11 670 сўм.
ДХХ томонидан Андижон давлат тиббиёт институти декани ўринбосари 16 минг доллар олаётганда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
24 июль тонгида Москвага иккита дрон ҳужум қилди. Бири бизнес марказига, иккинчиси Россия Мудофаа вазирлиги биноси яқинига қулади. Дронлар Украинага тегишли экани даъво қилинмоқда.
«Фақат яхши инсон бўлиш керак, бўлди. Қилма деганни қилиш керакмас. Қил деганни қилиш керак. Оқ билан қорани ажратиб олинглар олдин». ИИБ ходимлари боғчада тарбиявий соат ўтказди. Таълим бошқармаси интернет фойдаланувчилари видеони нотўғри тушунишганини қайд этди.
Украинанинг босиб олинган Горловка ҳудудида Россия армияси сафида Ўзбекистон фуқаролари аниқланди. Украина ҚК Бош штаби ўзбекистонликлар Мариуполга қурилиш ишлари учун келгани, бироқ уларнинг паспортлари олиб қўйилиб, кўнгилли сифатида сафарбар этилганини маълум қилди.
Россиянинг навбатдаги ракета ҳужуми натижасида Украинанинг Одесса шаҳрида бир киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Зарба шаҳарнинг тарихий марказидаги камида 25 та обидага зарар етказган. Одессадаги энг катта православ черкови — Преображенский кафедрал собори вайрон қилинди.
Сурхондарё ҳокими Улуғбек Қосимов (Тошкентнинг собиқ прокурори) Денов туманидаги фермер хўжаликлари раҳбарларидан бирини қамаш ҳақида кўрсатма берди. Ҳокимлик эса фермерлар камчиликларни бартараф этгани учун ҳеч ким қамоққа олинмаганини маълум қилди.
Тармоқларда эркак кишининг ёш болаларни ахлоқсиз ҳаракатлар қилишга мажбурагани акс этган видео тарқалди. Тошкент вилояти ИИББ ҳолат Олмалиқда содир бўлгани ва видеодаги шахснинг руҳий касалликлар диспанцерида доимий рўйхатда туришини маълум қилди. Айни пайтда эркак даволанишга ётқизилган.
ИИО ходимлари хизмат кийимида видеога тушиб, уни тармоқларга жойлаштирган 21 ёшли қувалик қизга нисбатан 660 минг сўм миқдорида жарима жазоси қўлланилди. Унга мазкур кийим-бошни берган ИИО ходимининг хатти-ҳаракатлари юзасидан эса хизмат текшируви тайинланди.
Бир пайтлар самолётлар йиғилган Тошкентда ҳозир авиация музейи ҳам йўқ. Фаоллар кўп йиллардан буён шундай музей яратишга чақириб келмоқда. Собиқ ТАПОиЧ ҳудудидаги бир нечта ноёб самолётлар олиб кетилиб, яқин жойда сақланяпти, кўплари мамлакат бўйлаб тарқалиб кетган ва яроқсиз ҳолга келган.
Қозоғистон Спорт вазирлиги 2034 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини Ўзбекистон билан биргаликда ўтказиш режалаштирилаётгани ҳақидаги маълумотни рад этди. ОАВ хабарига кўра, аввалроқ Қозоғистон футбол федерацияси раҳбари шундай ташаббус билан чиққан.
Комилжон Эрназаров Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманига ҳоким бўлди.
Энди Telegram фойдаланувчилари ҳам story жойлаш имкониятига эга бўлди. Янги функциядан қандай фойдаланиш, унинг имкониятлари ва баъзи созламалар ҳақида маълумот берамиз.
Хитойда бўлиб турган Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Қарши шаҳри учун 100 та автобус олиб келиш бўйича музокаралар ўтказди.
Улмасжон Мамадаминов Гулистон тумани ҳокими этиб тайинланди.
Фарғона шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бино ёнидан 11 ёшли қизчанинг мурдаси зўрлаш ва қотиллик аломатлари билан топилди. 17 ёшли гумонланаётган шахс қўлга олинган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг