14 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
14 декабрь 2022, 22:00

14 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Нукус воқеалари бўйича суд тафсилотлари, Россиядан қайтган мигрантлар, Сурхондарёда маст одамни босиб кетган Lada, 10 ойда дунёга келган 18,2 минг эгизак, Ўзбекистонда хорижий телеканаллар кўпайиши, АҚШ ва Ўзбекистоннинг стратегик шериклик мулоқоти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Қорақалпоғистонда 1−2 июль кунлари ҳалок бўлганларнинг рўйхати эълон қилинадими? Бош прокуратура жавоби
14 декабрь 2022, 19:00

Қорақалпоғистонда 1−2 июль кунлари ҳалок бўлганларнинг рўйхати эълон қилинадими? Бош прокуратура жавоби

Ўзбекистон Бош прокуратурасига кўра, Қорақалпоғистондаги воқеалар вақтида ҳалок бўлганларнинг исмлари ва уларнинг ўлимлари сабаблари суд жараёнида бирма-бир эълон қилиниб, муҳокама этилади. Ҳалок бўлганлар рўйхати шу вақтгача эълон қилинмаган.

Нукус воқеалари бўйича нега Бухорода ўтмоқда ва жараён учун судья қандай танланган?
14 декабрь 2022, 18:41

Нукус воқеалари бўйича нега Бухорода ўтмоқда ва жараён учун судья қандай танланган?

Нукус воқеалари бўйича айбланаётган 22 кишининг суд жараёни учун судья бирор шахс томонидан эмас, балки ахборот тизими томонидан танланган. Бош прокуратуранинг тушунтиришича, суднинг Нукусда эмас, Бухорода ўтаётгани Қорақалпоғистондаги тергов ҳибсхонасидаги таъмирлаш ишлари билан боғлиқ.

ЕТТБ Ўзбекистонда иккита шамол электр станциясини қуриш учун кредит ажратади
14 декабрь 2022, 18:31

ЕТТБ Ўзбекистонда иккита шамол электр станциясини қуриш учун кредит ажратади

ЕТТБ Бухоро вилоятида умумий қуввати 1 ГВт гача бўлган иккита шамол электр станциясини қуриш учун 520 млн долларгача бўлган иккита синдикатланган кредит ажратмоқда.

Нукус воқеаларида намойишчиларга қарши қурол ишлатилгани бўйича алоҳида жиноят иши қўзғатилган
14 декабрь 2022, 17:58

Нукус воқеаларида намойишчиларга қарши қурол ишлатилгани бўйича алоҳида жиноят иши қўзғатилган

Нукус воқеаларида намойишчиларга қарши қурол қўлланилишининг қонунийлиги алоҳида жиноят иши доирасида тергов қилинмоқда. Бош прокуратура «жамоатчиликни хавотирга солаётган ушбу ҳолатлар»га ҳуқуқий баҳо берилиши, агар ҳолатлар тасдиқланиб, иш судга оширилса, суд очиқ тартибда ўтишини маълум қилди.

Ўзбекистонда 10 ойда 18,2 минг нафар эгизак дунёга келди
14 декабрь 2022, 17:45

Ўзбекистонда 10 ойда 18,2 минг нафар эгизак дунёга келди

Январь-ноябрь ойлари давомида Ўзбекистонда 18230 нафар эгизак чақалоқ туғилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1408 нафарга кўпдир.

Равшан Умаров «билан бир кун»
14 декабрь 2022, 17:36

Равшан Умаров «билан бир кун»

Бу ASUS`нинг махсус лойиҳаси бўлиб, унинг доирасида бериб бориладиган қатор материалларда ғоя ташаббускорлари кундалик ҳаётининг бир куни ҳақида гапириб беради. Лойиҳа мақсади — уларнинг куни нималар билан бандлиги ва аслида қанча вазифани бажаришга тўғри келишини кўрсатиб беришдир.

Нукус воқеалари бўйича жами 171 киши айбланмоқда — Бош прокуратура
14 декабрь 2022, 17:33

Нукус воқеалари бўйича жами 171 киши айбланмоқда — Бош прокуратура

Қорақалпоғистонда 1−2 июль кунлари юз берган воқеалар юзасидан қўзғатилган биринчи ва 22 кишига оид жиноят иши бўйича суд Бухоро вилоятида давом этмоқда. Бош прокуратура яна 39 кишига дахлдор иккинчи жиноят иши бўйича тергов якунланаётганини маълум қилди.

АҚШ Ўзбекистонда савдо диверсификацияси ва аёллар учун иқтисодий имкониятларнинг ўсишини қўллаб-қувватлайди
14 декабрь 2022, 17:30

АҚШ Ўзбекистонда савдо диверсификацияси ва аёллар учун иқтисодий имкониятларнинг ўсишини қўллаб-қувватлайди

АҚШ Ўзбекистонни янги савдо йўлларини йўлга қўйиш, импорт ва экспорт бозорларини диверсификация қилиш, иқлим инқирозига қарши курашиш ва аёллар учун иқтисодий имкониятларни кенгайтиришда қўллаб-қувватлашга тайёр. Бу ҳақда иккинчи стратегик шериклик мулоқоти натижалари бўйича қўшма баёнотда айтилди.

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 10 ойда 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди
14 декабрь 2022, 17:08

Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 10 ойда 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди

10 ой давомида Мактабгача таълим вазирлиги тизимида 380 та коррупцион ҳолат аниқланди, натижада 383 нафар шахс жиноий жавобгарликка тортилди. 200 тага яқин ҳолат иш ҳақи, рағбатлантириш, қиммат нархларда давлат харидларини амалга ошириш, қурилишга ажратилган пулларни талон-торож қилиш билан боғлиқ.

Президент танқидидан сўнг Учтепадаги маҳаллада кўчаларни муздан тозалаш бошланди
14 декабрь 2022, 16:41

Президент танқидидан сўнг Учтепадаги маҳаллада кўчаларни муздан тозалаш бошланди

Пойтахтнинг Учтепа туманидаги президент бориб кўрган «Ширин» маҳалласида кўчаларни муздан тозалаш ишлари бошланди. Бир кун аввал Шавкат Мирзиёев «Сизлар ишламаганларинг учун давлат ёмонга чиқяпти», — дея туман ҳокими Фарҳод Абдуллаевни танқид қилган эди.

Тошкентда икки автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчилар жароҳатланди
14 декабрь 2022, 16:36

Тошкентда икки автобус иштирокидаги ЙТҲ оқибатида йўловчилар жароҳатланди

Мирзо Улуғбек туманида икки йўловчи ташувчи автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Оқибатда икки нафар йўловчи тан жароҳат олди.

Қашқадарёда танқидларга жавоб қайтарувчи жамоа тузишни таклиф қилган талаба ҳокимликка ишга олинадиган бўлди
14 декабрь 2022, 16:19

Қашқадарёда танқидларга жавоб қайтарувчи жамоа тузишни таклиф қилган талаба ҳокимликка ишга олинадиган бўлди

Қарши давлат университети талабаси вилоят ҳокими билан учрашувда танқидларга жавоб қайтарувчи блогерлар жамоасини тузиш таклифини берди. Қашқадарё раҳбари Муротжон Азимов эса унинг шу таклифи учун ҳокимликка ишга олинишини маълум қилди.

Андижонда фуқароларни пул эвазига «заправка»га навбатсиз киритган шахслар қамалди
14 декабрь 2022, 16:00

Андижонда фуқароларни пул эвазига «заправка»га навбатсиз киритган шахслар қамалди

Тармоқларда Андижон вилоятида пул эвазига мижозлар газ қуйиш шохобчасига навбатсиз киритилаётгани айтилган видео тарқалди. Вилоят ИИБ ҳолат Олтинкўл туманида содир бўлгани ва 2 нафар шахс 15 суткага қамалганини маълум қилди.

Jordan Aviation Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди
14 декабрь 2022, 15:18

Jordan Aviation Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди

Иорданиянинг Jordan Aviation авиакомпанияси Амман-Тошкент-Амман йўналишида янги парвоз йўналишини очди. Рейслар чартер асосида икки ҳафтада бир марта Boeing-767 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Тошкентда Matiz ёниб кетди
14 декабрь 2022, 14:27

Тошкентда Matiz ёниб кетди

Олмазор туманида ҳаракатланиб кетаётган Matiz ёниб кетди. Машинадаги қисқа туташув ўт чиқишига сабаб бўлди.

Йил бошидан бери 317 мингдан ортиқ мигрант Россиядан қайтиб келган — Миграция агентлиги
14 декабрь 2022, 13:47

Йил бошидан бери 317 мингдан ортиқ мигрант Россиядан қайтиб келган — Миграция агентлиги

Январь-ноябрь ойларида хорижий давлатлардан 508 минг нафар, биргина Россиянинг ўзидан эса 317 мингдан ортиқ мигрант Ватанга қайтиб келган. Меҳнат вазирлиги вакилига кўра, мигрантлар қишни Ўзбекистонда ўтказиб, баҳорда яна қайтиб кетади, бу доимий кузатиладиган ҳолат.

Ноябрда нақд пуллар қолдиғи 2,4 трлн сўмга қисқарган — МБ
14 декабрь 2022, 13:28

Ноябрда нақд пуллар қолдиғи 2,4 трлн сўмга қисқарган — МБ

Марказий банк 1 декабрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда миллий валютадаги пул массаси 0,4 трлн сўмга кўпайиб, 125,1 трлн сўмга етганини маълум қилди. Муомаладаги нақд пуллар қолдиғи эса 2,4 трлн сўмга қисқариб, 41,3 трлн сўмни ташкил этмоқда.

Сурхондарёда Lada ерда ётган маст одамни босиб кетди
14 декабрь 2022, 12:23

Сурхондарёда Lada ерда ётган маст одамни босиб кетди

Ангор туманида Lada Samara ҳайдовчиси маст ҳолда йўлда ётган пиёдани босиб кетди. 46 ёшли фуқаро воқеа жойида вафот этди.

Ноябрь ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга арзонлашди
14 декабрь 2022, 12:22

Ноябрь ойида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархи 5,8 фоизга арзонлашди

ИТИМ маълумотларига кўра, Ўзбекистон кўчмас мулк бозоридаги фаоллик 11 ой давомида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9 фоизга ошди. Иккиламчи бозорда ўртача нархлар 15,8 фоизга, хусусан, пойтахтда 22,7 фоизга кўтарилди. Шу билан бирга, уй-жой ижараси бозоридаги вазият барқарорлашаётгани қайд этилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг