Стенфорд университети олимлари газ плиталаридан фойдаланиш хавфли миқдордаги азот диоксиди чиқаришини аниқлади, бу болаларда астма, катталарда эса эрта ўлимга олиб келиши мумкин. Кичикроқ яшаш жойларида ифлосланиш даражаси юқори бўлади.
8 май куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий бўлинмаларининг намойишкорона юриши бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар Ғалаба боғидан Magic City паркигача ҳаракатланади. Пойтахтнинг бир қатор кўчалари транспортлар учун ёпилади (харита).
Президент 8−9 май кунлари Россияга ташрифи чоғида Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 79 йиллигига бағишланган тантанали тадбирлардан ташқари, кузатувчи давлат раҳбари сифатида Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг мажлисида ҳам иштирок этади.
UzAuto Motors 8 май куни соат 10:00 да аввалги шартномалардан чиқарилган Gentra, Damas ва Labo учун контрактацияни очади. Gentra`ларни (4500 та) шу заҳоти олиб кетиш мумкин бўлади. Компания, шунингдек, Cobalt автомобилини янгиланган модификацияда ишлаб чиқара бошлашини маълум қилди.
Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан 10,11,12 май кунлари Самарқанд — Тошкент — Самарқанд йўналишида қўшимча «Афросиёб» электропоезди ҳаракати йўлга қўйилади. Аввалроқ пойтахтдан Қаршига ҳам 8, 9 майда қўшимча поездлар қатнови бўлиши хабар қилинганди.
Қорақалпоғистонда февраль ойи охирида очилган Амударё устидан ўтувчи кўприк 7−9 май кунлари ёпилиши режалаштирилган эди. «Ўзбекистон темир йўллари» кўприк ёпилмаслигини маълум қилди.
Франциянинг Аlstom компанияси вице-президенти Саша Парне «Газета.uz»га берган интервьюсида Тошкентда трамвай линияларини қуриш бўйича лойиҳа ҳақида гапирди. Унинг айтишича, расмийлар 2030 йилгача давлат органлари ҳам кўчиб ўтиши режа қилинган Янги Тошкентни устувор йўналиш сифатида танлаган.
Ўзбекистонлик гроссмейстер Нодирбек Абдусатторов Superbet Rapid & Blitz Poland 2024 — мукофот жамғармаси 175 минг доллар бўлган Grand Chess Tour’нинг биринчи босқичида иштирок этади. Турнирда Магнус Карлсен, Доммаражу Гукеш ва бошқа шахматчилар ҳам иштирок этади.
Тошкентдаги «Камолон ош» асосчиси Саъдулло Саидов вафот этди. Унинг Таиландга қилган сафари чоғида чўкиб кетгани айтилмоқда. Ош маркази 3 кунга фаолиятини тўхтатди.
Шеробод туманида сел оқизиб кетиши оқибатида 360 бош қўй нобуд бўлди. Қўйлар жасади Санитария-эпидемиология бошқармаси томонидан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди.
Владимир Путиннинг президентлик лавозимига киришиши муносабати билан Россия ҳукумати истеъфога чиқди. Яқин кунларда Путин Давлат думасига янги бош вазир номзодини тақдим этади. Унгача аввалги ҳукумат ўз вазифасини бажарувчи сифатида ишлашда давом этади.
Венгрия, Эрон, Чехия, Ўмон ва Жазоир элчилари Ўзбекистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди. «Ўзбекистон жаҳонга кенг очилаётган, хорижий шериклари билан алоқаларни изчил ривожлантириб бораётган тинчликсевар ва адолатли ижтимоий давлат», — деди Шавкат Мирзиёев.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Абдурауф Қоржовов 68 ёшда вафот этди. У МТРК тизимида 27 йил давомида ишлаган, шунингдек, сўнгги йилларда «Янги Ўзбекистон» газетасида фаолият кўрсатиб келаётганди.
Тошкентда бўлиб ўтган иқлим ўзгариши ва мослашув масалаларига бағишланган анжуманда миллий мослашув режасини ишлаб чиқиш бўйича тавсиялар қабул қилинди. Бундай режага эга бўлиш Иқлим бўйича Париж келишувига содиқ бўлган ҳар бир давлат учун мажбурийдир.
Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон махсус хизматлари раҳбарлари Фарғонада бўлиб ўтган йиғилишда трансчегаравий таҳдидларга қарши курашни муҳокама қилди. Шунингдек, қирғиз-тожик чегараларини делимитация қилиш ва ўзбек-қирғиз чегараларини демаркациялаш жараёнларини тезлаштиришга келишиб олинди.
Соғлиқнинг қисқа муддатга ёмонлашувига ёки меҳнат қобилиятининг унча узоқ бўлмаган муддатга йўқолишига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказишни декриминализация қилиб, уни маъмурий ҳуқуқбузарлик тоифасига ўтказилиши кутилмоқда. Депутатлар тегишли қонун лойиҳасини қабул қилди.
Ички ишлар вазирлиги раҳбари автомобилларни қайта рўйхатдан ўтказиш учун аввалги 10 фоизлик БҲМ ставкасини қайтарди, бир ой олдин бу кўрсаткич 68 баробар оширилганди. Аммо оширилган рўйхатга олиш тўловлари (оддий автомобиллар учун 6,84 БҲМ ва электромобиллар учун 1,5 БҲМ) ўзгаришсиз қолди.
Кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт тумани филиали бошлиғи 25 минг доллар пора олгани айтилмоқда. Шунингдек, ДХХ Фарғонада прокурор ўринбосари, Наманганда ҳоким ўринбосари, Тошкент вилоятида эса электр таъминоти корхонаси бошлиғини қўлга олди.
Ўзбекистон Олий суди 1930−1938 йилларда қатағон қилинган 205 нафар шахсга нисбатан оқлов ҳукмини чиқарди. Ушбу шахсларнинг аксарияти концлагерга жўнатилган, узоқ муддатга озодликдан маҳрум этилган ёки отувга ҳукм қилинган.
Эндиликда ОТМларда давлат гранти бутун ўқиш даври учун бир талабага берилмай, ҳар йили юқори баҳолар олган талабалар орасида қайта тақсимланади. «Грантга кирган талаба кейинги ўқув йилида ҳам грант учун курашиши керак», — деди «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» директори Адҳам Худойқулов.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг