Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ, 5 сентябрдан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилади. Бунда ижтимоий масофани сақлаш, тиббий ниқобда бўлиш ва бошқа санитария қоидаларига риоя этиш талаб этилади.
Ўзбекистонда тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони кун давомида 365 тага кўпайиб, 41893 тага етди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги эълон қилган ўлим ҳолатлари сони эса 320 (+5) нафарга етди.
31 август куни президент Шавкат Мирзиёев Мустақиллик майдонига ташриф буюриб, Мустақиллик ва эзгулик монументи пойига гулчамбар қўйди. Давлат раҳбари мамлакат мустақиллигининг 29 йиллик байрами муносабати билан йиғилганларни табриклади.
Қашқадарё вилоятида «Автомобилсиз 1 кун» лойиҳаси доирасида вилоят сектор раҳбарлари, туман ва шаҳар ҳокимлари велопойга уюштиришди. Унда вилоят ҳокими Зойир Мирзаев ва Китоб тумани ҳокими Алишер Зокировлар ғолиб бўлишди.
Шавкат Мирзиёев «Шаҳидлар хотираси» хиёбонига ташриф буюриб, қатағон қурбонларини ёдга олди. Президент коронавирус сабабли ўз яқинларидан айрилганларга ҳам ўз ҳамдардлигини билдирди.
Фарғона вилояти прокуратураси вакили блогер Ҳайдаржон Бобохайдаровнинг бошига қоп кийдириб, Сўхдан Фарғонага олиб келинганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Адвокат уни ҳибсда гумон қилинувчи сифатида ушлаб туриш учун фактлар етарли эмаслигини айтди.
Ўзбекистонда 123 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда COVID-19 дан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2515 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Таниқли театр ва кино актёри, Ўзбек миллий академик драма театри директори Фатхулла Маъсудов 57 ёшида вафот этди. У коронавирусга чалинган эди.
Илон Маск Neuralink нейроинтерфейсининг Link симсиз чипини тақдим этди. Танга шаклидаги мия фаолиятини ўқий оладиган ускуна ҳайвонларда синаб кўрилмоқда.
Бош прокуратура Хайдаржон Бобохайдаров (блогер Дадахон Ҳайдаров) Сўх туманида содир бўлган оммавий тартибсизликлар ҳолати юзасида гумон қилинувчи тариқасида жалб қилинганини маълум қилди. Унинг оиласи 22 августдан буён унинг қаердалигини билмаслигини айтди.
30 август соат 06:00 дан Тошкент метрополитенининг янги ерусти халқа йўлининг «Дўстлик-2» бекатидан «Қўйлиқ» бекатигача ҳаракат йўлга қўйилди. Қайд этилишича, «Дўстлик» бекатидан «Дўстлик-2» бекатига ўтиш бепул.
Ўзбекистонда 143 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан тузалганлар улуши 93 фоизни ва даволанаётганлар сони 2633 кишини ташкил этмоқда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Ўзбекистонда кун давомида 337 та коронавирус ҳолати аниқланиб, умумий кўрсаткич 41 мингтадан ошди.
Июнь ойида бўлиб ўтган бош вазир билан учрашувда ҳокимни ўзгартиришни сўраган сўхлик блогер Дадахон Ҳайдаров 10 суткага қамоққа олинган. Отасининг сўзларига кўра, уни бошига қоп кийгизган ҳолда вертолётда олиб кетишган. Яқинлари 22 августдан буён унинг қаерда эканлигидан бехабар. «Газета.uz» манбасига кўра, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига 80−90 одам олиб борилган.
Анъанага кўра, Мустақиллик куни арфасида президент давлат хизматчилари, шифокорлар, ҳарбий хизматчилар, турли соҳа вакилларини, шунингдек чет элликлар ва хориждаги ватандошларни мукофотлаш тўғрисида фармонларни имзолади. Тақдирланганлар орасида вазирлар ва вилоят ҳокимлари, санъаткорлар, ўқитувчилар, журналистлар ва бошқалар бор. Тўрт нафар фельдшер ва уч ҳарбий хизматчи ўлимидан сўнг мукофотланди.
Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушди. Президент Шавкат Мирзиёев бу ерга ташриф буюриб, жамоатчилик билан бирга поездда юрди.
Сентябрда об-ҳаво кўп йиллик ўртача кўрсаткичларга яқин бўлади, дея маълум қилди Ўзгидромет. Айрим ҳудудлардагина қисқа муддатли ёмғирлар ёғиши мумкин.
Шавкат Мирзиёев пойтахт атрофида айланма йўлни босиб ўтиб, метронинг «Бодомзор» станциясидан янги «Туркистон» станциясига поездда борди. Юнусобод йўлини якунлайдиган иккита янги бекат кунига 7500 йўловчига хизмат қилади.
БАА Президенти шайх Муҳаммад бин Заид Ал-Нахайян 1972 йилги Исроилга қарши бойкот ҳақидаги декретни бекор қилди.
Афғонистон ташқи ишлар вазири Ҳаниф Атмар Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ҳамда инвестициялар ва ташқи савдо вазири билан учрашувлар ўтказди. Унда Афғонистонда тинчлик ўрнатиш, икки давлат ўртасидаги савдо, транспорт ва энергетика масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида 10 йиллик электр энергиясини етказиб бериш тўғрисидаги битим имзоланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг