Навоийда эркак 3-қаватдан ўзини ташлагани айтилмоқда
19 октябр 2022, 09:20

Навоийда эркак 3-қаватдан ўзини ташлагани айтилмоқда

Навбаҳор туманида эркак марказий поликлиника биносининг 3-қаватидан ўзини ташлагани айтилмоқда. ССВ унинг икки кун олдин касалхонага мурожаат қилгани ва 18 октябрь куни номаълум сабабларга кўра ўзини ташлаб, вафот этгани маълум қилди. БП ҳодисанинг сабабларини аниқламоқда.

18 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
18 октябр 2022, 22:54

18 октябрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

Тошкентда яхшиланаётган ҳаво, пойтахтнинг бош режаси, тарсаки сабаб ўқувчининг қулоқ пардаси йиртилгани, Ўзбекистоннинг 4 та шаҳрини ривожлантиришга $59 млн кредит ажратган ОТБ, тақдимот слайдларининг фотоларини хиралаштираётган президент матбуот хизмати ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Депутатлар Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича битимни ратификация қилишни маъқуллади
18 октябр 2022, 22:21

Депутатлар Туркия билан маҳкумларни топшириш бўйича битимни ратификация қилишни маъқуллади

Қонунчилик палатаси Ўзбекистон ва Туркия ҳукуматлари ўртасида маҳкумларни топшириш тўғрисидаги битимни ратификация қилиш тўғрисидаги қонунни бирданига учинчи ўқишда қабул қилди.

«Kolorpak хомашё ва ускуналарни олиб киришда ҳеч қандай имтиёзга эга эмас» — компания директори
18 октябр 2022, 21:44

«Kolorpak хомашё ва ускуналарни олиб киришда ҳеч қандай имтиёзга эга эмас» — компания директори

Kolorpak хомашё ва ускуналарни олиб киришда ҳеч қандай имтиёзга эга эмас. «Газета.uz» мухбири билан суҳбатда компания директори Музаффар Мирзаҳмедов барча божхона божлари ва ҚҚС ўз вақтида тўланаётганини маълум қилди. Қолаверса, маҳсулот таннархи ошиши фақат қоғозга боғлиқ эмаслиги қайд этилди.

Андижон вилояти ССБга тадбиркор раҳбар этиб тайинланди
18 октябр 2022, 21:43

Андижон вилояти ССБга тадбиркор раҳбар этиб тайинланди

Фармацевтика, соғлиқни сақлаш ва бошқа соҳаларда бир қанча компания ва корхоналар ташкил этган тадбиркор Журъатбек Куватов Андижон вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи бўлди. Унинг компанияларидан бири вилоят ҳокими билан собиқ соғлиқни сақлаш вазири ўртасидаги можарода тилга олинганди.

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди
18 октябр 2022, 20:37

Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди

Сешанба куни тушдан кейин Тошкентда ҳаво сифати яхшиланди, деб хабар берди Ўзгидромет.

Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ва уларнинг юклари божхоначиларсиз қандай текшириляпти?
18 октябр 2022, 20:00

Тошкент халқаро аэропортида йўловчилар ва уларнинг юклари божхоначиларсиз қандай текшириляпти?

Тошкент халқаро аэропортида учиб келган ва учиб кетаётган йўловчилар божхоначиларсиз, автоматик тарзда бошқарилаётган body scaner қурилмаси ва рентген нурлари ёрдамида қисқа муддатда божхона текширувидан ўтяпти. «Газета.uz» мазкур тизим қандай ишлаши ҳақида сўз юритади.

VietJet Air Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди
18 октябр 2022, 17:47

VietJet Air Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди

Вьетнамнинг VietJet Air авиакомпанияси Хошимин ва Тошкентни тўғридан-тўғри рейслар билан боғлайди. Парвозлар 15 декабрдан бошланади.

«Ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиш керак». Президент — Тошкент бош режасининг лойиҳаси ҳақида
18 октябр 2022, 16:59

«Ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиш керак». Президент — Тошкент бош режасининг лойиҳаси ҳақида

Президентга «Янги Тошкент» концепцияси билан мутаносиб тайёрланган Тошкентнинг 2045 йилгача бўлган бош режа лойиҳаси тақдим этилди. Шавкат Мирзиёев ҳар бир жой бўйича халқ фикрини олиб, ақл билан, сифатли қуриш кераклигини таъкидлади.

Марказий Осиё давлатлари минтақадаги таҳдидларга қарши биргаликда курашмоқда — Ўзбекистон ТИВ
18 октябр 2022, 16:24

Марказий Осиё давлатлари минтақадаги таҳдидларга қарши биргаликда курашмоқда — Ўзбекистон ТИВ

Душанбеда чегара хавфсизлиги ва чегара назорати соҳасида ҳамкорликка бағишланган конференция ўтказилди. Унда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Владимир Норов Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги яқин муносабатлар минтақадаги умумий таҳдидларга қарши биргаликда курашиш имконини беришини таъкидлади.

Ейскда Су-24 самолётининг қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
18 октябр 2022, 15:42

Ейскда Су-24 самолётининг қулаши оқибатида 13 киши ҳалок бўлди

17 октябрь куни Россиянинг Ейск шаҳридаги турар-жой биноси ҳовлисига Су-34 қирувчи самолёти қулади. Оқибатда 13 киши ҳалок бўлди, 19 киши яраланди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди.

Жакарта-Бухоро-Жакарта йўналишида мунтазам авиақатновлар ташкил этиш таклиф этилди
18 октябр 2022, 15:31

Жакарта-Бухоро-Жакарта йўналишида мунтазам авиақатновлар ташкил этиш таклиф этилди

Ўзбекистон вакиллари Индонезиянинг Garuda Group авиакомпанияси президенти билан учрашди. Унда Ўзбекистон сайёҳлик компаниялари томонидан Жакарта — Бухоро — Жакарта йўналишида мунтазам авиақатновни ташкил этиш таклиф этилди.

Рустам Сапарбаев Жўқорғи Кенгес раиси ўринбосари этиб сайланди
18 октябр 2022, 15:14

Рустам Сапарбаев Жўқорғи Кенгес раиси ўринбосари этиб сайланди

Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг раис ўринбосари этиб Сапарбаев Рустам Турсинбаевич сайланди. Бунга қадар у Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритган.

Самарқандда мактаб директори тарсаки туширган ўқувчининг қулоқ пардаси йиртилгани айтилмоқда
18 октябр 2022, 14:32

Самарқандда мактаб директори тарсаки туширган ўқувчининг қулоқ пардаси йиртилгани айтилмоқда

Ургут туманида мактаб директори ўқувчини ургани сабаб унинг қулоқ пардаси йиртилгани айтилмоқда. Воқеага синфхонада болаларнинг пақилдоқ портлатиши сабаб бўлган. Самарқанд ИИБ ҳолат бўйича терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилаётганини маълум қилди.

Қурилиш жараёнларини назорат қилишда аҳоли иштироки кенгайтирилади
18 октябр 2022, 14:27

Қурилиш жараёнларини назорат қилишда аҳоли иштироки кенгайтирилади

Президент ҳузурида 17 октябрь куни йиғилиш бўлиб ўтди. Унда давлат раҳбари қурилиш жараёнларини назорат қилишда аҳоли иштирокини кенгайтириш, объектларни қабул қилиш комиссияларига маҳалла раисларини киритиш бўйича кўрсатма берди.

Sello ўзининг бир йиллигини нишонлади ва асосий ютуқлари ҳақида сўзлаб берди
18 октябр 2022, 13:00

Sello ўзининг бир йиллигини нишонлади ва асосий ютуқлари ҳақида сўзлаб берди

Sello маркетплейсида харид қилиш қандай афзалликларга эга ва ижтимоий тармоқлар орқали буюртма бериш қандай хавф туғдиради — шу ва бошқа масалалар ҳақида Sello компаниясининиг бош директори Искандар Юсупов сўзлаб берди.

Ҳужжатларда қарийб 2,2 млрд сўмлик товар олиб кетаётгани кўрсатилган юк машинаси бўш экани аниқланди
18 октябр 2022, 12:30

Ҳужжатларда қарийб 2,2 млрд сўмлик товар олиб кетаётгани кўрсатилган юк машинаси бўш экани аниқланди

Қўқон божхона постида ҳужжатларда 23 тонна 540 кг оғирликдаги «реэкспорт» сифатида қайд этилган товарларни олиб кетаётган кўрсатилган юк машинаси текширилганда ичида ҳеч нима йўқлиги аниқланди. Божхона ходимларининг бу ҳолатга алоқадорлигини аниқлаш мақсадида хизмат текшируви ўтказилмоқда.

ОТБ Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрини ривожлантириш учун $59 млн кредит ажратди
18 октябр 2022, 12:17

ОТБ Ўзбекистоннинг тўртта шаҳрини ривожлантириш учун $59 млн кредит ажратди

Осиё тараққиёт банки Ховосда кўп функцияли жамоат марказига эга истироҳат боғи, Хивада рақамли музейга эга ташриф буюрувчилар маркази, Жиззахда сув тармоқларини ривожлантириш ва тўртта шаҳарда қаттиқ маиший чиқиндиларни бошқариш тизимини яхшилаш учун $59 млн долларлик кредит ажратди.

Қўқон кимё заводидаги ишчини бункер босиб қолди
18 октябр 2022, 11:06

Қўқон кимё заводидаги ишчини бункер босиб қолди

Indorama Kokand Fertilizers and Chemicals заводида металл конструкция қисмларини ўрнатиш жараёнида устига бункер қулаб тушган ишчи вафот этди.

Калтакланган «Тез ёрдам» ҳайдовчиси кўкрак нишони билан тақдирланди
18 октябр 2022, 10:53

Калтакланган «Тез ёрдам» ҳайдовчиси кўкрак нишони билан тақдирланди

Миробод туманида «Тез ёрдам» ходими ва ҳайдовчиси калтаклангани хабар қилинганди. Соғлиқни сақлаш вазири ҳодиса оқибатида жиддий тан жароҳати олиб, даволанаётган ҳайдовчи билан кўришди. Беҳзод Мусаев уни «Соғлиқни сақлаш аълочиси» кўкрак нишони билан тақдирлади.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг