Нуриддин Зайнитдинов ҳам депутатликдан кетишга қарор қилганини маълум қилди
23 декабрь 2022, 17:50

Нуриддин Зайнитдинов ҳам депутатликдан кетишга қарор қилганини маълум қилди

Тошкент шаҳар Учтепа туман Кенгаши депутати Нуриддин Зайнитдинов партиядоши Расул Кушербаевдан кейин депутатликдан кетишга қарор қилганини маълум қилди. «Бу қарор вақт масаласи эди», деб ёзган у. Аввалроқ у босим ва провокацияларга учрагани ҳақида хабар берган эди.

Расул Кушербаев: «Парламентга нисбатан бундай муносабатдан жуда хафаман»
23 декабрь 2022, 17:38

Расул Кушербаев: «Парламентга нисбатан бундай муносабатдан жуда хафаман»

Депутат Расул Кушербаев Qalampir.uz`га берган интервьюсида «айрим идора ва раҳбарлар»нинг парламентга муносабатидан жуда хафа эканини айтди. «Биз ўзгаришларни хоҳлаймиз. Аммо кўп жойларда иккиюзламачилик бўлиб ётибди», деди у ва ҳеч кимни айбламаслигини, лекин ўзи айбдор эканини қўшимча қилди.

ACWA Power компанияси билан Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланди
23 декабрь 2022, 16:51

ACWA Power компанияси билан Қорақалпоғистонда шамол электр станциясини қуриш бўйича шартнома имзоланди

Қорақалпоғистонда умумий қуввати 1500 МВт бўлган шамол электр станцияси қуриши бўйича Саудия Арабистонининг ACWA Power компанияси билан шартномалар имзоланди.

Олмаотада январь воқеалари қурбонлари хотираси учун ёдгорлик ўрнатилди
23 декабрь 2022, 14:43

Олмаотада январь воқеалари қурбонлари хотираси учун ёдгорлик ўрнатилди

Олмаотада январь воқеалари қурбонлари хотираси учун ўрнатилган «Тағзим» ёдгорлиги очилди. Маросимда Қозоғистон президенти қатнашди. У фожиали ҳодисаларни доимо ёдда тутиш лозимлигини, шу боис ёдгорлик ўрнатиш ҳақида кўрсатма берганини таъкидлади. Воқеалар давомида 238 киши ҳалок бўлганди.

«Бундай ишлай олмас эканман». Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини эълон қилди
23 декабрь 2022, 12:41

«Бундай ишлай олмас эканман». Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини эълон қилди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг энг машҳур депутати Расул Кушербаев депутатлик фаолиятини якунлашини эълон қилди. «Бундай ишлай олмас эканман, бунга мажбур бўлганимдан афсусдаман», — деб ёзади у.

Тошкент вилоятида 60 тупга яқин дарахт кесиб ташланди
23 декабрь 2022, 12:40

Тошкент вилоятида 60 тупга яқин дарахт кесиб ташланди

Тошкент вилоятининг Красногорск қишлоғида бир нечта маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 57 туп соғлом кўп йиллик дарахт кесиб кетилди. Октябрь ойида туман ободонлаштириш бўлими 73 та қуриб қолган ёки қуриб қолган дарахтни кесиш учун ДХАдан рухсат сўраган. Қуйи Чирчиқда ҳам 7 туп дарахт кесилди.

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда
23 декабрь 2022, 12:00

Қашқадарёда туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда

Қарши туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи пора билан ушлангани айтилмоқда. У фуқарони ишга киритиб қўйиш эвазига 500 доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Дам олиш кунлари кам булутли илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
23 декабрь 2022, 11:44

Дам олиш кунлари кам булутли илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари республиканинг барча ҳудудларида қуруқ ва асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечаси ва эрталаб айрим жойларга туман тушиши мумкин. Якшанба куни эса мамлакат ҳудудидан совуқ ҳаво чекина бошлайди ва кундуз куни ҳаво +7…+10 даража, жанубда +11…+13 даражагача илийди.

Афғонистон олий таълим вазири нима сабабдан ОТМларда аёллар ўқиши тақиқланганини айтди
23 декабрь 2022, 11:27

Афғонистон олий таълим вазири нима сабабдан ОТМларда аёллар ўқиши тақиқланганини айтди

Афғонистон Олий таълим вазири аёлларнинг ОТМга эркак ҳамроҳсиз келгани, ҳижоб масаласи, аралаш дарс ўтилгани ва «исломга зид» факультетда ўқигани учун уларга таъқиқ қўйилганини айтди. Вазир бу ҳақда халқаро ҳамжамиятнинг фикларига нисбатан мамлакатнинг ички ишларига аралашмасликни сўради.

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 280 сўмгача тушди
23 декабрь 2022, 10:11

Банкларда долларнинг сотиш курси 11 280 сўмгача тушди

Тижорат банклари 23 декабрь куни аҳолидан 1 АҚШ долларини 11 170 — 11 270 сўмдан сотиб олмоқда, сотиш курси эса аксар банкларда 11 280 сўм.

Panorama Airways Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейсини амалга оширди
23 декабрь 2022, 09:56

Panorama Airways Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича биринчи йўловчи рейсини амалга оширди

22 декабрь куни Panorama Airways компанияси 144 йўловчидан иборат ҳаво кемасида Тошкент-Урганч-Тошкент йўналиши бўйича илк авиақатновни амалга оширди. Авиакомпаниянинг навбатдаги парвози 23 декабрь куни Тошкент — Москва йўналиши бўйича амалга оширилиши режалаштирилган.

Андижонда уй ёниб кетиши оқибатида 3 нафар бола ҳалок бўлди
23 декабрь 2022, 09:32

Андижонда уй ёниб кетиши оқибатида 3 нафар бола ҳалок бўлди

Андижонда хонадон ёниб кетиши оқибатида уй эгасининг 3 нафар вояга етмаган фарзанди ҳалок бўлди. Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарари аниқланмоқда.

Qeshm Air авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўйди
23 декабрь 2022, 09:32

Qeshm Air авиакомпанияси Ўзбекистонга мунтазам парвозларни йўлга қўйди

Эроннинг Qeshm Air компанияси Ўзбекистонга мунтазам авиарейсларни йўлга қўйди. Парвозлар ҳафтада бир марта — пайшанба кунлари амалга оширилади. Бу бўйича келишувга Эрон президентининг сентябрь ойида Ўзбекистонга расмий ташрифи чоғида эришилган эди.

Жиззахдаги бозорда ўрнатилган арча ёниб кетди
23 декабрь 2022, 09:27

Жиззахдаги бозорда ўрнатилган арча ёниб кетди

Жиззах шаҳридаги Марказий деҳқон бозори ҳудудида арча ёниб кетди. Ёнғинга безак сифатида ўрнатилаётган чироқлар сабаб бўлгани айтилмоқда. Воқеада фуқароларнинг куйиш тан жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари қайд этилмади.

Тошкентда шахсий машина кўпайиб кетди — Пўлат Бобожонов
22 декабрь 2022, 22:51

Тошкентда шахсий машина кўпайиб кетди — Пўлат Бобожонов

Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов пойтахтда шахсий машиналар кўпайиб кетганини, эрталаб ишга боришда ва кечқурун қайтишда «тирбандликлар сабаб умуман юриб бўлмай қолганини» айтди. «Ўзининг машинасидан кўра, жамоат транспортида тезроқ бораман деб билса, тирбандликлар ҳам камаяди», — деди у.

22 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести
22 декабрь 2022, 22:22

22 декабрь куни Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим хабарлар дайжести

1000 сўмлик тангалар, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланган Россия, савдоси тўхтатилган «Док-1 Макс» дориси, Ўзбекистон ва Қозоғистон президентларининг учрашуви тафсилотлари, 2023 йил учун давлат бюджети, жасади ҳаммомдан топилган аёл ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.

Тошкент Москвадан собиқ Иттифоқ даврида қатағон қилинганларнинг жиноят ишларини талаб қилиб олади — Олий суд
22 декабрь 2022, 22:02

Тошкент Москвадан собиқ Иттифоқ даврида қатағон қилинганларнинг жиноят ишларини талаб қилиб олади — Олий суд

173 нафар қатағон қурбони оқлангани ҳақида ёзгандик. Олий суд раиси ўринбосари Икром Муслимовнинг айтишича, бу «Ўзбекистон халқини собиқ Иттифоққа нисбатан бўйсундириш мақсадида қилинган хатти-ҳаракатлардир». Тошкент Москвадан бошқа қатағон қилинганларнинг ҳам жиноят ишларини талаб қилиб олади.

Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланди
22 декабрь 2022, 21:22

Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий савдо шеригига айланди

Ноябрда Россия Хитойни ортда қолдириб, Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорига айланди. Ўзбекистон етти ой ичида илк бор олтин экспортини йўлга қўйиб, бир ой ичида 556,7 млн долларлик қимматбаҳо металл сотди. Мамлакат МДҲ давлатлари экспорт бозорларига тобора кўпроқ қарам бўлиб бормоқда.

«Док-1 Макс» дори воситасини сотиш тўхтатилди
22 декабрь 2022, 20:02

«Док-1 Макс» дори воситасини сотиш тўхтатилди

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятида 2 ой ичида «Док-1 Макс» (Ҳиндистон) таблеткалари ва сиропини ичган 21 нафар болада асоратлар юзага келгани, 15 нафар бола вафот этгани ҳақида хабар пайдо бўлди. Дори савдоси тўхтатилди, тергов бошланди.

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари иттифоқчилик шартномасини имзолади
22 декабрь 2022, 17:51

Ўзбекистон ва Қозоғистон президентлари иттифоқчилик шартномасини имзолади

Ўзбекистон ва Қозоғистон раҳбарлари иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартнома ва чегарани демаркация қилиш тўғрисидаги шартномани имзолади. Бундан ташқари, ҳамкорликни янада чуқурлаштиришга қаратилган 15 та ҳужжат қабул қилинди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг