Пекинда сўнгги икки ой ичида илк бор коронавирус билан касалланиш ҳолатлари қайд этилди. «Синьфади» бозорида вирус тарқалиши рўй берганидан кейин Пекин ҳукумати барча даҳаларда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Ўзбекистонда коронавирусга чалинган беморларни даволаган тиббиёт ходимлари ва даволаниш курсини тугатган беморларни реабилитация курсларисиз уйларига кузатиш бошланди. ССВ бу амалиёт дунёда фақат Ўзбекистонда қўлланилгани ва унга зарурат йўқлигини маълум қилди.
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати Андижонда ички ишлар ходимлари томонидан содир этилган ҳолат юзасидан тергов ҳаракатларини аудио ва видео қайд этиш тизимлари орқали олиб бориш тизимини йўлга қўйиш мақсадга мувофиқлигини ва ички ишлар тизимини тубдан ислоҳ қилиш лозимлигини таъкидлаб ўтишди.
«Адолат» ва ЎзЛиДеп партиялари сиёсий кенгаши раислари ҳамда Экологик партиянинг аъзоси Андижонда ички ишлар ходимлари томонидан ҳибсга олиниб, қийноққа солиниши оқибатида вафот этган фуқаро билан боғлиқ ҳодисани қоралаб, ички ишлар тизимида тубдан ислоҳотлар амалга оширилиши лозимлигини ва қонун устуворлигини таъминлаш кераклигини таъкидлашди.
Маъмурий суд ногиронлиги бўлган укаси учун дори олишга чиққан ҳайдовчини айбсиз деб топди. У автомашинасида стикерсиз ҳаракатлангани учун 4,5 млн сўм миқдорида жаримага тортилган, транспорт воситаси эса жарима майдончасига қўйилган эди.
Наманганлик эркак хотини ва уч қизини болта билан уриб тан жароҳатлари етказиб, сўнгра ўзини ёқиб юборди. Турмуш ўртоғи ва беш ойлик қизи оламдан ўтди.
Санитария-эпидемиология назорати давлат инспекцияси бош инспектори Нурмат Отабеков метролардаги умумий вентиляция тизими коронавирус инфекцияси тарқалиш хавфини ошириши сабабли метро ҳаракатланишига рухсат йўқлигини маълум қилди.
Гулнора Каримованинг Франциядан қайтарилган 10 млн долларлик активлари Париж марказидаги уйини сотишдан келиб тушгани маълум қилинди. Ушбу маблағнинг қайси мақсадларда сарфланишига ҳам қисман аниқлик киритилди.
Андижон вилояти кичик саноат зоналарини бошқариш ягона дирекцияси ходими уй қуриш ва тадбиркорлик билан шуғулланиш учун ер ажратиш эвазига фуқаролардан пул олаётганда ушланди.
Тошкентдаги Versal ресторани биноси 35,33 млрд сўмга сотилди. Онлайн аукцион 14 дақиқа давом этди.
Асакада Кореяга ўқишга юбориш ҳамда виза олиб бериш эвазига фуқаролардан 20,3 минг доллар ва 8 млн сўм олган ўқув маркази фаолиятига чек қўйилди.
Республика махсус комиссияси шаҳар ва туманлар бўйича карантин даражаларини қайта кўриб чиқди. 13 июнь ҳолатига кўра Тошкент «сариқ» ҳудудда қолди.
Долларнинг расмий курси қарийб 1,29 сўмга арзонлашди ва 10 151 сўм этиб белгиланди. Бу доллар курсининг уч ҳафта давомида биринчи бор тушиши.
Коронавирус беморлари сони 23 нафарга ортиб, жами 5103 кишини ташкил этмоқда. Янги ҳолатларининг 8 нафари Карантин марказидаги фуқаролар орасида, 11 нафари Тошкент шаҳрида аҳоли орасида ва қолган 4 нафари эса Тошкент вилоятида халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчиларида аниқланди.
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ ички ишлар органлари ходимларининг Андижондаги қилмишларини қатъий қоралайди ва марказ томонидан мазкур ҳолат қатъий назоратга олинган.
Давлат мактабгача таълим ташкилотларининг фаолияти 1 августга қадар тикланмайди. Олдинроқ, улар 1 июл куни очилиши кутилаётган эди. Шу билан бирга, хусусий МТТларда машғулотларни 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.
Махсус комиссия қарорига кўра,"сариқ" ва «яшил» ҳудудлар ўртасидаги поездлар қатнови тикланади.
«Қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинади.
Тасдиқланган коронавирус ҳолатлари сони 57 нафарга ортиб, жами 5051 кишига етди. Янги ҳолатларнинг 14 нафари аҳоли орасида, 42 нафари карантиндагилар орасида ва 1 ҳолат халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида аниқланган.
15 июндан бошлаб Ўзбекистон халқаро авиақатновларни тиклайди (рейслар «яшил», «сариқ» ва «қизил» га бўлинади). Чет элга иш, ўқиш, даволаниш ва бошқа мақсадларда чиқиш мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг