Транспорт вазирлиги ижтимоий тармоқларда чартер рейслари чипталари жуда қиммат нархларда сотилаётгани ҳақидаги хабарларга изоҳ бериб, улар тижорий чартер рейсларига оид эканини маълум қилди. Республика махсус комиссияси тасдиқлаган чартер рейслар чипталари 400 долларга нархда сотилмоқда.
Коронавирус инфекциясига қайта чалиниш мумкин, лекин бу оммавий тенденция эмас, дея таъкидлади Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили Маргарет Харрис. Бундай ҳолатлар Гонконг, Бельгия, Нидерландия ва бошқа мамлакатларда қайд этилди.
Ўзбекистон «Меҳр-шафқат ва Саломатлик» жамоат жамғармаси директори ва бошқалар томонидан 2,8 млрд сўмлик маблағлар талон-торож қилингани аниқланди.
Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ шаҳрида янги аэропорт ишга туширилди. Унга биринчи бўлиб Airbus А-320 самолётида Тошкентдан йўловчи парвози амалга оширилди.
Ўзбекистонда 1,2,3-даражали сержант ҳарбий унвонлари жорий этилди.
Марказий банк Ўзбекистондаги илк рақамли банкни — Anor Bank рўйхатдан ўтказиб, унга банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берди.
Олий суд Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати автомобиль ойнасига парда ўрнатиш бўйича ИИВ бошлаган маъмурий ҳуқуқбузарлик ишини тугатди. Бухоролик фуқаронинг ҳаракатларида ҳуқуқбузарлик аломатлари мавжуд эмас деб топилди.
Тошкентнинг Бектемир ва Сергели туманларида ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаларига янги бошлиқлар тайинланди.
Қамчиқ довонида Isuzu ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, темир тўсиқ билан тўқнашув содир этди. Келиб чиққан ёнғинда икки киши ҳаётдан кўз юмди.
Ўзбекистонлик тадбиркор Бобир Акилханов Forbes журналининг технология бўйича кенгаши (FTC) таркибига кирди. Тадбиркор ушбу кенгашга аъзо бўлган биринчи ўзбекистонлик бўлиб, бу унга таниқли журналда технология бўйича мақолалар жойлаштириш имкониятини беради.
Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов мактабларда қатъий форма талаб қилинмаслигини, лекин маълум тартибларга риоя қилиниши кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистонда 126 та янги коронавирус билан касалланиш ҳолати қайд этилди. Ҳозирда коронавирусдан даволанаётганлар сони 3518 кишини ташкил этиб, уларнинг 294 нафари оғир аҳволда, 110 нафари эса ўта оғир аҳволда. Шу билан бирга, икки нафар коронавирус бемори вафот этди.
Шавкат Мирзиёев Москва давлат халқаро муносабатлар институти (МГИМО) ректори Анатолий Торкуновни «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.
Тошкент ҳокими ўринбосари — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган Бахтиёр Раҳмонқулов Яшнобод тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Ўзбекистонда кун давомида сўнгги вақтлардаги энг кам — 316 та коронавирус ҳолати аниқланди (умумий — 39 664 та).
Сирдарё вилояти ҳокими ўринбосари бўлиб ишлаган Жаҳонгир Иброҳимов Тошкентнинг Бектемир туманига ҳоким этиб тайинланди.
Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори ўринбосари пандемия муносабати билан мактабларда ўқув жараёни қандай ташкил этилиши мумкинлигини сўзлаб берди. Дарс давомийлигини қисқартириш, таълимни 2−3 сменали ташкил этиш, қўлларни ювиш учун шароитлар яратиш ва уч нафардан ортиқ ўқувчида коронавирус аниқланган синфларни онлайнга ўтказиш таклиф қилинмоқда.
Жисмоний тарбия ва спорт вазири ўринбосари бўлиб ишлаб келаётган Элбек Шукуров Тошкентнинг Сергели туманига ҳоким этиб тайинланди.
Жиззах вилоятида вафот этган беморнинг қариндошлари чақириқ бўйича етиб келган тез ёрдам фельдшерини калтаклаб, унга тан жароҳати етказди. Терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жиззахда автобус ва юк автомашинаси тўқнашуви юз берди. ЙТҲ оқибатида икки киши воқеа жойида вафот этди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг