Ўта йирик ҳажмда ўғриликни содир этганликда гумонланиб, қидирувга берилган ўзбекистонлик фуқаро АҚШда ушланди. Америка томони уни мамлакатдан чиқариб юборди. АҚШ Иммиграция ва божхона назорати ходимлари гумондорни Тошкент аэропортида Ўзбекистон томонига топширди.
Самарқанд вилоятида «Damas» автомобили тиркамали юк машинаси билан тўқнашиб кетди. Бунинг оқибатида икки киши ҳалок бўлди, яна икки фуқаро жароҳатланди.
Пул ва машина билан мукофотланган шахмат чемпионлари, «Табиат ҳимоячиси» нишони, Тожикистондан ўтувчи «Гулистон-Қўқон» йўналишидаги автобуслар, Тошкентдаги 1-ипотека маркази, ўзбекистонлик йўловчилар муаммосини ёритгани учун таҳдидга учраган ўшлик журналист ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Давлат хавфсизлик хизмати ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ноқонуний ер сотишга уринишларни тўхтатиб қолди. Жумладан, Поп тумани ҳокимининг собиқ ўринбосари «Янги Ўзбекистон» массивида саккизта уй қуриш учун рухсатнома бериш учун пул олаётганда ушланди.
Конья шаҳрида ўтказилаётган Ислом бирдамлиги ўйинларида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари спортнинг турли йўналишларида яна 21 та — 5 та олтин, 6 та кумуш ва 10 та бронза медалларини қўлга киритди.
Чилонзорда юзлаб дарахтлар илдизига зарар етказилиши билан боғлиқ можаро тинчимай туриб, Яккасаройда шундай ҳолат такрорланди. Бу сафар танловда иштирок этиш учун уй фасадини «хайрия асосида» таъмирлаётган компания томонидан амалга оширилди. Воқеа жойида блогер Никита Макаренкога таҳдид қилинди.
ОТМларнинг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар учун профессионал таълим муассасаларига кириш учун ҳам рўйхатдан ўтиш имконияти яратилди. Бунинг учун рўйхатдан ўтишда мазкур имкониятдан фойдаланишни танлашлари керак.
Криптоактивлар айланмаси соҳасини тартибга солувчи Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги машҳур криптобиржаларнинг сайтларига кириш уларнинг фаолият юритиш учун лицензияси бўлмагани сабабли блокланганини маълум қилди.
Magic City боғида икки фотосуратчи ўртасида содир бўлган жанжал вақтида улардан бири иккинчисига пичоқ ўқталди. Жабрланувчига ёрдам кўрсатилди, унинг аҳволи қониқарли эканлиги айтилмоқда. Гумондорга нисбатан маъмурий баённома тузилди.
Қорақалпоғистон фермерлар кенгаши пахта хомашёсининг минимал нархлари тўғрисида ўз фикрларини билдирди.
Тошкентнинг Яшнобод туманида ипотека маркази очилди. У пойтахтда қурилаётган уйлар, унга хизмат кўрсатадиган банклар, ипотека кредитлари шартлари ҳақида маълумотлар беради. Қайд этилишича, 2022 йилда ипотека кредитлари учун бюджетдан 13 трлн сўм ажратилиши кўзда тутилган.
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Dori-Darmon» АЖни хусусийлаштириш учун консалтинг компания жалб этишни режалаштирмоқда. Корхонанинг 51% акциялари пакети сотувга қўйилади.
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни кузатиш учун Ўзбекистонга чекланган миссия юборишни тавсия қилди. Референдум куни фуқаролардан барча ўзгартишларни «ёқлаб» ёки «қарши» овоз бериш сўралади.
Фарғона вилоятининг Учкўприк туманида яшовчи фуқаро ўз ҳовлисида 17 туп «марихуана» етиштирганликда гумонланмоқда. Унинг хонадонида салкам 13 кг «наша» ва «кўкнори» борлиги аниқланди.
Тез кунларда «Гулистон — Қўқон» йўналишида Тожикистон орқали ҳаракатланувчи янги автобуслар қатнови йўлга қўйилади. Йўл ҳақи 50 минг сўм атрофида бўлади, йўловчилардан хорижга чиқиш паспортини олиш талаб этилади. Йўловчиларни Тожикистон ҳудудида тушириш ва олиш тақиқланади.
Алишер Саъдуллаев 2026 йилда 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасини Ўзбекистонда ўтказиш қарорига эришиш осон кечмаганини маълум қилди. FIDE Бош Ассамблеясида жаҳондаги вазиятдан келиб чиқиб, виза, мамлакатга кириб-чиқиш ва бошқа масалаларда кўплаб саволлар берилган.
Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси таркибида бўлган «Зарафшон» миллий табиат боғи Давлат экология қўмитаси тизимига ўтказилди. Мутасадди идора томонидан боғ бўйича низом ишлаб чиқиш ва уни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни 3 ой ичида амалга оширилади.
Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида ўтказилган 44-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ғолиблари Тошкент аэропортида кутиб олинди. Чемпионларга 600 млн сўмдан пул мукофоти ва Equinox автомобили топширилди.
Ҳукумат қарорига кўра, «Табиат ҳимоячиси» кўкрак нишони таъсис этилди. У билан экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиатни асрашда салмоқли натижаларни қўлга киритганлар тақдирланади. Уларга БҲМнинг 4 баравари — 1,2 млн сўм пул мукофоти ҳам берилади.
Тошкентнинг Мирзо Улуғбек тумани аҳолиси чоршанба куни эрталабдан квартиралар, уйлар, подъездлар, офис бинолари ва газ тақсимлаш пунктларида кучли газ ҳиди келаётганидан шикоят қилишди. Туман ҳокимлиги бунга табиий газга меъёридан ортиқча одорант қўшиб юборилгани сабаб бўлганини маълум қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг