Биринчи тест куни натижалари, қон донорларига имтиёзлар, «бугунги Тошкент 1994 йилги Дубайдан зўр», Asalhoney`нинг ўлдирилиши тафсилотлари, ишдан бўшатилган Олий суд раиси, ўзини ёқиб юборган ФНҚИЗ ходимаси вафот этгани, қудуқларни бурғилашга мораторий ва бошқалар — «Газета.uz» да кун дайжести.
Давлат экология қўмитаси Зомин ва Қизилқум қўриқхоналаридаги фотоқопқонларга тушиб қолган айиқ, тўнғизва шоқол тасвирларини намойиш қилди.
Президент фармони билан бутунжаҳон шахмат олимпиадаси совриндорлари «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони билан, аёллар терма жамоаси аъзолари эса «Келажак бунёдкори» медали билан тақдирланди.
Тошкентнинг Бешағоч кўчасида қурилаётган беш қаватли бинода ёнғин содир бўлди. Аланга тахминан бир соат ичида ўчирилди.
ИИО ходимлари 3,5 йилдан сўнг Тошкент метросига кираверишда яна пайдо бўлди. Метрополитен қўриқлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Анвар Ҳасанов аввалроқ уларни техник воситалар билан алмаштириш режалаштирилган бўлса-да, ходимларнинг ташқи кириш жойларига қайтиши сабабларини тушунтирди.
Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси этиб сайланди. Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Қозоғистонда бошқа юк ниқоби остида мамлакатдан Ўзбекистонга 280 тонна АИ-95 бензинини олиб чиқишга уринишнинг олди олинди. Хориж компанияси фойдасига республикадан жами 45 млн долларлик 50 минг тонна маҳсулот экспорт қилиш режалаштирилган бўлган.
Новороссийск божхоначилари Ўзбекистондан келган контейнердан Россияда гиёҳвандлик моддаси ҳисобланган бир тоннадан ортиқ исириқни аниқлади. Бу ҳақда билмаган юборувчи умрбод қамоқ жазоси ва миллион рублгача жаримага тортилиши мумкин.
Тошкент ҳокими пойтахтни Дубайдек сайёҳлар учун жозибадор масканга айлантиришни орзу қилишини айтди. Бироқ, у инфратузилманинг жадал ривожланиши шароитида яшил майдонларни сақлаб қолиш ҳақидаги саволга тадбир мавзуси туризмни ривожлантириш эканлигини рўкач қилиб, жавоб бермади.
АҚШ долларининг сўмга нисбатан расмий курси 24,00 сўмга қимматлаб, 10 904,29 сўм этиб белгиланди. Шунингдек, евро курси ҳам кўтарилди, рубль эса яна пасайди.
Ўзбекистон ва Тожикистон ҳарбийлари Сурхондарёдаги ўқувда режага кўра, чегарани бузиб кирмоқчи бўлган шартли душман тўдаларини муваффақиятли йўқ қилди.
Ер ости чучук сувларига қудуқ бурғилаш ва сувдан махсус фойдаланиш учун рухсатнома беришга мораторий қўллаш таклиф этилмоқда. Ҳозирда марказий ичимлик сувларининг 67 фоизи ер ости сувлари ҳисобидан таъминланса-да, айрим ҳудудларда уларнинг сатҳи ўртача меъёрдан 5 метр ва ундан ортиққа пасайган.
Май ойидан бери Тошкентдаги бирламчи ва иккиламчи бозордаги уй-жойлар нархи арзонлашиб бормоқда, деб маълум қилди Прогнозлаш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти. Хусусан, бирламчи бозорда 1 кв.м учун май ойидаги $943,6 нарх июлда $919,9 га, иккиламчи бозорда эса $891,1 дан $882,6 гача тушган.
Президент Конституциявий суддаги вакант судья лавозимига Олий суд раиси лавозимида фаолият юритаётган Козимжон Комилов номзодини таклиф қилди. Олий суд раҳбарлигига эса президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзоди илгари сурилди.
Япониянинг амалдаги бош вазири Фумио Кисиданинг Вазирлар Маҳкамаси тўлиқ таркиб билан истеъфога чиқди. Истеъфо Япония ҳукуматида бўлиши кутилаётган ўзгаришлар фонида юз берди.
Тошкент вилоятининг Қибрай тумани учун иссиқлик энергиясига янги тарифлар 25 августдан кучга киради.
2017 йилдан бери Олий судга раислик қилган, 13 июлда лавозимга қайта тайинланган Козимжон Комилов истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов эгаллаши кутилмоқда.
Сешанба куни Чўлпон-Отада Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари учрашди. Қирғизистон ҳукумати махсус вакили Назирбек Борубаевнинг сўзларига кўра, томонлар олдин келишилмаган 208 км чегарани аниқлаштириб олмоқчи, қолаверса, йил якунигача барча саволларни ҳал этишни режалаштирмоқда.
Фарғона НҚИЗнинг собиқ ходими Санобархон Ҳайдарова корхонага кириш жойида ўзини устига бензин қуйиб, ёқиб юборганди. У 10 август куни эрталаб шифохонада вафот этди. Завод аёлнинг вояга етган фарзандларининг таълим харажатларини қоплаш ва зарурат бўлса, ишга жойлашишда ёрдам беришини маълум қилди.
Insta-блогер Асал Ходжаеванинг (Asalhoney) ўлдирилиши бўйича судланган шахс жиноят тафсилотларини сўзлаб берди, деб хабар қилди UzReport.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг