Женевада Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳи йиғилишлари қайтадан бошланади.
Ҳиндистон Ўзбекистонда миллий ядро инфратузилмаларини ривожлантириш жараёнида иштирок этишга қизиқиш билдирди.
Хитойдан Ўзбекистонга эвакуация қилинган 294 фуқаро «Бўстон» санаториясида икки ҳафталик карантиндан сўнг уйларига кузатилди. Қолган фуқароларнинг карантин муддати чоршанба ва пайшанба кунлари якунига етади.
Бош вазир Абдулла Арипов президент номидан Human бандлик агентлиги фаолиятидан жабрланганлар билан учрашиб, 1086 нафар фуқарога тадбиркор етказган зарар Меҳнат вазирлигининг бюджетдан ташқари жамғармаси ҳисобидан қоплаб берилишини маълум қилди. Хусусий бандлик агентликлари ёпилади. Учрашув тафсилотлари — «Газета.uz» репортажида.
Ўлмасжон Мамадаминов бошқа ишга ўтаётганлиги муносабати билан Боёвут тумани ҳокими лавозимидан озод этилди. Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси, сенатор Дилфуза Уралова Боёвут туманига ҳоким бўлди.
«Махсус иқтисодий зоналар тўғрисида"ги янги қонун уч ойдан кейин 1996 йилда қабул қилинган эркин иқтисодий зоналар ҳақидаги қонуннинг ўрнини эгаллайди. Иқтисодий зоналар турларига кўра ажратилади, у ерда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларига талаб қўйилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири лавозимига номзодини маъқуллади.
Президент инсон соғлигига ва жамиятга зиён етказмайдиган фаолият турлари лицензиялашдан чиқариб ташланиши лозимлигини таъкидлади. Августга қадар лицензия бериш билан боғлиқ барча жараёнларни тўлиқ автоматлашган ягона электрон тизимни ишга тушириш белгиланди.
Бош вазир Абдулла Арипов Human хусусий бандлик агентлигидан жабр кўрган аҳоли билан учрашувда Ўзбекистоннинг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо бўлиши масаласига муносабат билдирди.
Тошкент ИИББ Чилонзор туманида кўп қаватли уй лифтида қиз болага ҳужум қилган эркакни қидирмоқда.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 19−20 февраль кунлари Туркияга ташриф буюради.
Россиянинг Челябинск вилоятида ВАЗ ва KIA Rio тўқнашуви натижасида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди.
Яқин кунларда республиканинг катта қисмида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Пайшанба кунидан эса ҳаво илишни бошлайди.
Транспорт вазири Элёр Ғаниев авиаёқилғи нархлари ва йиғимларни пасайтириш йўли билан Ўзбекистон аэропортларига хорижий авиакомпанияларни жалб этиш режалаштирилаётганини маълум қилди. У нима учун «Навоий» логистика маркази ривожлана олмаганига ҳам изоҳ бериб ўтди.
1 апрелга қадар сайёр текшириш доирасида хронометраж тадбирини ўтказиш тартиблари ишлаб чиқилади, дея хабар берди Давлат солиқ қўмитаси. Амалдаги солиқ қонунчилигига кўра, хронометраж текширувини олиб бориш мумкин эмас.
Солиқ кодексининг эски таҳририда назарда тутилган имтиёзлар 1 апрелдан бошлаб бекор қилиниши белгиланди. Ушбу амалиёт иқтисодиётда рақобат муҳитининг шаклланишига халал бераётган солиқ имтиёзларни назарда тутади. Шу билан бирга, солиққа тортишдаги айрим имтиёзлар сақланиб қолади.
Мобил қурилмаларни IMEI бўйича пулли рўйхатга олишни бекор қилиш ва жараённи соддалаштириш тўғрисидаги петиция «Mening fikrim» порталида эълон қилинди. Уч кун ичида мурожаат 9000 дан ортиқ овоз тўплади.
UzAuto Motors март ойидан бошлаб экспорт бозорларига Chevrolet бренди остида автомобилларни сотишни бошлайди.
Сирдарё вилоятидаги уйда содир бўлган ёнғинда олти киши, жумладан, уч бола вафот этди.
2021 йилдан бошлаб давлатга ғалла сотиш режаси тўлиқ бекор қилиниб, маҳсулотни бозор нархларида сотиб олиш йўлга қўйилади. Жорий йилда давлат харидлари ҳажми камайтирилиши муносабати билан фермерлар қўлида ортиқча 1 млн тонна ғалла қолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг