Шавкат Мирзиёев ТДТ саммитида Яқин Шарқдаги вазият ҳақида гапирди. «Ягона ечим — 1967 йилдаги чегаралар асосида мустақил Фаластин давлатини тузишдир», — деди у. Шунингдек, БМТнинг Фаластин қочоқларига ёрдам бериш бўйича махсус агентлиги фаолиятини чеклашга қаратилган ҳаракатларни кескин қоралади.
Спорт мусобақаси қатнашчи ва ташкилотчиларининг пора олиши, уларни моддият эвазига оғдириб олиш учун жиноий жавобгарлик белгиланди. Бу катта миқдордаги жарима, 3 йилгача айрим ҳуқуқлардан маҳрум қилиш, 3 йилгача (оғирлаштирувчи ҳолатларда — 8 йил) озодликдан чеклаш ё маҳрум қилиш билан жазоланади.
АҚШда 5 ноябрь куни президент сайлови бўлиб ўтади — Демократик партиядан амалдаги вице-президенти Камала Ҳаррис, республикачилардан эса собиқ президент Дональд Трамп номзоди кўрсатилган. Улар президент бўлса нима қилмоқчи? Номзодларнинг сиёсати ҳақидаги асосий саволларга қисқа жавоблар.
Ўзбекистон президенти амалий ташриф билан Қирғизистон пойтахти Бишкекка етиб борди. У эртага Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этади.
Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти кенгашининг еттинчи чақириқ биринчи сессияси қарори билан вилоят ҳокими этиб қайта тасдиқланди.
Президент 5−6 ноябрь кунлари амалий ташриф билан Бишкек шаҳрида бўлади. Давлат раҳбари у ерда Туркий давлатлар ташкилоти давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади. Унда Ўзбекистон ташаббуси билан ишлаб чиқилган Туркий дунё хартияси қабул қилиниши кўзда тутилган.
Май ойида коррупцияда айбланиб қўлга олинган Сирдарё вилоятининг Ховос тумани ҳокими собиқ ўринбосари 7 йилга озодликдан маҳрум этилди. Шунингдек, Давлат хавфсизлик хизмати Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари ва икки нафар ҳоким ёрдамчиси маҳаллаларда қўлга олингани ҳақида хабар берди.
Ойбек Эшонов Ўзбекистоннинг Индонезиядаги элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси, ТИВнинг Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Ўзбекистон парламенти қуйи палатаси янги сайланган депутатларининг ўртача ёши 3 ёшга — 49,5 ёшгача ошди. Ёши энг катта партия ЎзХДП, энг кичиги эса «Миллий тикланиш» бўлди. Аёллар улуши 32 фоиздан 38 фоизга ўсди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар кенгашлари 7−12 ноябрь кунлари ўз депутатлари орасидан Сенат аъзоларини сайлаш бўйича мажлислар ўтказади. Эндиликда сенаторлар сони 100 эмас, 65 нафарни ташкил қилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 150 нафар депутатидан 64 нафари (42,7 фоизи) қуйи палатанинг бешинчи чақириғига қайта сайланди (аввалги сайловда 27 фоиз эди). Аввалги чақириқда Сенат аъзоси бўлганлар орасида парламент қуйи палатасига сайланганлар ҳам бор. «Газета.uz» тўлиқ рўйхатни эълон қилади.
Шавкат Мирзиёев Навоий вилоятида ўтказилган йиғилишда 27 октябрда ўтган парламент сайлови ҳақида гапирди. «Халқимиз сизларнинг янги ғоя ва ташаббусингизга катта умид ва ишонч билан қарамоқда. Эл-юртимиз янги парламент ва маҳаллий кенгашлар аъзоларидан кўп нарсани кутмоқда», деди президент.
Якшанба кунги сайловлар натижасида парламент қуйи палатаси ва маҳаллий кенгашлар таркиби деярли 60 фоизга янгиланди. Қуйи палата депутатларининг 38 фоизини аёллар ташкил этди (Ўзбекистон тарихидаги энг юқори кўрсаткич). Унга илк бор 3 нафар, кенгашларга эса — 138 нафар ногиронлиги бор шахс сайланди.
Кармана туманида қурилаётган 130 гектарлик «Zarafshon industrial technology» технопаркида қиймати 1 млрд доллардан ортиқ 18 та лойиҳа бажарилиши режа қилинган. Президент унда экология талабига эътибор беришни буюрди. Шунингдек, «Universal filter» корхонасидаги маҳаллий маҳсулотлар кўздан кечирилди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат чегара зонасига кириш-чиқиш, ундан ўтиш, у ерда бўлиш ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Усмон Шарифхўжаев ўрнига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Шерзод Каримов тайинланди. Бунгача у Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментида ишлаган.
Ҳукумат қарори билан Атом энергияси агентлигининг вазифалари белгиланди. Идора атом энергиясидан фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Марказий сайлов комиссияси ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови натижаларини тасдиқлади ва сиёсий партиялар ўртасида 75 депутатлик мандатини тақсимлади.
Президент қарори билан вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва ишлаб чиқариш ходимлари сони яна 2845 тага (5,2 фоиз) қисқартирилмоқда. Ҳокимликларнинг бошқарув аппарати ходимлари сони ҳам камайтирилади.
МДҲнинг Ўзбекистондаги депутатлик сайловини кузатиш миссияси раҳбари Сергей Лебедев сайловлар очиқ, рақобат ва адолатли ўтганини айтди. Унинг таъкидлашича, сайловчилар сиёсий етуклик кўрсатиб, номзодларнинг ваъдаларини бажара олиш-олмаслигини тўғри баҳолай бошлаган.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг