Кармана туманида қурилаётган 130 гектарлик «Zarafshon industrial technology» технопаркида қиймати 1 млрд доллардан ортиқ 18 та лойиҳа бажарилиши режа қилинган. Президент унда экология талабига эътибор беришни буюрди. Шунингдек, «Universal filter» корхонасидаги маҳаллий маҳсулотлар кўздан кечирилди.
Ҳукумат қарори билан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чегара режими тўғрисидаги низом тасдиқланди. Ҳужжат чегара зонасига кириш-чиқиш, ундан ўтиш, у ерда бўлиш ҳамда бошқа фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Усмон Шарифхўжаев ўрнига мактабгача ва мактаб таълими вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига Шерзод Каримов тайинланди. Бунгача у Вазирлар Маҳкамасининг «Маҳалла еттилиги», ёшлар сиёсати ва маънавият масалалари департаментида ишлаган.
Ҳукумат қарори билан Атом энергияси агентлигининг вазифалари белгиланди. Идора атом энергиясидан фойдаланиш бўйича ягона давлат сиёсатини амалга оширади.
Марказий сайлов комиссияси ягона сайлов округи бўйича Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови натижаларини тасдиқлади ва сиёсий партиялар ўртасида 75 депутатлик мандатини тақсимлади.
Президент қарори билан вазирлик ва идораларнинг раҳбар ва ишлаб чиқариш ходимлари сони яна 2845 тага (5,2 фоиз) қисқартирилмоқда. Ҳокимликларнинг бошқарув аппарати ходимлари сони ҳам камайтирилади.
МДҲнинг Ўзбекистондаги депутатлик сайловини кузатиш миссияси раҳбари Сергей Лебедев сайловлар очиқ, рақобат ва адолатли ўтганини айтди. Унинг таъкидлашича, сайловчилар сиёсий етуклик кўрсатиб, номзодларнинг ваъдаларини бажара олиш-олмаслигини тўғри баҳолай бошлаган.
Владимир Жоллибеков Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг ўринбосари — Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги раҳбари этиб тайинланди.
Сайлов куни участка сайлов комиссияларида айрим камчиликлар қайд этилди: паспортнинг телефондаги расми асосида овоз бериш имконияти, кабиналарда бир вақтда бир неча киши бўлгани ва бошқалар. Зайниддин Низомхўжаевнинг айтишича, ҳолатлар ўрганилди ва улар сайловнинг умумий натижасига таъсир қилмайди.
Ўзбекистонда 27 октябрь куни бўлиб ўтган депутатлик сайловларининг дастлабки натижалари эълон қилинди. Унга кўра, Олий Мажлис Қонунчилик палатасида ЎзЛиДеП — 64 та, «Миллий тикланиш» — 29 та, «Адолат» — 21 та, ХДП — 20 ва Экопартия эса 16 та ўринга эга бўлди.
Марказий сайлов комиссияси раиси Зайниддин Низамходжаев якшанба куни бўлиб ўтган депутатлик сайловида рўйхатга олинган сайловчиларнинг 74,72 фоизи овоз берганини маълум қилди.
2023 йил кузидан бери Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси вазифасини бажариб келаётган Дилшод Ахатов айни пайтда Швейцарияга ҳам элчи этиб тайинланди.
Коррупцияга қарши кураш агентлиги раҳбари Акмал Бурханов сайлов участкасига қизи билан бирга келди. «Газета.uz» билан суҳбатда у нима учун сайловда қатнашаётгани, парламент ишидан қанчалик қониқиш ҳосил қилаётгани ва унинг янги таркибидан нималар кутаётганини айтиб ўтди.
«Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги 621-сайлов участкасида овоз беришнинг якунланиши ва ундан кейинги саноқ жараёнини қисман кузатди. Саноққа киришгач, участка сайлов комиссияси аъзолари мухбирлардан муассасани тарк этишни сўради.
«Газета.uz» мухбири сайлов комиссияси аъзолари билан бирга Тошкентдаги ўзгалар парваришига муҳтож икки сайловчининг хонадонида бўлди. Умуман, Ўзбекистонда овоз бериш учун сайлов участкасига мустақил равишда кела олмайдиган жами 46,3 минг сайловчи рўйхатга олинган эди.
Депутатликка сайловларда соат 17:00 гача 14 миллиондан ортиқ фуқаро овоз бериб бўлди. Улар орасида тўйи сайлов кунига тўғри келган келин-куёвлар, ёши 100 дан ошган отахону онахонлар ҳам бор. «Газета.uz» уларнинг айримларини имкон қадар бир саҳифага жамлади.
Қатор мамлакатларда Ўзбекистондаги депутатлар сайлови бўйича овоз бериш аллақачон якунланди. АҚШда эса у эндигина бошланди. Хорижий сайлов участкаларида сайлов қандай ўтмоқда? Бу билан Ўзбекистоннинг Европа, Осиё ва АҚШдаги элчихоналари томонидан «Газета.uz»га тақдим этилган суратларда танишинг.
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган сайловчилар сони 831 мингдан ортиқ. Улар сайловда иштирок этиши учун участкаларда махсус кабиналар ташкил этилган. «Газета.uz» мухбирлари Тошкентдаги шароитлар билан танишди.
Олий суд вакили депутатлик сайловларида Тошкент шаҳри ва Самарқанд вилоятида сайлов қонунчилиги бузилиши юзасидан иккита маъмурий иш кўриб чиқилганини маълум қилди. Битта ҳолатда фуқаро жаримага тортилган.
Ўзбекистонда овоз бериш участкалари очилганидан беш соат ўтар-ўтмас парламент сайловлари бўлиб ўтган деб топилди. Овоз бериш жараёни 20:00 га қадар давом этади. «Газета.uz» мухбирлар кун давомида Тошкентдаги турли сайлов участкаларида бўлиб, жараённи кузатиб бормоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг