Ботир Нуриддинов Наманган вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Қибрай туманидаги янги боғ ҳудуди Тошкент таркибига ўтказилади, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Унинг сўзларига кўра, 3−4 йил ичида пойтахтда улкан қурилиш ишлари олиб борилди ва эндиликда буни тўхтатиб, шаҳар ташқарисига чиқариш керак.
Президент вилоятлар ҳокимларига ҳафтада бир марта банк ва солиқ органлари раҳбарлари билан шахсан суҳбатлашиб, улар фаолиятига баҳо беришни топширди. Шавкат Мирзиёев банк ва солиқ идораларини иқтисодиётимиз учун катта тўсиқ деди. У «халқимизга ўзимиз хизмат кўрсатишни ўрганишимиз» учун банкларнинг чет эллик инвесторлар томонидан хусусийлаштирилишига рухсат бермаётганини таъкидлади.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси ўзининг президент сайловларига тааллуқли дастлабки миссиясини яқин ҳафталар ичида юбориши кутилмоқда. Мазкур ташрифдан мақсад — сайловолди вазият ва унга тайёргарлик жараёнларини ўрганишдан иборат. Эҳтиёжларни баҳолаш миссияси ҳисоботи асосида сайловда қатнашадиган экспертлар, узоқ ва қисқа муддатлари кузатувчилар сони аниқ бўлади.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг шу ҳафта коррупцияга қарши курашиш масалалари бўйича видеоселектори ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, Токио Олимпиадасига спортчиларни тайёрлаш масалалари бўйича йиғилиш бўлиши кўзда тутилган.
Жамшид Бабажанов Тошкент вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
«Миллий тикланиш» партияси раҳбари Алишер Қодиров Тошкентдаги «Ғалаба қўшиқлари» деб номланган концертда СССР байроғи кўтарилганини ҳақорат ва провокация деб атади. У Бош прокуратурани вазиятни баҳолашга чақирди.
Давлат бошқаруви ва маҳаллий ҳокимият органларида хизмат авторанспорт воситаларини бириктириш меъёрлари тасдиқланди. Эндиликда, вазирлар учун хизмат машинасининг энг юқори нархи 490 млн, ҳокимлар учун эса 245 млн сўм этиб белгиланди.
Азизхон Максумов Андижон вилояти ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари бўлди.
Президент видеоселекторда «Ўзсаноатқурилишбанк» ходимларидан бири катта миқдордаги талон-тарожда айбланиб, ҳибсга олинганини маълум қилди. Ҳар бир банк раҳбарига «нимада айбланаётганини кўриш, фарзандалрини кўз олдиги келтириши учун» суд жараёнида иштирок этиш таклиф қилинди. «Мен Мамаризо Нурмуратовга ишонаман, лекин унинг тизимига ишонмайман», — деди президент.
Президент саноатни ривожлантиришга бағишланган видеоселекторда бирорта туман, шаҳар ёки вилоят раҳбари маҳаллий саноат салоҳиятидан фойдаланишни чуқур ва пухта ўйлаб кўрмаганини таъкидлади. Сўнгги 3 йилда қурилиш материалларини ишлаб чиқариш 1,5 бараварга ошга, бироқ бу эҳтиёжни қопламаётгани айтилди.
Публицист Шуҳрат Ризаев Ўзбекистон халқ артисти Мирза Азизовнинг саккиз кишилик хонада ётгани, яхшироқ шифохонага ўтказиш бўйича ундан ёрдам сўраганини маълум қилган эди. ССВ вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида артистни даволаган шифокорлар ва унинг турмуш ўртоғи фикр-мулоҳазаларини эълон қилди. Таъкидланишича, Мирза Азизовни хорижлик, жумладан, охирги марта россиялик профессор-реаниматолог тиббий кўрикдан ўтказган ва шу асосда муолажалар қилинган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон президентлари телефон орқали мулоқотда минтақавий ҳамкорликнинг муҳим масалалари ҳамда Қирғизистон-Тожикистон чегарасида юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш масалаларини муҳокама қилишди.
Ўзбекистон ва Тожикистон президентлари телефон орқали тожик-қирғиз чегарасидаги вазиятни муҳокама қилишди. Шавкат Мирзиёев юзага келган вазиятни тез фурсатда ҳал қилиш ва унинг кескинлашувига йўл қўймаслик бўйича Тожикистон ва Қирғизистон томонлари эришган келишувларни қўллаб-қувватлади.
Тўлқин Атамуродов Навоий вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлди. Бундан ташқари, вилоят ҳокимининг туризм, спорт, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосари вазифасига Саъдулла Мирзаев тайинланди.
Самарқандда Қозоғистон бош консулхонаси очилди. Самарқанд, Бухоро, Жиззах, Сурхондарё, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон унинг консуллик округлари сифатида белгиланди.
Ўзбекистон президенти пайшанба куни Ашхободда Туркманистон президентининг отаси — Маликгули Бердимуҳамедов хотирасига бағишлаб ўтказилган ифторликда иштирок этди. У апрель ойи ўрталарида вафот этган эди.
Сенат қўмитаси китоб савдоси билан шуғулланувчиларга ҚҚС бўйича табақалаштирилган ставкаларни қўллаш, шунингдек, соҳага манзилли субсидиялар ажратиш таклифини билдирди. Қўмита раисининг сўзларига кўра, ноширлар ва босмахоналар учун солиқ имтиёзларининг бекор қилиниши ва ҚҚСнинг қўлланиши аксарият тадбиркорларни контрафакт маҳсулотлар ишлаб чиқаришга ундайди.
Ашхободда Ўзбекистон ва Туркманистон президентлари учрашди. Учрашувда Халқаро транспорт ва транзит йўлагини яратиш тўғрисидаги Ашхобод битимини бундан буён ҳам биргаликда илгари суриш таъкидланди.
Депутат Дониёр Ғаниев Қаршида баландлиги 62,5 метрга тенг 1,35 млрд сўмлик байроқ ўрнатилишига муносабат билдириб, 2 йил аввал Фарғонадаги шунга ўхшаш ҳолатни ёдга олди. Ўшанда Фарғонада ўрнатилиши керак бўлган байроқнинг сарф-ҳаражатлари 1 млрд сўм атрофида бўлиши айтилган. «Нархини эшитиб, ҳоким ҳайдаворганди», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг