Сиёсат

Президент Самарқандда Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашди
25 сентябрь 2024, 19:57

Президент Самарқандда Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Самарқанддаги ОИИБ йиғилиши доирасида Хитой, Ҳиндистон ва Қатар молия вазирлари билан учрашди. Уларда стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, ҳукуматлараро комиссия йиғилишлари ва қўшма бизнес форумлари ўтказиш масалалари муҳокама қилинди.

«Табиат учун бирлашайлик». Экологик партиянинг сайловолди дастури
25 сентябрь 2024, 19:22

«Табиат учун бирлашайлик». Экологик партиянинг сайловолди дастури

Экологик партиянинг сайловолди дастуридан автомобиль йўли қатнов қисмида скутер ва велосипедлар учун алоҳида йўлак ташкил этиш, тамаки маҳсулотларига қўшимча солиқ солиш, Қизил китобдаги ўсимликлардан фойдаланиш ва ёввойи ҳайвонларни овлашга муддатсиз мораторий эълон қилиш ва бошқалар ўрин олган.

Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди
25 сентябрь 2024, 16:44

Мирзо Улуғбек туманига янги ҳоким тайинланди

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманига Боходир Гаибназаров ҳоким этиб тайинланди. У бунгача шаҳар ҳокимлиги ташкилий-кадрлар бўлими бошлиғи бўлган.

Ўртача глобал ҳарорат 2030 йилдаёқ 1,5 даражага ортиши мумкинлиги бизни жиддий хавотирга соляпти — президент
25 сентябрь 2024, 15:56

Ўртача глобал ҳарорат 2030 йилдаёқ 1,5 даражага ортиши мумкинлиги бизни жиддий хавотирга соляпти — президент

Президент Шавкат Мирзиёев ўртача глобал ҳарорат 2040 йилгача 1,5 даражага ортиши прогноз қилинганига қарамай, ҳозирги вазиятда бу ҳолат 2030 йилдаёқ юз бериши мумкинлиги мамлакатни жиддий хавотирга солаётганини таъкидлади.

Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг Самарқанддаги йиғилишида иштирок этади
25 сентябрь 2024, 14:12

Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банкининг Самарқанддаги йиғилишида иштирок этади

Президенти Шавкат Мирзиёев Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) Бошқарувчилар кенгашининг Самарқанддаги йиллик йиғилишида иштирок этади. У йиғилишнинг ялпи сессиясида нутқ сўзлайди ҳамда тадбир доирасида бир қатор учрашувлар ўтказади.

Бобир Абубакиров Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлди
25 сентябрь 2024, 13:32

Бобир Абубакиров Шайхонтоҳур тумани ҳокими бўлди

Марказий банк раиси ўринбосари Бобир Абубакиров Шайхонтоҳур тумани ҳокими этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими бандлик вазири бўлганди.

Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди
25 сентябрь 2024, 09:49

Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги элчиси этиб тайинланди

Саидикром Ниёзхўжаев Ўзбекистоннинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланди. У бунгача Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

Ўзбекистон Сейшел ороллари ва Кабо-Верде билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
24 сентябрь 2024, 12:53

Ўзбекистон Сейшел ороллари ва Кабо-Верде билан дипломатик муносабатлар ўрнатди

Ўзбекистон Сейшел ороллари ва Кабо-Верде мамлакатлари билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида қўшма коммюнике имзолади.

Ўзбекистон 2027−2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилишни режалаштирмоқда
24 сентябрь 2024, 12:44

Ўзбекистон 2027−2029 йилларда Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатининг 20-саммитига мезбонлик қилиши ва ҳаракатга 2027−2029 йилларда раислик қилиши мумкин.

Президент қурилишда коррупцияга қарши курашни кучайтиришни буюрди
23 сентябрь 2024, 19:08

Президент қурилишда коррупцияга қарши курашни кучайтиришни буюрди

Йил бошидан буён қурилиши рўйхатдан ўтказилмай бошланган объектлар сони 2200 тага етди, шу боис пала-партиш қурилиш кўпайди, деди президент. Қурилиш инспекциясининг бошқармаларида қурувчи-операторлар штаби пайдо бўлади, қурилаётган объектлар олдида QR кодли паспорти чиқариб қўйилади.

Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди
23 сентябрь 2024, 16:36

Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги раҳбари этиб тайинланди

Собиқ камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Беҳзод Мусаев Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига раҳбар этиб тайинланди. Агентликнинг ўзи Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.

Маҳаллабай агентлиги фаолияти тугатилди
23 сентябрь 2024, 16:30

Маҳаллабай агентлиги фаолияти тугатилди

Салкам 3 йил фаолият юритган Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги тугатилди. Унинг барча вазифалари ҳамда ҳоким ёрдамчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ўтказилади.

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тасдиқланди
23 сентябрь 2024, 16:17

Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири этиб тасдиқланди

Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманига ҳокимлик қилган Ботир Зоҳидов камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири лавозимига тасдиқланди.

Аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тақдим этилди
23 сентябрь 2024, 12:18

Аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тақдим этилди

Тошкентда 2024−2028 йилларда аҳоли саломатлиги хавфсизлигини таъминлаш бўйича Миллий ҳаракатлар режаси тақдимоти бўлиб ўтди. Унинг мақсади мамлакат соғлиқни сақлаш соҳасидаги фавқулодда вазиятларга янада самарали жавоб беришга тайёрлигини оширишдан иборат.

Сенатда коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маъруза кўриб чиқилди
22 сентябрь 2024, 16:13

Сенатда коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маъруза кўриб чиқилди

2023 йилда коррупция жиноятларидан энг катта зарар Андижон, Наманган, Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига тўғри келди. Бу ҳақда Сенатда тақдим этилган коррупцияга қарши курашиш бўйича учинчи миллий маърузада маълум қилинди.

«Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари». «Адолат» СДПнинг сайловолди дастури
22 сентябрь 2024, 12:34

«Тенг имкониятлар ва адолатли жамият сари». «Адолат» СДПнинг сайловолди дастури

«Адолат» СДП ўз сайловолди дастурига ҳокимларга ишончсизлик вотуми жорий этиш, қайта тақсимлаш орқали аҳоли даромадларини тенглаштириш, боғ ва оромгоҳлар сотувини тақиқлаш каби масалаларни киритди. Синфдаги ўқувчилар сонини оптималлаштириш, антиэкологик корхоналарни жазолаш ҳам таклиф қилинмоқда.

«Кучли ижтимоий сиёсат». Халқ демократик партиясининг сайловолди дастури
22 сентябрь 2024, 12:34

«Кучли ижтимоий сиёсат». Халқ демократик партиясининг сайловолди дастури

Ўзбекистон Халқ демократик партияси ўз сайловолди дастурида пенсия таъминоти тизимини такомиллаштириш, ногиронлиги бўлганларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш, мамлакатни хавфсиз ва экологик барқарор ҳудудга айлантириш, иқтисодиётда давлатнинг фаол иштирокини сақлаб қолиш кабиларни ваъда қилмоқда.

«Қадриятларга таянган тараққиёт». «Миллий тикланиш» партиясининг сайловолди дастури
22 сентябрь 2024, 12:34

«Қадриятларга таянган тараққиёт». «Миллий тикланиш» партиясининг сайловолди дастури

«Миллий тикланиш» партиясининг сайловолди дастуридан лотин алифбосига ўтишни якунлаш, археологик объектларда ижара тизимини бекор қилиш, ажримлар божини ошириш, бошқа давлат фуқаролигини олганлардан фуқароликни бекор қилиш, реновация ва халқ табобати қонунларини қабул қилиш каби масалалар ўрин олди.

«Ваъда эмас, натижа». ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастури
22 сентябрь 2024, 12:34

«Ваъда эмас, натижа». ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастури

Тартибсиз урбанизацияга барҳам бериш, АЭС қуриш ва ундан хавфсиз фойдаланишни қўллаб-қувватлаш, бюджет харажатларини қисқартириш, сўз ва ОАВ эркинлигини кафолатлаш, ташқи сиёсатни фақат халқнинг миллий манфаатларидан келиб чиқиб олиб бориш — ЎзЛиДеПнинг сайловолди дастуридан нималар ўрин олган?

Олий суд раисига янги ўринбосарлар сайланди
21 сентябрь 2024, 14:51

Олий суд раисига янги ўринбосарлар сайланди

Президентнинг тақдимномаси ва Сенатнинг тегишли қарорига асосан Икрам Муслимов ва Олимжон Исмаилов беш йил муддатга Олий суд раисининг ўринбосари лавозимига сайланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг