Мохир Валиев Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси раиси этиб тайинланди.
Бунга қадар Сирдарё вилояти прокурори лавозимида фаолият олиб борган Равшан Машарипов Самарқанд вилояти прокурори этиб тайинланди.
Президент Шавкат Мирзиёев 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади.
Ўзбекистон раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг видеоконференцалоқа шаклидаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлис якунлари бўйича транспорт, энергетика, қурилиш, таълим, маданият, туризм, жисмоний тарбия ва спорт соҳаларини, шунингдек, ёшлар сиёсатини ривожлантиришга оид жами 23 ҳужжат имзоланди.
«Ўзқурилишматериаллари» уюшмаси раиси лавозимида фаолият олиб борган Ботир Зарипов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.
Мурад Қурбанов Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири этиб тайинланди. Олдинги вазир май ойида тайинланган эди.
Энергетика вазири ўринбосари Беҳзот Норматов Ўзбекистон «Лукойл»дан экспорт баҳосидан паст нархда 5 млрд куб метр газ харид қилганини маълум қилди. «Агар яна қўшимча талаб бўлса, келишилган нархларда ички бозорга йўналтиришимиз мумкин», — дея таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев тиббиёт ходимларини байрам билан қутлаб, 2020 йил Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизими учун мислсиз синов, изчил ривожланиш ва янги тажриба орттириш йили бўлганини таъкидлади.
CNN, AP, The New York Times ва NBC Жо Байден АҚШ президентлик сайловларида ғалабани қўлга киритганини ёзмоқда. У АҚШнинг энг кекса ва 46 президенти бўлади. Байден ҳисобида 284 та, Трампда эса — 214 та сайловчилар овози мавжуд.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Акмал Бурхонов Марказий банк раҳбариятида коррупцияни олдини олишга хоҳиш борлигига шубҳа билдирди. Унинг айтишича, «комплаенс назорат» тизими бўйича ўқитишга тижорат банклари Марказий банк раҳбарияти орқали «вақт йўқ» дея жавоб берган.
Келгуси йилдан бошлаб болаларга витаминлар, паразитларга қарши дорилар, йод препаратлари, 35 ёшгача бўлган аёлларга фолий кислотаси ва феррум бепул берилади. Президент ушбу амалиёт бекор қилингани боис даволаниш учун 10 марта кўпроқ маблағ сарфлашга тўғри келаётганини қайд этди.
Ҳукумат қарори билан расмий статистикани ишлаб чиқувчиларнинг статистика методологияларини аудитдан ўтказиш тартибига оид низом тасдиқланди. Унга кўра, беш йилда камида бир марта аудит ўтказилиши ҳамда аниқланган камчиликлар мажбурий бартараф этилиши белгиланмоқда.
Умумий амалиёт шифокори ҳақиқий оилавий шифокорга айлантирилади, — дея қайд этди президент. Уларга ёрдам бериш учун тиббиёт бригадалари ташкил этилади ва ўзларига бириктирилган оилалар кесимида манзилли иш олиб боради.
«Бундан буён соғлиқни сақлаш вазирлиги фаолиятига, унинг кадрлар масаласига ҳеч ким аралашмайди», — деди Шавкат Мирзиёев. Президент ва бош вазирдан бошқа бирорта раҳбар вазир ва унинг ўринбосарларини йиғилишларга чақиришии тақиқлаб қўйилди.
Шавкат Мирзиёев соғлиқни сақлаш масаласи бўйича видеоселектор йиғилишини ўтказади. Асосий эътибор коронавирусга қарши курашишга эмас, балки соғлиқни сақлаш тизимини тўлиқ қайта ишга туширишга қаратилади.
Зарбдор тумани ҳокимлигида маҳалла ишлари бўйича ҳоким ўринбосарига автомобиль етишмаган. Кейин туман раҳбари биринчи ўринбосарига ўзининг Captiva автомашинасини берган ва ўз навбатида у Lacetti русумли хизмат автомобилини ҳокимнинг маҳалла ишлари бўйича ўринбосарига топширган. Ҳокимнинг ўзи учун эса 370 млн сўм эвазига Trailblazer сотиб олинган.
Ғофир Жамолов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи, Мухтор Муҳитдинов Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — каналлардан фойдаланиш бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди.
Анвар Алимов соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У 2012−2016 йилларда соғлиқни сақлаш вазири бўлган эди.
Мутахассислиги иқтисодчи бўлган Рустам Пардаев Сурхондарё вилояти Денов тумани ҳокими лавозимига тайинланди. У бунга қадар вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.
Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Қирғиз Республикаси ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаевни қабул қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг