Ўзбекистонда ХХР раиси Си Цзиньпиннинг бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик кўрилмоқда. Йил охирига қадар Шавкат Мирзиёевнинг Жанубий Корея президенти билан онлайн саммит ўтказилиши ҳам режалаштирилмоқда.
Тошкент кенгайгани сари завод ва фабрикаларни чекка ҳудудларга кўчириш зарурати пайдо бўлади. Сирдарё вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаевнинг фикрича, Сирдарё ушбу корхоналарни қабул қилиш учун энг қулай жой. Шунингдек, у Сирдарёни «иккинчи Америка» деб аташ билан нимани назарда тутганини айтиб ўтди.
Давлат раҳбарининг 2020−2025 йилларда республикада инклюзив таълимни ривожлантириш, бошланғич таянч коррекцион синфларни очиш ва мактаб-интернатларни оптималлаштиришга оид қарори қабул қилинди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ҳиндистоннинг янги элчиси Маниш Прабхатни қабул қилди.
Нодавлат таълим ташкилотлари махсус сертификатини олган ёшлар ва хотин-қизларга ўз бизнесини ташкил этиш учун 33 миллион сўмгача микрокредитлар таъминотсиз ажратилади.
Ўзбекистонда ислом молиялаштириш тамойиллари асосида «сукук» қимматли қоғозларини чиқариш, бенефициар мулк ҳуқуқини белгилаш ва сотиш соҳасида инглиз ҳуқуқи меъёрларини қўллаш режалаштирилмоқда.
Марказий сайлов комиссияси қарорига биноан Шуҳрат Ғаниев сенаторлар рўйхатидан чиқарилди. Бунга унинг олдинроқ бош вазир ўринбосари этиб тайинлангани сабаб бўлди.
Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти директори Сайёра Ходжаева «Газета.uz»га берган интервьюсида нима учун оиладаги зўравонлик ҳолатлари судгача етиб бормаслиги, аёллар учун сиёсат ва бизнесда квоталар нима учун зарурлиги, нега Хотин-қизлар қўмитаси ўз вазифаларини янги Маҳалла вазирлигига топширмасдан, Аёллар ишлари бўйича вазирликка айланиши лозимлиги ҳақида гапириб берди.
Ўзбекистон тарихда биринчи маротаба уч йил муддат мобайнида БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича Кенгашига аъзо 47 давлатдан бири сифатида фаолият юритади.
Антимонополия қўмитаси ва Вазирлар Маҳкамаси бош вазир иштирокидаги йиғилишда популизм ҳақида айтилган гаплар нотўғри талқин этилаётганини маълум қилди. АОКА раҳбари Асаджон Ходжаев йиғилишда «раҳбарларнинг оммавий баёнотлар билан чиқишга масъулият билан ёндашиши зарурлиги» айтиб ўтилганини таъкидлади.
Президент Сирдарёда фермер хўжалиги даласида бўлиб, пахта ҳосилини кўздан кечирди. Давлат раҳбари пахтани қайта ишлаб, хомашёни тайёр маҳсулотга айлантириб, қўшимча қиймат яратиш муҳимлигини таъкидлади.
Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманидаги «Янги Тошкент» маҳалласини бориб кўрди. Бу ерда 130 та коттеж таъмирланди.
Қобил Хамдамов Oлмалиқ шаҳрига ҳоким этиб тайинланди. Шаҳарнинг аввалги ҳокими Усмон Раҳимов ўғлининг можароли хатти-ҳаракатлари ортидан ишдан олинди.
Президент Шавкат Мирзиёев Сардоба сув омборидан зарар кўрган ҳудудлардаги бунёдкорлик ишлари билан танишиш мақсадида Сирдарё вилоятига келди. Давлат раҳбари «Янги Ўзбекистон» маҳалласида бўлиб, «Агар халқимизга маъқул бўлса, бундай уйларни бошқа ҳудудларда, аҳоли зич шаҳарларда ҳам қурамиз», — деди.
«Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида"ги қонун лойиҳасига «Совға сиёсати» деб номланган алоҳида боб киритилади. Қолаверса, Давлат хизматчиларининг одоб-аҳлоқ кодекси ҳам ишлаб чиқилади.
Бош вазир Абдулла Арипов йиғилишда Монополияга қарши курашиш қўмитасининг ҳаракатларини популистик деб атади. Интернет фойдаланувчилари қўмитани қўллаб-қувватлашди ва ўзларини ҳам популист деб аташди.
«Интеллектуал мулк масаласини давлат сиёсати даражасига кўтармас эканмиз, Ўзбекистон бундан ўн йилдан кейин ҳам рақобатдош бўлмайди», — дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев. Президент пулли кўнгилочар сайтлардаги кино, сериал, қўшиқ, мультфильмлар муаллифларига даромад тўлаш масаласини ўрганишни топширди.
Навоий ва Қашқадарё вилоятларида шаҳар ва туман ҳокимларининг хотин-қизлар масалалари бўйича маслаҳатчиларига хизмат машиналари топширилди. Президент топшириғига биноан барча вилоятларда ҳоким маслаҳатчиларига хизмат машиналари ажратилиши кутилмоқда.
Ўзбекистон президенти Тожикистон президентини сайловда қозонган ғалабаси билан табриклади. Томонлар бўлажак олий даражадаги учрашувлар учун янги кун тартибини ишлаб чиқиш муҳимлигини таъкидлади.
Республика олимпия захиралари коллежи директори лавозимида фаолият юритиб келаётган Авазжон Каримов жисмоний тарбия ва спорт вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг