Сиёсат

Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилди
1 апрель 2020, 23:09

Афғонистонга ҳам инсонпарварлик ёрдами юборилди

Ўзбекистон коронавирусга қарши курашишда ёрдамлашиш учун инсонпарварлик ёрдами юборди.

Пайариқ туман ҳокими карантинга олинди
1 апрель 2020, 16:37

Пайариқ туман ҳокими карантинга олинди

Самарқанд вилояти Пайариқ туман ҳокими Д. Мусинов коронавирус инфекцияси қайд этилган пайтда Туркияда хизмат сафарида бўлгани учун карантинга олинган. Унинг соғлиғида ҳеч қандай салбий ўзгаришлар йўқ ва карантин даври тугагандан сўнг иш фаолиятини давом эттиради.

Ўзбекистон бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ОТБдан 1 млрд доллар сўради
1 апрель 2020, 15:18

Ўзбекистон бюджетни қўллаб-қувватлаш учун ОТБдан 1 млрд доллар сўради

Ўзбекистонда коронавирус пандемияси туфайли бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банкидан 1 млрд долларгача миқдорда маблағ ажратишни сўради. ОТБ президенти Ўзбекистон бош вазир ўринбосари Сардор Умурзоқовга видеоконференция орқали ушбу жараённи тезлаштиришини маълум қилди.

Пенсия жамғармаси директори лавозимидан озод этилди
31 март 2020, 00:24

Пенсия жамғармаси директори лавозимидан озод этилди

Бахром Ашрафханов Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори лавозимидан озод этилди. У Ўзбекистоннинг Озарбайжондаги элчиси бўлиши кутилмоқда.

Жамшид Қўчқоровга янги ўринбосарлар тайинланди
27 март 2020, 19:11

Жамшид Қўчқоровга янги ўринбосарлар тайинланди

Қайта ташкил этилган Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги раҳбарияти тасдиқланди.

Ўзбекистон президенти коронавирус масаласида халққа мурожаат қилди
26 март 2020, 20:33

Ўзбекистон президенти коронавирус масаласида халққа мурожаат қилди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш бўйича яна бир бор халққа мурожаат қилди. «Коронавирус менга юқмайди деб бефарқ юрганлар нафақат ўзининг, балки ота-онаси, фарзандлари, атрофидагилар, қолаверса, бутун халқимизнинг соғлиғи ва ҳаётини катта хавфга қўйишини чуқур англаб етиши керак», — деди у.

Илк бора аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди
26 март 2020, 17:01

Илк бора аёл киши солиқ инспекциясига раҳбар этиб тайинланди

Наргис Исламова Яккасарой тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда
25 март 2020, 14:16

Ўзбекистонда бизнес «форс-мажор» режимига ўтмоқда

Коронавирус сабабли тадбиркорларга Енгиб бўлмайдиган кучлар (форс-мажор) ҳолатлари сертификатларини бериш бошланди. Сертификатни бир кунда олиш мумкин.

Ички ишлар вазирига ўринбосар тайинланди
25 март 2020, 13:09

Ички ишлар вазирига ўринбосар тайинланди

Президент қарори билан полковник Саидкарим Нишанбаев ички ишлар вазири ўринбосари лавозимига тайинланди.

Бош прокурор ўринбосари тайинланди
24 март 2020, 12:33

Бош прокурор ўринбосари тайинланди

Бош прокуратура бошқармаларидан бирига раҳбарлик қилган Шавкатжон Раҳимов бош прокурор ўринбосари этиб тайинланди.

Сенатнинг ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади
24 март 2020, 11:49

Сенатнинг ялпи мажлиси видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади

Сенатнинг ялпи мажлиси карантин сабабли видеоконференцалоқа шаклида ўтказилади. Сенаторлар Ўзбек тили байрами кунини белгилаш, бир қатор кодексларга ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги ва бошқа қонунларни кўриб чиқади.

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилмоқда
23 март 2020, 21:08

Хоразм вилояти таркибида Тупроққалъа тумани ташкил этилмоқда

Хоразм вилоятидаги Ҳазорасп тумани ва Тупроққалъа маскани ҳудудидаги айрим маҳаллалар янги ташкил этилаётган Тупроққалъа тумани таркибига ўтказилади. Питнак шаҳри туманнинг маъмурий маркази бўлади.

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирини табриклади
23 март 2020, 10:19

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирини табриклади

Шавкат Мирзиёев Покистон президенти ва бош вазирини Покистон куни билан табриклади.

Авазбек Ходжиметов ТИВ матбуот котиби этиб тайинланди
21 март 2020, 16:15

Авазбек Ходжиметов ТИВ матбуот котиби этиб тайинланди

Ташқи ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи — матбуот котиби тайинланди.

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни орден билан мукофотлади
21 март 2020, 12:25

Шавкат Мирзиёев Сергей Лавровни орден билан мукофотлади

Ўзбекистон президенти фармони билан Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

АТ ва коммуникациялар вазирига янги ўринбосар тайинланди
20 март 2020, 10:51

АТ ва коммуникациялар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Жамшид Эгамбердиев АТ ва коммуникацияларни ривожлантириш вазири ўринбосари этиб тайинланди. У инвестициялар ва молия масалаларига жавоб беради.

Прокуратура ва ИИВ тузилмасида янги лавозимлар жорий этилди
19 март 2020, 16:12

Прокуратура ва ИИВ тузилмасида янги лавозимлар жорий этилди

Президент қарори билан прокуратура ва ички ишлар органларида қишлоқ хўжалиги соҳаси бўйича масъул лавозимлар жорий қилинди. Бош прокуратура ва ИИВ тузилмасида ҳам айрим ўзгаришлар бор.

«Ўзбекистон 24» телеканали директори МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди
19 март 2020, 13:24

«Ўзбекистон 24» телеканали директори МТРК раиси ўринбосари этиб тайинланди

«Ўзбекистон 24» телеканали директори Мадамин Сафаров Миллий телерадиокомпания раиси ўринбосари лавозимига тайинланди. Алишер Хўжаев эса МТРК раиси бўлди (бунга қадар вазифасини бажарувчи эди).

Президент «Рақамли Тошкент» дастурини амалга оширишга рухсат берди
18 март 2020, 20:59

Президент «Рақамли Тошкент» дастурини амалга оширишга рухсат берди

Жорий йилда «Рақамли Тошкент» дастури доирасида транспортга чипталарни онлайн сотиб олиш, мактабларда онлайн журнал ва кундаликлар, коммунал хизматлар учун онлайн тўловлар ва ягона электрон тиббий карта ягона тизими жорий этилади. Май ойидан «Халқ назорати» портали иш бошлайди.

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
17 март 2020, 18:03

Тошкент ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Дурдона Раҳимова Тошкент шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг