Сиёсат

Ўзбекистон 2023 йилни қандай ўтказди? Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг асосий воқеалари
31 декабрь 2023, 09:00

Ўзбекистон 2023 йилни қандай ўтказди? Сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётнинг асосий воқеалари

Ўзбекистон 2023 йилда ижтимоий ва дунёвий давлат мақомини олди, болалар ва аёлларни зўравонликдан ҳимоя қилиш бўйича илғор қонунни қабул қилди, светофорлар ўрнатиш ва жамоат транспортини ривожлантиришга киришиб, шаҳарларни инсонийлаштиришни бошлади. Йилнинг бошқа воқеалари — «Газета.uz» шарҳида.

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди
30 декабрь 2023, 14:21

Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди

Наманган вилояти Чортоқ туманига Илҳомжон Саттаров ҳоким этиб тайинланди. Туманнинг аввалги ҳокими Анваржон Отаходжаев Наманган шаҳрига ҳоким этиб тайинланганди.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди
29 декабрь 2023, 22:20

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Бир йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди. Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов вазирга ўринбосарлик қилади.

Избоскан туманига ҳоким тайинланди
29 декабрь 2023, 21:25

Избоскан туманига ҳоким тайинланди

Элёрбек Каримов Андижон вилояти Избоскан туманига ҳоким бўлди. Ҳудудни 5 йил давомида бошқариб келган Серобиддин Исмоилов бир неча кун олдин мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланиб қамоққа олинганди.

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди
28 декабрь 2023, 12:14

Бекобод туманига янги ҳоким тайинланди

Шуҳрат Дўсбеков Тошкент вилоятининг Бекобод туманига ҳоким этиб тайинланди. У бу лавозимда 4 ой ишлаган ва маблағларни ўзлаштирганликда гумонланиб ушланган Шуҳрат Мирзаевнинг ўрнини эгаллади.

«Қонунчилик палатаси қонунларни маъқуллаб берувчи органга айланиб қолмоқда» — депутат Дониёр Ғаниев
28 декабрь 2023, 10:33

«Қонунчилик палатаси қонунларни маъқуллаб берувчи органга айланиб қолмоқда» — депутат Дониёр Ғаниев

Депутат Дониёр Ғаниев Қонунчилик палатаси Сенат каби қонунларни маъқуллаб берувчи органга айланаётгани ҳақида фикр билдирди. Унинг сўзларига кўра, қонун лойиҳаси ҳукумат томонидан илгари сурилган бўлса, уни ўзгартириш керак эмас, деган нотўғри қараш мавжуд.

Сурхондарё ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари 8,5 йилга қамалди, у апелляция шикояти бермоқчи
27 декабрь 2023, 21:58

Сурхондарё ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари 8,5 йилга қамалди, у апелляция шикояти бермоқчи

Сурхондарё вилояти ҳокимининг собиқ биринчи ўринбосари, Денов ва Қизириқ туманларининг собиқ ҳокими Рустам Пардаев 8,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У юқори инстанция судига апелляция бермоқчи.

Шўрчи тумани собиқ ҳокимига тайинланган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
27 декабрь 2023, 20:19

Шўрчи тумани собиқ ҳокимига тайинланган суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди

Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани собиқ ҳокими Бахтиёр Худойберганов сентябрь ойида 4 йилга озодликдан маҳрум қилинганди. Суднинг апелляция инстанцияси ноябрь ойида ҳукмни ўз кучида қолдирган. Олий суд эса бу ҳақда эндигина хабар берди.

МДҲ давлатлари раҳбарлари норасмий саммитда 2023 йилдаги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди
27 декабрь 2023, 10:31

МДҲ давлатлари раҳбарлари норасмий саммитда 2023 йилдаги ҳамкорлик якунларини сарҳисоб қилди

Санкт-Петербургда МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий саммити бўлди. Етакчилар йил якуни ва келгуси йил режаларини муҳокама қилди. Мирзиёев ўзаро ҳамкорликни «тубдан» кенгайтиришга чақирди. Путиннинг айтишича, Россия бутун МДҲ ҳудудида «дўстлик ва яхши қўшничилик»ни ривожлантиришга интилмоқда.

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)
26 декабрь 2023, 21:23

Шавкат Мирзиёев МДҲ давлатлари раҳбарлари билан Санкт-Петербургдаги сарой-боғларни айланди (фото)

Амалий ташриф билан Россияга борган Ўзбекистон президенти МДҲ давлатлари раҳбарлари ҳамроҳлигида Санкт-Петербург шаҳрининг сарой-боғ мажмуалари билан танишди. Фото.

Президент амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди
25 декабрь 2023, 16:07

Президент амалий ташриф билан Россияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев 25 декабрь куни амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбари МДҲ мамлакатлари раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этади.

«Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди» — Танзила Нарбаева
25 декабрь 2023, 16:01

«Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди» — Танзила Нарбаева

Танзила Нарбаева мамлакат мустақиллиги билан боғлиқ чиқишларга тўхталди. «Ўзбекистон ҳеч қачон ҳеч кимга мустамлака бўлмайди», — деди Сенат раиси ёшлар билан учрашувда.

14 йилдан бери Томди туманига ҳокимлик қилиб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди
24 декабрь 2023, 23:51

14 йилдан бери Томди туманига ҳокимлик қилиб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди

2009 йилдан бери Навоий вилояти Томди тумани ҳокими сифатида ишлаб келган Кайрат Алдабергенов лавозимидан озод этилди.

Президент меценатликни «доимий ишлайдиган тизим»га айлантириш топшириғини берди
24 декабрь 2023, 09:54

Президент меценатликни «доимий ишлайдиган тизим»га айлантириш топшириғини берди

«Дўстлар клуби» Ўзбекистон маданият муассасаларига 85 млрд сўмлик хайрия ёрдамини кўрсатди, деди президент. Унинг фикрича, меценатлик ҳаракатини доимий ишлайдиган тизимга айлантириш керак.

Нозимахон Давлетова Президент администрациясидаги бошқарма бошлиғи этиб тайинланди
23 декабрь 2023, 15:10

Нозимахон Давлетова Президент администрациясидаги бошқарма бошлиғи этиб тайинланди

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Нозимахон Давлетова Президент администрациясининг Ташқи алоқалар департаменти Ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиришни ахборот-таҳлилий таъминлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

2023 йилда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 трлн сўмга оширилди
22 декабрь 2023, 22:20

2023 йилда мудофаа ва хавфсизлик харажатлари 3,2 трлн сўмга оширилди

Ўзбекистонда 2023 йилда мудофаа ва хавфсизликни таъминлаш харажатлари қўшимча 3,2 трлн сўмга оширилди. Бунга бошқа харажатларни камайтириш орқали эришилган.

«Жадидлар ғоялари янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳамоҳангдир» — Шавкат Мирзиёев
22 декабрь 2023, 16:51

«Жадидлар ғоялари янги Ўзбекистон стратегияси билан ҳамоҳангдир» — Шавкат Мирзиёев

Президент Маънавият ва маърифат кенгаши йиғилишида Ўзбекистон мафкуравий соҳада рақобатга тайёрми, деган саволни берди. Унинг айтишича, мамлакат маданий дипломатияни кучайтиради. Шунингдек, ўзбек халқи жадидлар кўрсатган йўлдан оғишмай бориши кераклиги таъкидланди.

Президент — коррупция ва бошқа жиноятлар учун ҳибсга олиш ҳолатлари ҳақида
22 декабрь 2023, 14:36

Президент — коррупция ва бошқа жиноятлар учун ҳибсга олиш ҳолатлари ҳақида

Шавкат Мирзиёев коррупция жиноятлари учун мансабдор шахсларнинг ҳибсга олиниши ва жиноий гуруҳлар вакилларига қарши ўтказилаётган рейдлар бўйича изоҳ берди. «Биз бунга ҳеч қачон жим қараб туролмаймиз», — деди у.

Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда — Шавкат Мирзиёев
22 декабрь 2023, 12:27

Дунёдаги қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтмоқда — Шавкат Мирзиёев

«Илгари манфаатларини дипломатия билан ҳимоя қилган қудратли марказлар энди очиқчасига босим ўтказиш йўлига ўтяпти. Бундай жараён таъсири мамлакатимизни ҳам четлаб ўтмаяпти», — деди Шавкат Мирзиёев. Унга кўра, бу вазиятда «миллий манфаатларга жавоб берадиган тўғри йўлни топиш осон бўлмаяпти».

Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди
22 декабрь 2023, 11:54

Избоскан тумани собиқ ҳокими Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди

2018 йилдан 2023 йилнинг 10 декабригача Андижон вилояти Избоскан туманига ҳокимлик қилган Серобиддин Исмоилов қамоққа олинди. У мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва ер бериш тартибини бузишда айбланмоқда.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг