Россия ТИВ расмийси Мария Захарова россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш бўйича таклифига муносабат билдириб, суверенитетни ҳурмат қилиш ўзаро мажбурият эканини таъкидлади. Унинг таклифи Россиянинг расмий позициясидан анча узоқда, деди Захарова.
Мудофаа вазирлиги Конституциянинг 153-моддасидан иқтибос келтириб, Ўзбекистон ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли Қуролли Кучларга эга эканини эслатди. Бу россиялик сиёсатчи Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг ТИВ Россия элчисини вазирликка таклиф этгани фонида юз берди.
Россиялик сиёсатчи Захар Прилепиннинг Ўзбекистонни Россияга қўшиб олиш ҳақидаги баёнотидан сўнг Россия элчиси Олег Мальгинов Ўзбекистон ТИВга таклиф этилди. Унга бу каби чиқишлар провокацион бўлиб, икки халқ ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкинлиги билдирилди.
Россиялик сиёсатчи Захар Прилепин СССРга тегишли бўлган барча ҳудудларни тиклаш таклифи билан чиқди. У мисол сифатида Ўзбекистонни қўшиб олиб, у ерда рус тилини ўргатиш кераклигини айтди. Жамоатчилик таклифни мустақилликка тажовуз сифатида баҳолаб, ТИВ расмий нота юбориши кераклигини таъкидлади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисини сайловдаги «ишончли ғалабаси» билан табриклади. 10−12 декабрь кунлари ўтказилган сайловларда 89,6 фоиз овоз йиғган ас-Сиси кетма-кет учинчи муддатга Миср президенти этиб сайланди.
Сенатнинг 48-ялпи мажлисида Элза Шамсутдинова ва Баходир Эргашев 10 йил муддатга, Анвар Элмурадов эса муддатсиз даврга Олий суд судьяси этиб сайланди. 8 нафар судья лавозимидан озод этилди.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов YouTube`даги «Ўзи нима гап?» лойиҳасига берган интервьюсида 2024 йилдан энергоресурсларга бўлган ички эҳтиёжни 100 фоиз қоплаш вазифаси қўйилганини билдирди. «Агар буни бажаролмасак, нафақат мен, балки тизимдаги барча масъуллар ишлашга нолойиқмиз», — деди у.
Фариддин Насриев Ўзбекистоннинг Эрондаги элчиси бўлди. У шу пайтгача Қозон шаҳридаги бош консулликни бошқариб келаётганди.
Шавкат Мирзиёевга икки томонлама солиққа тортишнинг олдини олиш, IT-park ҳудудида Англия ҳуқуқини жорий этиш, резидентлар учун солиқ имтиёзларини 2040 йилгача узайтириш, сунъий интеллект асосида биометрик идентификация қилиш, электр таъминоти биллингига доир режалар юзасидан тақдимот қилинди.
Бош вазири Абдулла Арипов барча давлат ташкилотларига бюджет ва ундан ташқари маблағлар ҳисобидан Янги йил байрами муносабати билан байрам дастурхони ёзишни ва корпоратив йиғилишлар ўтказишни тақиқлади.
Президент Коррупцияга қарши курашиш бўйича мукофотнинг тақдирлаш маросимида «ҳалоллик вакцинаси» билан эмланган янги авлодни тарбиялаш устувор вазифа эканини таъкидлади. У Коррупция муаммолари бўйича минтақавий тадқиқот маркази ҳамда коррупцион суриштирув институти жорий этишни таклиф қилди.
Президент Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими асосида ўтказилиши кўзда тутилган қонунни имзолади. Шунингдек, сиёсий партиялар депутатликка номзодлар кўрсатаётганда аёллар сонининг энг кам миқдорини номзодлар умумий сонининг 30 фоиздан 40 фоизга ошириш режалаштирилмоқда.
Ўзбекистон президенти ва Қатар амири коррупцияга қарши курашни ифодаловчи монументини очиб берди. «Қўл кўринишида композиция ҳалоллик, пок амал ва ниятларни, коррупцияга нисбатан тоқатсизликни, дунёнинг барча мамлакатларини унга қарши курашишда бирлашишга чақириқни англатади», — дейилади хабарда.
Икром Хидиров Қорақалпоғистоннинг Беруний тумани ҳокими этиб тайинланди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаевни қўлга олди. У бу лавозимга тўрт ой аввал тайинланганди.
Ҳарбий хизматда офицерлик ва раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган Бурҳон Кулдашев Фарғона вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
19 декабрь куни Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги халқаро мукофотни топшириш маросимида қатнашиш учун Қатар амири Тошкентга келади. Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ҳам бўлади.
Олий суд собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов бош прокурор ўринбосари илтимосномасидан сўнг ҳибсга олингани ҳақида хабар берди. У ўзлаштириш ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда.
Собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов ҳибсга олинди, деб хабар берди «Газета.uz» манбаси. У иқтисодий жиноятларни содир этганликда гумон қилинмоқда.
«Камалак» болалар ташкилоти негизида Ўзбекистон болалар ташкилотини тузиш режа қилинмоқда. Бу болаларнинг қобилият ва иқтидорларини ривожлантиришга, шунингдек, уларни қўллаб-қувватлашга ҳисса қўшиши керак. Давлат раҳбарига ўтаётган йилда ёшлар қандай қўллаб-қувватлангани бўйича маълумот берилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг