Бишкекда Ўзбекистон, Қирғизистон ва Қозоғистон энергетика вазирлари Қамбарота-1 ГЭС қурилиши лойиҳаси бўйича «йўл харитаси»ни имзолади. ГЭС Марказий Осиё мамлакатларини электр энергияси билан таъминлаши ҳамда минтақанинг сув таъминотини барқарорлаштириши кутилмоқда.
Қозоғистонда 2022 йил январь ойида бўлиб ўтган тартибсизликлар бўйича жиноят ишида Ўзбекистон фуқаролари ҳам иштирок этмоқда. Олдин ҳам Қозоғистон бош прокуратураси воқеа сабабли очилган ишларга 11 нафар Ўзбекистон фуқароси жалб қилингани ҳақида хабар берганди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистонда қизларнинг ОТМларда ўқиши тақиқланганидан хавотирда эканини маълум қилиб, ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид билдирди.
2019 йилда 10 йилга қамалган Ўзбекистон собиқ бош прокурори Рашитжон Қодиров шартли равишда озодликка чиқарилди. У товламачилик, ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш, пора олиш ва бошқа жиноятларни содир этишда айбланган.
Шуҳрат Ғаниев президентнинг иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари этиб тайинланди. У бунгача бош вазир ўринбосари сифатида ишлаб келаётганди.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали гаплашди. Мулоқотда иттифоқчилик ва стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш, товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, турли соҳаларда, жумладан, энергетика соҳасида манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама этилди.
Блэкаут, Украинадан эвакуация қилинган ўзбекистонликлар, Россиядан релокантлар ташрифи, Нукус воқеалари, ШҲТ саммити, энерго инқироз ва шамоллашга қарши доридан ўлган 20 нафар бола. «Газета.uz» ўтган йили Ўзбекистонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни акс эттирувчи суратларни бир материалга жамлади.
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқига йўллаган Янги йил табригида 2022 йилда эришилган ютуқлар учун юртдошларга миннатдорчилик билдириб, 2023 йилда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, қонуний манфаатларини таъминлашга қаратилган ишлар юқори босқичга кўтарилишига ишонч билдирди.
Икки йиллик оғир пандемиядан сўнг ковиднинг чекиниши, Украинадаги уруш, барқарорликка дахл қилувчи иқтисодий инқироз ва сиёсий тартибсизликлар, экстремал об-ҳаво шароитлари, ҳаяжонларга бой мундиал — 2022 йилнинг энг муҳим воқеалари «Газета.uz»нинг йил якунларига бағишланган шарҳида.
Президент раислигида бўлиб ўтган йиғилишда янги таркибдаги ҳукумат олдидаги вазифалар белгилаб берилди. Хусусан, саноатда 5%, қишлоқ хўжалигида 3% ва хизматлар соҳасида 14% дан зиёд ўсишга эришиш, бизнес учун шароитларни яхшилаш, аҳолининг харид қобилиятини ошириш бўйича топшириқлар берилди.
Ўзбекистон президентининг қарори билан собиқ вазирлар ва бошқа давлат органлари раҳбарлари Шерзод Хидоятов, Нозим Хусанов, Агриппина Шин, Нарзулло Обламуродов ва Алишер Саъдуллаев, шунингдек, Улуғбек Аъзамов янги ташкил этилган вазирликлар раҳбарларининг ўринбосарлари этиб тайинланди.
Шавкат Мирзиёев Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Сардор Кариевни ишдан олди. «Болалар ўлими соҳада ишлар аҳволи, назорат йўқлигини кўрсатди. Мутасаддиларнинг ҳаммаси қонун олдида жавоб беради», — деди президент.
Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармони билан 9 та қўмита ва агентликларга раҳбарлар тайинланди.
Ўзбекистон президенти фармони билан мамлакатнинг бир қатор қайта ташкил этилган вазирликларига раҳбарлар тайинланди. Уларнинг рўйхати билан қуйидаги ҳавола орқали тўлиқ танишиш мумкин.
Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Молия вазири Тимур Ишметов ҳамда Олий ва ўрта махсус таълими вазири Абдукодир Тошқулов лавозимидан озод этилди. Улар президентнинг маслаҳатчилари ўринбосари этиб тайинланди.
Владимир Норов бошқа ишга ўтиши муносабати билан Ўзбекистон ташқи ишлар вазири лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнига Бахтиёр Саидов ТИВ раҳбари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди ва шу муносабат билан халқ таълими вазири лавозимидан кетди.
Президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд ва Наманганни республика бўйсунувидаги шаҳарларга айлантиришни таклиф қилди. Янги мақом бу шаҳарларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожига қандай таъсир қилади, оддий аҳоли-чи, бундан қандай наф кўради? «Газета.uz» шу каби саволлар билан экспертларга мурожаат қилди.
Сенаторлар ИИВ ишлаб чиққан «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги қонунни рад этди. Улар бир қатор нормалар бошқа қонунларга мос келмаслигини, баъзан зид эканини айтди. «Қонуннинг бундай шаклда қабул қилиниши жиддий муаммоларни келтириб чиқариши мумкин», — деди Танзила Нарбаева.
ТИВ раҳбари Владимир Норов бошчилигидаги делегация 22−25 декабрь кунлари «Марказий Осиё + Япония» мулоқоти ташқи ишлар вазирларининг 9-йиғилишида иштирок этиш учун Токио шаҳрида бўлди.
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Владимир Норов Қатарнинг фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган Ҳасан Ҳамза Ҳошимни қабул қилди. 2023 йилдан бошлаб Тошкентда Қатар элчихонаси иш бошлайди. Учрашувда икки давлат муносабатларининг сиёсий, иқтисодий ва гуманитар соҳалардаги муносабатлари муҳокама қилинди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг