Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг янги раиси этиб Аманбай Оринбаев сайланди. У аввалроқ ИИВ раҳбари ва Вазирлар Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари сифатида ишлаган. Президент у ўз лавозимида Қорақалпоғистон халқига сидқидилдан хизмат қилиши ва билдирилган ишончни оқлаши лозимлигини таъкидлади.
Шавкат Мирзиёев икки ой олдинги Нукус воқеалари негизида аҳолининг айрим ижтимоий-иқтисодий муаммолари ётганини таъкидлади. «Чунки бу ердаги айрим адолатсиз, нопок раҳбарлар „халқни рози қилиш“ деган эзгу тушунчани ҳали англаб етмаган», — деди у.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Мурат Камалов бетоблиги туфайли ва ўз мурожаатига асосан лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев номзоди таклиф этилди.
Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сессиясида иштирок этиш учун Нукусга учиб кетди.
Ўзбекистон президентининг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов лавозимидан озод этилди. Унинг ўрнини Тошкент давлат транспорт университети ректори Одил Абдурахманов эгаллади.
Қорақалпоғистоннинг собиқ ички ишлар вазири Аманбай Оринбаев Жўқорғи Кенгеси депутати этиб сайланди.
Қонунчилик палатаси Сенат томонидан рад этилган — никоҳни рўйхатдан ўтказиш учун бир ойлик муддатни бекор қилишга оид қонунни қайта кўришдан олиб ташлашни бекор қилди. Депутатлар қонунни Сенатни четлаб ўтиб, тўғридан-тўғри президентга киритишни таклиф қилди, бироқ Спикер шошмасликка чақирди.
Президент Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар мудофаа вазирларига йўллаган мурожаатида дунёда янги узоқ муддатли кескинлик ўчоқлари шаклланаётганини қайд этди. Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов хавфсизлик таҳдидларига қарши биргаликда курашни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.
Президент Имом Бухорий ҳаётини кўрсатувчи электрон музей ташкил этишни таклиф қилди. «Мадина шаҳрида бўлганимизда пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломнинг сийратлари ва ислом цивилизацияси музейини кўрдик. Бу ерда ҳам шунга ўхшаш музей ташкил этсак, яхши бўлар эди», — деди у.
Ўзбекистон президенти «Буюк ипак йўли» халқаро туризм маркази очилиш маросимида иштирок этди. «Улуғвор меъморий мажмуа барчамизга, бутун халқимизга муборак бўлсин, буюрсин», — деди Шавкат Мирзиёев. Концерт давомида британиялик машҳур қўшиқчи Сами Юсуф «Ҳаёт дарахти» қўшиғини ижро этди.
Самарқандда ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарлари саммити учун қурилган «Буюк ипак йўли» халқаро сайёҳлик маркази очилмоқда. Президент тантанали маросимда иштирок этиш учун Самарқандга жўнаб кетди.
Ҳокимлар мулк ҳуқуқига оид қарорларни бекор қилишига йўл қўйилмайди, илк бор хато қилган кичик бизнес вакиллари жазоланмайди, ССП тубдан ўзгаради, ҚҚС 12 фоизга туширилади — «Газета.uz» Шавкат Мирзиёев ишбилармонлар билан учрашувда эълон қилган энг муҳим ўзгаришларни тақдим этади.
Иқтисодий тараққиёт вазирининг биринчи ўринбосари ва Марказий банк раиси ўринбосари лавозимларида ишлаган Саидқаҳҳор Холхўжаев пойтахтнинг Чилонзор тумани ҳокими бўлди. Шунингдек, янги прокурор ва туман ИИБ бошлиғи ҳам тайинланди.
Якшанба куни РФнинг Ульяновск вилояти ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 14 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлди, 3 нафари жароҳат олди. Шу муносабат билан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон раҳбари Садир Жапаровга ҳамдардлик билдирди.
Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан мулоқотидаги таклифларни ҳаётга татбиқ этиш мақсадида президент ҳузурида Тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш бўйича жамоатчилик кенгаши тузилади. Бундан ташқари, Савдо-саноат палатаси ҳукумат бўйсунувидан тўлиқ чиқарилади.
Ўзбекистон президенти тадбиркорлар билан очиқ мулоқот аввалида давлат мукофотларини ўз эгаларига топширди. «Бу кимгадир ёқади-ёқмайди, мен сизларнинг биринчи адвокатларингман. Бепул адвокат», — деди Шавкат Мирзиёев.
Президент Шавкат Мирзиёев душанба куни тадбиркорлар билан учрашади. Шунингдек, АҚШ Конгресси аъзолари Трент Келли ва Дерин Лахудни қабул қилиши кутилмоқда. Ҳафта давомида давлат раҳбари Самарқандга ташриф буюриши ҳам режалаштирилган.
Президент қарори билан «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони таъсис этилди. Шавкат Мирзиёев ишбилармон доира вакиллари билан очиқ мулоқот олдидан 100 нафар тадбиркорни мазкур мукофот билан тақдирлади.
«Юксалиш» ҳаракати «Мамлакатни узоқ муддат бошқарган лидер-реформаторлар» сарлавҳаси остида инфографика эълон қилди. Айрим сиёсатчиларнинг мазкур рўйхатга киритилиши саволларни туғдиряпти, деб ёзмоқда колумнист Комил Жалилов.
Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби Николай Патрушев Тошкентда ШҲТга аъзо давлатлардаги ҳамкасблари билан учрашувда сўзлаган нутқида 2022 йил январида Қозоғистонда ва июль ойида Қорақалпоғистонда содир бўлган воқеалар РФ томонидан Ғарбнинг «рангли инқилобларга уриниши» сифатида баҳоланишини айтди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг