Президент «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни имзолади. У танлов асосида (ҳафтасига 5 кунлик) ишга қабул ва кадрлар ротацияси, қолаверса, тадбиркорлик қилиш, хорижда ҳисобрақам очиш ва манфаатлар тўқнашувини тақиқлаш, даромадлар ва мол-мулкни мажбурий декларациялашни назарда тутади.
Ҳукумат қарори билан 1 январдан адвокатлик фаолияти махсус электрон тизим орқали лицензияланади. Талабгор юридик мутахассислик бўйича камида 2 йиллик, адвокатлик тузилмасида эса 3 ойлик тажрибага эга бўлиши керак. Малака имтиҳонидан муваффаққиятли ўтганларга чекланмаган муддатга лицензия берилади.
Ўзбекистон ТИВ Лондондаги Озарбайжон элчихонасига уюштирилган ҳужумни қатъий қоралади. Ҳужумчилар Озарбайжон байроғини йиртиб ташлаган ва бинога арабча ёзувлар ёзиб қўйган. Саккиз киши ҳибсга олинган.
Давлат хизматчилари даромадларини декларация қилишга оид тизим ва қонун лойиҳаси аллақачон тайёр, деди Антикоррупция агентлиги раҳбари. У кейинроқ қонун лойиҳаси халқаро ташкилотлар эътирози туфайли такомиллаштирилаётганини айтди. Президент фармонига мувофиқ, тизим 1 январдаёқ ишга тушиши керак эди.
Сенатда Антикоррупция агентлиги раҳбари Акмал Бурхонов 2021 йилда соғлиқни сақлаш тизими энг коррупциялашган соҳа бўлганини маълум қилди. ССВ раҳбари эса буни «катта рақамлар ортидан қувиш» деб атади ва судда ўз тасдиғини топганини шубҳа остига олди. Танзила Нарбаева баҳсга аралашишга мажбур бўлди.
Шавкат Мирзиёев Администрация раҳбари Сардор Умурзаковга йил якунига қадар «ихчам, профессионал, адолатли, натижага ишлайдиган бошқарув тизимини» жорий қилиш орқали маъмурий ислоҳотларни якунлашни буюрди. Давлат хизмати тўғрисидаги қонун эса ҳануз имзоланмади.
Субсидия учун аҳоли ва тадбиркорлар ўртача 10 та вазирлик ва идорадан хулоса олиши керак, электр тармоқларига уланишда ҳам ортиқча бюрократия кўп. Шу боис президент бош вазирга 1 ойда барча вазирлик ва ҳокимликларда хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, харажатлар ва ҳужжатларни қисқартиришни буюрди.
Президент давлат хизматини ислоҳ қилиш юзасидан йиғилиш ўтказмоқда. Унинг таъкидлашича, бу соҳадаги муаммоларни ҳал қилиш 30 йилга қолдирилди. «Ҳали давлат хизмати чинакам халқни рози қиладиган тизимга айлангани йўқ», — деди давлат раҳбари.
Президент давлат хизматига ишга қабул қилишнинг очиқ-ошкора тизими жорий этилишини маълум қилди. Раҳбарликка номзодларни «маҳалладан — республикагача» тамойили асосида ўстириш йўлга қўйилади, эски «объективка»дан воз кечилади. Ходимга билим-тажрибаси ва кўрсатган натижасига қараб баҳо берилади.
Очиқлик тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун мансабдор шахслар БҲМнинг 3−5 баравари (900 минг — 1,5 млн сўм) миқдорида жаримага тортилади. Ҳуқуқбузарга нисбатан маъмурий баённомани эса Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тузади.
Сенат Оила кодексига ўзгартишлар киритишни рад этди. Бунга, никоҳ тузишдаги бир ойлик муддатни бекор қилиш ва тиббий кўрикдан сўнг никоҳни қайд этиш таклифи сабаб бўлди. Сенаторларнинг фикрича, бу муддат ёш турмуш қурганларни оилавий ҳаётга тайёрлаш ва ажралишлар сони камайишига имкон беради.
Ўзбекистон «ягона Хитой» сиёсатини ва ушбу мамлакатнинг ҳудудий яхлитлигини изчил қўллаб-қувватлайди ҳамда Тайван билан боғлиқ вазиятда кескинликнинг тезроқ бартараф этилишига умид қилмоқда, деб баёнот берди ТИВ.
Президент суриштирув ҳамда тергов идоралари учун профессионал кадрлар тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини узлуксиз ошириб боришнинг янги самарали тизимини яратишни топширди. Бош прокуратура академияси раҳбарининг сўзларига кўра, юқори малакали терговчилар корпусини шакллантириш вазифаси қўйилган.
Сенатнинг 29-ялпи мажлиси пайшанба куни чақирилади. Унда Уй-жой кодексини тасдиқлаш, Оила кодексига ўзгартишлар киритиш, Давлат қарзи тўғрисидаги ва бошқа қонунлар муҳокама қилинади. Ҳукумат ва ИИВнинг ахбороти эшитилади, Антикоррупция агентлиги ва Бухоро вилояти ҳокимининг маърузаси кўриб чиқилади.
Шавкат Мирзиёев ЕХҲТнинг Миллий озчиликлар масалалари бўйича Олий комиссари Қайрат Абдураҳмонов билан Марказий Осиё таълим дастури доирасидаги лойиҳаларни муҳокама қилди. «Мамлакат раҳбарияти томонидан белгиланган барча режалар амалга ошишига менда ҳеч қандай шубҳа йўқ», — деди ЕХҲТ вакили.
Ҳукумат қарори билан хизмат сафари учун транспорт, меҳмонхона ва бошқа харажатларининг чекланган миқдори белгиланди. Қолаверса, айрим тоифадаги ишчилардан ташқари бошқа ходимлар 30 кундан ортиқ сафарда бўлиши тақиқланмоқда. Харажатларни онлайн юритиш учун махсус дастур ва мобил илова ишлаб чиқилади.
Президент Шавкат Мирзиёев Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғли ҳамда Озарбайжон ташқи ишлар вазири Жейҳун Байрамовни қабул қилди. Музокараларда уч томонлама шериклик, қолаверса, кузда Самарқандда ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилоти саммити юзасидан фикр алмашилди.
Ўзбекистон мустақиллигининг 31 йиллигига бағишланган «ташкилий-амалий, маънавий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари» шу шиор остида ўтказилади. Тадбирлар дастури президент томонидан тасдиқланди.
Тошкентда илк бор Ўзбекистон, Туркия, Озарбайжон ташқи ишлар, савдо ва транспорт вазирлари уч томонлама музокара ўтказади. «Бу мутлақо янги механизм», — деди Ўзбекистон президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.
Ўзбекистон Конституциясини ўзгартириш бўйича фуқароларнинг таклифларини қабул қилиш муддати ўз якунига етди. Конституциявий комиссия 117 мингдан ортиқ таклиф юборилганини маълум қилди. Депутатлар лойиҳани такомилига етказади. Бу жараён қанчалик очиқ бўлиши эса ҳозирча номаълум.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг