Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистонига ташрифи чоғида Макка шаҳрида бўлиб, умра амалларини бажарди. Суратлар.
Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони подшоҳи Салмон бин Абдулазиз Ол Саудни «Олий даражали Имом Бухорий» ордени билан мукофотлади. У мазкур мукофотга сазовор бўлган биринчи инсон бўлди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги 17 август куни шом намози вақтида Кобулдаги масжидда содир этилган ва 21 кишининг ҳаётига зомин бўлган терактни қоралаб баёнот берди. ТИВ ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирди.
Президент фармони билан 2023 йил 1 январдан бошлаб 30 кун муддатга Саудия Арабистони фуқаролари учун Ўзбекистонда визасиз режим жорий қилинади.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд кенг қамровли шериклик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзолади. Ҳукуматлар ва вазирликлар ўртасида 15 та ҳужжат қабул қилинди. Икки давлат ишбилармонлари эса $14 млрддан ортиқ келишувга эришди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Саудия Арабистонига давлат ташрифи бошланди. Давлат раҳбари биринчи бўлиб Мадина шаҳрида бўлиб, Масжидун Набавийни зиёрат қилди. Ҳужраи саодатда Муҳаммад алайҳиссаломга салавот ва саломлар айтди. Ўзбекистон халқига тинчлик ва фаровонлик тилаб, дуо қилинди.
Ўзбекистон ва Россия президентлари сентябрда Самарқандда ШҲТ саммитини ташкил этиш ҳамда жорий йил кузда учинчи Ўзбекистон-Россия ҳудудлар форумини ўтказиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Ўзбекистон ва Швейцария 16 август куни Гулнора Каримованинг активларини Швейцариядан қайтариш бўйича якуний битимни имзолади. $131 млнга (тахминан 1,4 трлн сўм) тенг активлар Ўзбекистонга БМТнинг «Uzbekistan Vision 2030» кўп-шериклик траст жамғармаси орқали қайтарилиши кутилмоқда.
Президент «Имом Бухорий» орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонунни имзолади. Мазкур орден билан илм-фан ва маданият, жумладан, ислом маърифати ривожига ҳисса қўшган буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий меросини ўрганиш ҳамда тарғиб қилишда катта ютуқларга эришган фуқаролар мукофотланади.
17−18 август кунлари Шавкат Мирзиёев Подшоҳ Салмон бин Абдулазиз Ол Сауднинг таклифи билан Саудия Арабистонига боради. Бу охирги 30 йил ичида Ўзбекистон президентининг ушбу давлатга илк ташрифи бўлади. Музокаралардан ташқари, Маккаи Мукаррама ва Мадинаи Мунавварани зиёрат қилиш режалаштирилган.
Депутат Одилжон Тожиев BBC Ўзбек хизматига Конституцияга киритилган ўзгартиришлардан мақсад президент муддатини янгилаш эканлигини инкор қилди. У бу ҳақдаги ўзгартириш муаллифини ошкор қилмади, бироқ минглаб фуқаролар ҳозирги давлат раҳбари ислоҳотларни давом эттиришини қўллаб-қувватлашини айтди.
Президент металлга кетадиган харажатлар улуши уй-жой қурилишида 15 фоиз, машинасозликда 40 фоизни ташкил қилаётгани, қолаверса, жаҳон бозорида металл нархи ошаётганини таъкидлади. Бош вазир маслаҳатчиси Бобир Исломов мамлакатда 1,2 млрд тонна темир рудаси захиралари борлигини қайд этди.
ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Конституцияга ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумни кузатиш учун Ўзбекистонга чекланган миссия юборишни тавсия қилди. Референдум куни фуқаролардан барча ўзгартишларни «ёқлаб» ёки «қарши» овоз бериш сўралади.
Президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов Ўзбекистон Олий суди раиси этиб сайланди. Ушбу масала юзасидан Сенатнинг тегишли қарори қабул қилинди.
Президент Конституциявий суддаги вакант судья лавозимига Олий суд раиси лавозимида фаолият юритаётган Козимжон Комилов номзодини таклиф қилди. Олий суд раҳбарлигига эса президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исломов номзоди илгари сурилди.
2017 йилдан бери Олий судга раислик қилган, 13 июлда лавозимга қайта тайинланган Козимжон Комилов истеъфога чиқарилди. Унинг ўрнини президент маслаҳатчиси Бахтиёр Исламов эгаллаши кутилмоқда.
Сешанба куни Чўлпон-Отада Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукуматлари делегациялари учрашди. Қирғизистон ҳукумати махсус вакили Назирбек Борубаевнинг сўзларига кўра, томонлар олдин келишилмаган 208 км чегарани аниқлаштириб олмоқчи, қолаверса, йил якунигача барча саволларни ҳал этишни режалаштирмоқда.
Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси ватандошларни хорижий давлатлар ҳудудида кўнгилли батальонлар тузиш ва ҳарбий ҳаракатларда иштирок этишдан огоҳлантирди, қолаверса, эхтиёткор бўлишга чақирди. Аввалроқ Пермдаги ўзбеклар ташкилоти раҳбари Жаҳонгир Жалолов шундай даъват билан чиққан эди.
Президент Шавкат Мирзиёев телефон орқали Ўзбекистон шахматчиларини Ҳиндистонда ўтказилган шахмат Олимпиадасидаги ғалабаси билан табриклади. Давлат раҳбари матбуот хизмати суҳбат видеосини эълон қилди.
Россиянинг Пермь шаҳридаги ўзбек диаспораси раҳбари Жаҳонгир Жалолов ватандошларини Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга қўшилишга чақирди. Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги «бундай даъватларга эргашмаслик, зиддиятли ҳудудларга бормаслик ва ҳарбий ҳаракатларда қатнашмасликни» сўрамоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг