24 июль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни туғилган куни билан қўшни давлатлар раҳбарлари, шунингдек, Озарбайжон, Беларус, Россия ва Туркия раҳбарлари табриклади. Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров унга иккита от совға қилди.
Шу ҳафта Шавкат Мирзиёев ШҲТга аъзо давлатлар ТИВ раҳбарларини қабул қилади, Афғонистон бўйича халқаро конференция иштирокчиларига эса мурожаат йўллайди, деб хабар қилди президент матбуот котиби. Шерзод Асадов шунингдек, давлат раҳбарининг туғилган куни қандай ўтгани ҳақида ҳам маълумот берди.
Президент Шавкат Мирзиёев Россиянинг Александр Невский ордени билан тақдирланди. Тегишли фармон шанба куни РФ президенти Владимир Путин томонидан имзоланди.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгесининг Ўзбекистон бош прокурори қатнашган сессиясида Эркабой Тажиев республика прокурори лавозимига тайинланди. У 2016−2017 йилларда ҳам мазкур лавозимда фаолият олиб борган.
Шавкат Мирзиёев Қирғизистондаги саммитда Марказий Осиё тинчлиги ва барқарорлиги ўзаро ҳамжиҳатлик, минтақа умумий манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қатъий чоралар кўришга тайёрлигига боғлиқлигини таъкидлади. Президент иқтисодий, экологик ва гуманитар соҳаларда қатор ташаббусларни ҳам илгари сурди.
Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви олдидан Шавкат Мирзиёев, Қасим-Жомарт Токаев ва Садир Жапаровнинг норасмий учрашуви бўлиб ўтди.
Адлия вазири Русланбек Давлетов бир йил ичида ёшга доир пенсияни мурожаатсиз тайинлаш тизими яратилиши кутилаётганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳозирда судларда пенсияга доир жуда кўплаб низолар мавжуд. «Ҳар қандай ноаниқликлар пенсия олувчининг фойдасига талқин қилиниши керак», — деди у.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фавқулодда ҳолатнинг амал қилишини 21 июлдан тугатиш тўғрисидаги фармонни имзолади.
Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси Ўзбекистон президентига мурожаат йўллаб, фавқулодда ҳолатни юмшатишни сўради. Аввалроқ «Янги Ўзбекистон» газетаси мурожаатда айбсиз фуқароларни, хусусан, ёшларни афв этиш сўралгани ҳақида ёзганди, бироқ, орадан вақт ўтиб хабар таҳрирланди.
Сешанба куни Шавкат Мирзиёев Грузия бош вазирини қабул қилди. Ираклий Гарибашвили Ўзбекистонни нафақат ишончли ҳамкор, балки дўст деб ҳам атади. Ўзбекистон Грузиянинг транзит салоҳияти, жумладан, юкларни экспорт ва импорт қилишда Батуми ва Поти портларидан фойдаланишни режалаштирмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев 21 июль куни Қирғизистонда Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувида қатнашади. Асосий эътибор минтақа барқарорлиги ва изчил тараққиётига замонавий таҳдид ва хатарларга биргаликда қарши туриш борасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилади.
Ўзбекистон ва Грузия транспорт-транзит соҳасида ҳамкорлик учун салмоқли салоҳият мавжудлигини кўрмоқда, икки мамлакат ташқи ишлар вазирлари учрашувда юкларни ташишда ўзаро чегирма ва имтиёзлар бериш муҳимлигини таъкидладилар.
Шавкат Мирзиёев душанба кунги видеоселекторда бундан буён йиғилиш ва қарорлар камайтирилиши, асосий эътибор ижро ва аҳоли муаммоларига қаратилишини маълум қилди. Вазирлар Маҳкамаси, вазирлар ва ҳокимлар 10 кун ичида ўз структураси ва иш услубини ўзгартириши шартлиги таъкидланди.
Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили ҳукумат делегацияси ҳамроҳлигида расмий ташриф билан Тошкентга келди. У расмийлар билан бир қатор учрашувлар ўтказади.
Нукусдаги воқеалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони яна 3 кишига кўпайди, дея хабар берди Бош прокуратура. 16 киши касалхонада қолмоқда. Фуқаролар, ташкилотлар ва инфратузилмага етказилган зарар 3,1 млрд сўмни ташкил этди.
ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси экспертлари Ўзбекистонга ташриф буюради. Улар Конституцияга ўзгартишлар киритиш бўйича референдумга тайёргарлик билан танишиб, овоз бериш жараёнини кузатишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида қарор қабул қилади.
Бош вазирнинг инвестициялар ва ташқи иқтисодий масалалари бўйича ўринбосари — инвестициялар ва ташқи савдо вазири лавозимига Жамшид Ходжаев номзоди маъқулланди. Бунгача у қишлоқ хўжалиги вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
Қорақалпоғистондаги воқеалар бўйича парламент комиссияси шанба куни текширувларни бошлади. Унинг таркибидан сенаторлар, депутатлар, ННТ ва Қорақалпоғистон вакиллари жой олган. Комиссия инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари бузилиши ҳолатларини атрофлича ўрганади.
Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқандга ташрифини Ислом Каримов мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Ундан сўнг, икки давлат етакчилари Мирзо Улуғбек музей-мажмуаси, Гўри Амир мақбараси, Регистон майдонига ҳам боришди.
Конституциявий комиссия раиси Акмал Саидовнинг таъкидлашича, Конституцияга киритиладиган ўзгартиришлар муҳокамасининг муддати олдинроқ 10 кунга узайтирилиши Нукус воқеалари билан боғлиқ эмас. «Бизга биров „чўзгин-чўзмагин“ деб кўрсатма бераётгани йўқ. Биз ўзимиз ҳал қиляпмиз», — деди у.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг