Ҳукуматнинг Қонунчилик палатасига тақдим этган ҳисоботига кўра, 2020 йилги Давлат дастурининг 284 та бандидан 206 таси тўлиқ бажарилган. 20 тасининг муддати узайтирилган ва 58 та банднинг ижроси ҳануз давом этмоқда.
Президент барча даражадаги раҳбарларга ўз соҳаси бўйича маҳаллалардаги ҳолатни ўрганишга оид топшириқ берди. Йиғилишда вертикал тизим йўлга қўйилиши, унга 20 мингдан ортиқ ходим жалб этилиши ва масалани жойида ҳал этиш бўйича уларга барча ваколатлар берилиши айтилди.
Марказий банкнинг Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти директори лавозимида ишлаб келган Аброрхўжа Турдалиев Марказий банк бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.
Тошкент давлат юридик университетининг 31 ёшли кафедра мудири Ҳусейн Ражабов президент билан учрашувда юристлар учун ягона малакаловчи имтиҳон тизимини жорий этишни таклиф қилди. Шавкат Мирзиёев бу имтиҳондан 90 фоиз юристлар ўта олмаслигини маълум қилди, бироқ ушбу ғояни ўрганиб чиқишини айтди. Президент ёш мутахассисга Олий судда ишлашни таклиф қилди, бироқ у кафедра мудири сифатида қолишни сўради.
Президент сайловлари октябрь ойига кўчирилиши мумкин. Бунда 2021 йилги сайловлар таҳминан 24 октябрга тўғри келади. Қонунчилик палатаси сайлов куни ўзгаришитирилишига сабаб бўлган омилларни маълум қилди. Таъкидланишича, ҳужжат лойиҳаси бир гуруҳ депутатлар томонидан ишлаб чиқилган.
Президент бухоролик меҳнат фахрийси Неъмат ота Хотамов хонадонида меҳмон бўлди. Ўтган йили бу ерда 7 қаватли замонавий уйлар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчалари барпо этилганди. Шу билан давлат раҳбарининг сафарига якунига етиб, Тошкентга қайтиб келди.
Президент Бухорода Халқ депутатлари вилоят кенгашининг йиғилишида қишлоқ хўжалиги жуда орқада қолаётганини таъкидлади. Тизимни тўғри йўлга қўймаса бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев ҳамда қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаевни ишдан бўшатишини айтди.
Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари Акрам Раҳмонқулов, тендер комиссияси мансабдорлари ва қурилиш компаниялари раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Улар ўзлаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва мансаб сохтакорлигида айбланмоқда.
Бухоро вилояти халқ депутатлари Кенгашининг йиғилишида Ботир Зарипов вилоят ҳокими лавозимига тасдиқланди. «Бухоронинг сувини ичиб, чангини ютиб улғайган йигит вилоят шароитини яхши билади. Энг муҳими, бухороликларни яхши кўради», — деди Шавкат Мирзиёев вилоят Халқ депутатлари кенгашида.
Президент Бухородаги 65 млнлик тўқимачилик корхонаси фаолияти билан танишди. Корхонанинг Бухоро, Тошкент, Самарқанд ва Наманган шаҳарларида савдо доконлари бор, мамлакатда яна 50 тасини очиш кўзланган. Хориждаги Ўзбекистон элчихоналари ёрдамида чет элда ҳам савдо нуқталарини очиш режа қилинган.
Президент Бухоро вилоятига сафари чоғида Олот туманига ташриф буюриб, ёшлар ва оилавий тадбиркорлик учун 21 млрд сўм ажратилишини маълум қилди. Бундан ташқари, Олот-Тошкент темир йўл қатнови қайта тикланиши таъкидланди.
Давлат раҳбари маданий фаолият ва маданият ташкилотларига оид қонунга имзо чекди. Ушбу ҳужжат 29 йил деганда биринчи маротаба қабул қилинмоқда. Қонун билан маданият муассаса ва ташкилотларига «Миллий» ёки «Академик» мақоми Ҳукумат тақдимномасига биноан президент томонидан берилиши белгиланмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев АҚШнинг янги президенти Жо Байденни давлат раҳбари лавозимига киришгани билан табриклади.
Иордания Ҳошимийлар Подшоҳлигининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Демия Зухейр Ҳаддод Ўзбекистонда ўз ишини бошлади.
Шавкат Мирзиёев мамлакат мафкурасининг асосий ғоясини нималар ташкил этишини санаб ўтди. «Биз яратаётган янги Ўзбекистоннинг мафкураси эзгулик, одамийлик, гуманизм ғояси бўлади», — деди президент.
«Ижод» жамоат фонди негизида Маънавият ва ижодни қўллаб-қувватлаш фондини ташкил этилади. 120 млрд сўм ажратилиши таъкидланди. Йиғилишда маънавият ва маърифат соҳаси ихтисосликларини фанлар классификаторига киритиш, бу йўналиш бўйича етук кадрлар тайёрлаш бўйича топшириқлар ҳам берилди.
Шавкат Мирзиёев «энг катта хавф — бу аксарият одамларимизда лоқайдлик ва бепарволик кучайиб бораётганида», дея таъкидлади. Ҳозирги замонда маънавий нуқтаи назардан «ухлаб ётиш»га, лоқайд бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқлиги айтилди.
2021 йилги Давлат дастури лойиҳасига кўра, Ташқи сиёсий фаолият концепцияси такомиллаштирилиши кўзда тутилган. Ҳужжат 2012 йил сентябрь ойида қабул қилинган, лекин ҳозир Миллий қонунчилик базасида мавжуд эмас.
Лойиҳадан тортиб назоратгача — президент ҳужжатлари ижросининг янги тўрт босқичли тизими жорий этилади. «Ижро тизимидаги энг катта муаммо — дунёқараш ўзгармаётгани, билимсизлик ва масъулиятсизлик», — дея таъкидлади давлат раҳбари.
Шавкат Мирзиёев 10 кун ичида икки нафар вазир ҳамда бир қанча вазир ўринбосарлари ишдан бўшатилганига тўхталди. Қолаверса, давлат раҳбари икки нафар бош вазир ўринбосарининг «охирги хайфсан билан зўрға ишда қолганини» айтди. «Аравани тортмаса, кетиши керак», — деди президент.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг