Жамият

2025 йил якунигача мактабларнинг ягона таълим тизими учун ўқув дастурлари ва ДТС такомиллаштирилади — вазирлик
30 август 2024, 12:38

2025 йил якунигача мактабларнинг ягона таълим тизими учун ўқув дастурлари ва ДТС такомиллаштирилади — вазирлик

Ўзбекистонда мактабларнинг ягона таълим тизими учун ўқув дастурлари ва Давлат таълим стандарти (ДТС) жамоатчилик муҳокамасига қўйилади. Уларни такомиллаштириш 2025 йил охиригача якунланади, дея маълум қилди Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакили. Шунингдек, dts.uz платформаси ишга тушади.

Ўзбекистонда байрам кунлари ҳаво салқин бўлади
30 август 2024, 11:27

Ўзбекистонда байрам кунлари ҳаво салқин бўлади

Август охири ва байрам кунларида Ўзбекистон бўйича қуруқ ва кам булутли об-ҳаво кузатилади. 1 сентябрдан ҳарорат фони пасайиб, кундузи +28…+31, кечаси +13…+15 даража атрофида бўлади. Бу кунларда ҳаво очиқ бўлиши кутилмоқда.

Фарғонада хонадонларнинг иссиқлик таъминотидан асоссиз ҳисобланган қарздорликлари бекор қилинди
30 август 2024, 10:58

Фарғонада хонадонларнинг иссиқлик таъминотидан асоссиз ҳисобланган қарздорликлари бекор қилинди

Фарғонада 6 мингдан ортиқ хонадонга иссиқлик таъминоти бўйича 4 млрд 173 млн сўмдан ортиқ қарздорлик асоссиз ҳисоблангани аниқланди. Рақобат қўмитаси ўрганишлари натижасида кўрсатилмаган хизматлар учун ҳисобланган маблағлар бекор қилинди.

Тошкент вилоятида минг йиллик тарихга эга қабр қолдиқлари топилди (фото)
30 август 2024, 10:56

Тошкент вилоятида минг йиллик тарихга эга қабр қолдиқлари топилди (фото)

Паркент туманидаги йўл қурилиши давомида минг йиллик тарихга эга қабр қолдиқлари топилди. Қолаверса, бу ердан дафн буюмлари, темир қилич, бронза узук, сопол идиш ҳамда муҳр чиқди. Ҳозирда улар лабораторияга юборилган ва ҳудудда археологик қазишма ишлари давом этмоқда.

Тошкентдаги метро яқинида жойлашган ОТМларда дарсларнинг бошланиш вақтлари эълон қилинди
30 август 2024, 10:52

Тошкентдаги метро яқинида жойлашган ОТМларда дарсларнинг бошланиш вақтлари эълон қилинди

Тошкент шаҳридаги метро бекатларига яқин 27 та ОТМда дарс жараёнининг бошланиш вақти белгиланди. График метрополитенда йўловчи оқимини тўғри тақсимлаш, талабаларнинг ўз вақтида дарсларга етиб бориши учун қулайлик яратиш мақсадида тузилган.

Актёр ва бошловчи Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди
30 август 2024, 10:27

Актёр ва бошловчи Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди

Кейсуке Минами Ўзбекистоннинг Япониядаги туризм элчиси этиб тайинланди. У Японияда Ўзбекистоннинг туризм салоҳияти ва брендини кенг тарғиб қилиш, сайёҳлик лойиҳаларини амалга ошириш, етакчи ОАВда мамлакат салоҳияти ҳақида кўрсатувлар тайёрлаш ва мақолаларни чоп этишга кўмаклашади.

Ҳудудлардаги дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди
30 август 2024, 10:12

Ҳудудлардаги дорихоналарда дорилар нархи асоссиз ошириб сотилгани аниқланди

Рақобат қўмитаси ҳудудларда дори воситаларининг белгиланган референт нархларидан ошириб сотилган ҳолатларни аниқлади. Дорихоналар салкам 50 мингта ҳолатда истеъмолчилардан 5,4 млрд сўмга яқин асоссиз даромад олган. Пуллар фуқаролар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Ўзбекистонда «яшил» шаҳарлар рейтинги пайдо бўлди. Тошкент — рейтингнинг қуйи қисмида
30 август 2024, 08:15

Ўзбекистонда «яшил» шаҳарлар рейтинги пайдо бўлди. Тошкент — рейтингнинг қуйи қисмида

Иқлим ўзгариши миллий маркази Ўзбекистон шаҳарларининг «яшил» рейтингини тақдим этди. Мамлакат шаҳарлари экологик тозалик кўрсаткичлари бўйича баҳоланади ва натижалар Green Cities платформасига киритилади. 14 та маъмурий марказ орасида Наманган етакчиликни қўлга киритди, Тошкент 12-ўринни эгаллади.

29 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
29 август 2024, 22:44

29 август куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Рақобат қўмитасининг «Ўзбекнефтгаз»га нисбатан очган иши, Қозоғистонга Ўзбекистон орқали ўтадиган тожик электри, Парижда Паралимпия ўйинларининг очилиш маросими, онкология марказини бориб кўрган президент ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Президент Жамоат хавфсизлиги университетида бўлди
29 август 2024, 22:08

Президент Жамоат хавфсизлиги университетида бўлди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги Жамоат хавфсизлиги университетини бориб кўрди. Бу ерда бир нечта ўқув муассасаларини бирлаштирган ҳарбий таълим тизими яратилган. Президент офицерлар билан суҳбатлашиб, ўқув дастурини бугунги хавф-хатарларга мослаштириб бориш бўйича кўрсатмалар берди.

«Онкологик беморлар навбатда туриб қийналмасин». Президент янги қурилган Республика онкология марказини бориб кўрди
29 август 2024, 19:26

«Онкологик беморлар навбатда туриб қийналмасин». Президент янги қурилган Республика онкология марказини бориб кўрди

Президент Тошкент тиббиёт академияси ёнида қурилган Республика онкология марказининг янги мажмуасини бориб кўрди. Лойиҳа Жанубий Корея тажрибаси асосида ишлаб чиқилган. Қурилиш ишларига 1,2 триллион сўм ажратилган.

Президент марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонида бўлди
29 август 2024, 17:26

Президент марҳум академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонида бўлди

Шавкат Мирзиёев кеча вафот этган Фанлар академияси президенти, академик Беҳзод Йўлдошевнинг хонадонига борди. Давлат раҳбари марҳумнинг эзгу ишларини ёдга олди, унинг рафиқаси ва фарзандларига ҳамдардлик билдирди.

Ал-Ула: Asialuxe Travel янги йўналишни тақдим этди
29 август 2024, 17:00

Ал-Ула: Asialuxe Travel янги йўналишни тақдим этди

Asialuxe Travel сайёҳлик компанияси туристларга Саудия Арабистонининг ноёб табиий ва маданий кашфиётлар кутаётган хазинаси Ал-Улага ташриф буюришни таклиф қилади.

IT Park University мутахассислари IТ соҳаси бўйича маслаҳатлар берди
29 август 2024, 15:00

IT Park University мутахассислари IТ соҳаси бўйича маслаҳатлар берди

IT Park University тез ўзгарувчан IТ дунёсида талабгир бўлиш учун қай тарзда ихтисосликни танлаш ва кўникмаларни ривожлантириш ҳақида сўзлаб берди.

Туркияда 4 йил тутқунликда сақланган аёл қутқарилди
29 август 2024, 14:44

Туркияда 4 йил тутқунликда сақланган аёл қутқарилди

Туркиянинг Ушоқ шаҳрида 2020 йилдан бери тутқунликда ушлаб турилган қашқадарёлик аёл қутқарилди. Уни Ўзбекистонга қайтариш бўйича ишлар бошланган. Аёлни тутқунликда сақлаган турк фуқаросига жиноят иши очилди.

Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор юзасидан ЯИДХПга шикоят йўллаш мумкин бўлди
29 август 2024, 14:16

Йўл ҳаракати билан боғлиқ нотўғри чиқарилган қарор юзасидан ЯИДХПга шикоят йўллаш мумкин бўлди

Ўзбекистонда эндиликда йўл ҳаракати қоидалари бузилиши билан боғлиқ чиқарилган қарор ва хабарномалар бўйича my.gov.uz портали орқали шикоят йўллаш мумкин.

Onix турар жой мажмуаси тайёр кадастрга эга коттежларни гибрид тўлов дастури асосида таклиф этади
29 август 2024, 13:00

Onix турар жой мажмуаси тайёр кадастрга эга коттежларни гибрид тўлов дастури асосида таклиф этади

Onix турар жой мажмуаси фойдали тўлов дастури бўйича тайёр кадастрли коттежларни сотиб олиш учун мослашувчан шароитларни таклиф этади.

Samsung Galaxy хавфсизлик тизими ёрдамида онлайн фаолликни махфий сақлаш
29 август 2024, 11:00

Samsung Galaxy хавфсизлик тизими ёрдамида онлайн фаолликни махфий сақлаш

Энди «Хавфсиз Wi-Fi» ва Samsung Internet воситалари фойдаланувчи қаерда бўлишидан қатъи назар, махфийликни таъминлайди.

Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалиги ерларида ёнғин содир бўлди
29 август 2024, 10:43

Бўстонлиқдаги ўрмон хўжалиги ерларида ёнғин содир бўлди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманидаги ўрмон хўжалигида ёнғин чиқиб, 1,5 гектар майдонда қуруқ ўт ва шох-шабба ёнди. Уни ўчииришга 3 та экипаж, 30 нафар қутқарувчи ва хўжаликнинг 20 нафар ходими жалб қилинди.

ОТМлардаги супер контракт миқдори эълон қилинди
29 август 2024, 10:35

ОТМлардаги супер контракт миқдори эълон қилинди

Ўзбекистон давлат ОТМларидаги супер контракт миқдорлари тасдиқланди. Табақалаштирилган контрактни тўплаган баллари қабул чегарасига 4,05 баллдан ортиқ етмаган, 56,7 баллдан кам бўлмаган талабалар тўлаган ҳолда ўқишга кириши мумкин.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг