Одамлар яшаб турган уйни бузиш мумкин эмас, деди Тошкент ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев Анҳор бўйидаги 78-уйнинг бузилаётганига изоҳ берар экан.
Инҳа университетида «Inha» глобал таълим марказининг очилишига бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда «яшил қопламалар» — ҳимоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Самарқандда ўтказилган тадбир давомида фуқаролардан бири 30 минг туркман манатини 60 000 000 сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.
Ўзбекистонда Акфа хусусий университети ташкил этилмоқда. ОТМда таълим инглиз тилида олиб борилади.
Ҳукумат қарори билан Бахтиёр Абдуллаев Тошкент давлат юридик университетининг Ихтисослаштирилган филиали директори этиб тайинланди.
Қўқон шаҳридаги кўнгилочар жойлардан биридаги караоке хонасига кириб, ёстиқ остига пичоқ қўйиб хонадан чиқиб кетган Миллий гвардия ходимига чора кўрилади.
Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони ходимлари Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка қилиниши мумкин.
Ўзбекистон ИИВ академияси ва Гужарат криминалистика университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Тошкентда 6-туғруқхона яқинида турган автомобиль ичида газ тўлдирилган шарларнинг портлаши натижасида уч киши куйиш жароҳатларини олди.
Тошкентда Бош прокуратура ҳайдовчиси бошқарувидаги машина уриб кетган Халқаро Вестминстер университети ходими ҳаётдан кўз юмди.
Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш ва ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш учун жиноий жавобгарликни кучайтириш назарда тутилмоқда.
Хориждан Ўзбекистонга ноқонуний равишда дизель ёқилғисини олиб кирмоқчи бўлган шахслар тўхтатилди.
«Давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини янада комплекс ривожлантириш чоралари ҳақида"ги президент қарори қабул қилинди.
Тошкентда қуриладиган ҳарбий кампус ҳудудида Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти жойлашади.
9 800 АҚШ доллари ҳамда 15 200 қозоқ тенгесини яширин тарзда олиб чиқмоқчи бўлган фуқаро қўлга олинди.
Босма маҳсулотлар ҳамда даврий босма нашрларнинг мажбурий бепул нусхаларини камайтириш кўриб чиқилади.
«Бош почтампт» божхона пости ходимлари хориждан юборилган почта жўнатмаларига жойланган психотроп моддаларнинг тарқалишига йўл қўйишмади.
Тошкент ДСБ январь ойида 254 млн 300 минг сўмлик акциз маркаси бўлмаган алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдога қўйилганини аниқлади.
Ўзбекистонда Аҳолига эндокринологик ёрдам кўрсатишни яхшилаш миллий дастурини қабул қилиш режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг