Ҳукумат қарори билан Ноёб илмий объектларни аниқлаш, уларни сақлаш ва мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
10.000 АҚШ долларининг ҳар бир долларини 8 500 сўмдан ҳисоблаб сотишга келишиб, эвазига пластик картадан 100 млн маблағни ечиб олган фуқаро қўлга олинди.
Президент томонидан имзоланган қонун асосида Ўзбекистоннинг халқаро шартномалари тузилиш тартиби белгиланди.
Тошкентда ППХ ходими автобус бекатида парковка қилгани учун жаримага тортилди.
Январь ойидан бошлаб Самарқанд вилоятида жамоат жойларида тамаки маҳсулоти истеъмол қилган 1875 кишига жарима қўлланилди.
Ноқонуний йўл билан олиб ўтилаётган 2 миллиард 647 миллион сўмлик товар тўхтатиб қўйилди.
Ўзбекистон Freedom House жаҳон эркинлик рейтингида 100 балдан 9 балл олди.
БААлик инвесторлар Мўйноқда ўйин зонасини ташкил этишни таклиф қилди. Бош прокуратура казино ташкил этиш имкониятлари ўрганилаётганини маълум қилди.
БМТнинг Тараққиёт Дастури ҳамда Адлия вазирлигининг ҳамкорликдаги лойиҳаси асосида МИБга 1000 дона замонавий компьютер ва бошқа дастурий воситалар тақдим этилди.
Муқаддам бедарак йўқолганлардан 1 нафари топилиб, илгари содир қилган жинояти учун суд ва терговдан қочиб юрган 16 нафар шахс ушланган.
«Темурбеклар мактаби» ҳарбий-академик лицейлари фаолиятини такомиллаштириш юзасидан қатор лицей ва коллежлар Мудофаа вазирлиги тасарруфига берилиши кўзда тутилган.
Хоразмдаги 3 та пахта тозалаш корхоналарида уруғлик чигитларининг бутунлай яроқсиз бўлиб қолгани юзасидан жиноий иш очилди.
Россиянинг «Кейтенингбург» компанияси Тошкентдаги мактабгача таълим муассасаларида аутсорсинг усулида овқатланишни ташкил этиш билан шуғулланади.
Ўзбекистонда ногиронликни расмийлаштиришда қандай тўсиқ ва ғовлар мавжуд? Британиянинг Сассекс университети докторанти Дилмурод Юсупов таҳлилида бу борадаги муаммолар ва уларнинг ечимлари санаб ўтилган.
Тошкентда такси ҳайдовчиси автомобиль ойнасидан ахлат ташлагани учун жаримага тортилди.
Магнитогорскда портлаган уй вайроналари остидан саккиз кишини қутқарган ўзбекистонлик медал билан тақдирланди.
Яккабоғ туманида яшовчи И.У. уйи олдида ўзаро жанжал сабаб маст ҳолда бўлган ҳамқишлоғи Л.Ж.га пичоқ билан жароҳат етказиши натижасида жабрланувчи вафот этди.
Чақирув пунктларида иссиқлик ҳароратини таъминлашда қийинчилик ва сарф-ҳаражатларнинг ортиб бораётгани сабаб ҳарбий хизматга чақирув вақти ўзгаради.
Соғлиқни сақлаш тизими ислоҳотларига илғор хорижий тажрибани жорий этишга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди.
Наманган вилоятида 40 дона «Nokia» русумли уяли телефонни Ўзбекистонга яширинча олиб кириш ҳолатига чек қўйилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг