Жамият

Фуқароларни АҚШга жўнатишни ваъда қилган бир неча киши қўлга олинди
27 июль 2024, 12:43

Фуқароларни АҚШга жўнатишни ваъда қилган бир неча киши қўлга олинди

Давлат хавфсизлик хизмати фуқароларни Тошкентда 334 млн сўм, Чинозда 42 минг доллар, Самарқанд вилоятида эса 19 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахсларни қўлга олди.

Тошкент вилоятида ёниб кетган уй ичидан 5 кишининг жасади топилди
27 июль 2024, 12:12

Тошкент вилоятида ёниб кетган уй ичидан 5 кишининг жасади топилди

Янгийўл туманидаги хонадонларнинг бирида ёнғин содир бўлди. Хонадонни кўздан кечириш давомида 5 киши, жумладан, 3 нафар боланинг жасади тан жароҳатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди
27 июль 2024, 11:44

Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлаш бошланди

Ўзбекистонда давлат ОТМларига кириш тест синовларида иштирок этган абитуриентлар 10 августга қадар олий таълим муассасалари ва таълим йўналишларини танлашлари керак. Мандат таълим йўналишларини танлаш тўлиқ якунлангандан сўнг бир ҳафта муддатда эълон қилинади.

Абитуриентларнинг 46,9 фоизи ўтиш баллини тўплолмади
27 июль 2024, 11:06

Абитуриентларнинг 46,9 фоизи ўтиш баллини тўплолмади

Ўзбекистон ОТМларига 2024 йилги кириш имтиҳонларида абитуриентларнинг 46,9 фоизи, яъни 345 минг 869 нафари ўтиш баллининг энг қуйи чегараси бўлган 56,7 баллни тўплай олмади.

Yunusabad Residence ва Bosch`дан акция давом этмоқда
27 июль 2024, 11:00

Yunusabad Residence ва Bosch`дан акция давом этмоқда

Yunusabad Residence ТЖМдан хонадон харид қилганда, Bosch брендининг ошхона жиҳозлари совға тариқасида берилади.

Операция ва реанимация хоналаридаги видеоёзувларни 1 йил сақлаш талаби жорий этилади
27 июль 2024, 10:00

Операция ва реанимация хоналаридаги видеоёзувларни 1 йил сақлаш талаби жорий этилади

Ўзбекистонда 1 январдан операция ва жонлантириш (реанимация) хоналарига овоз ва видео ёзиб олиш имконияти мавжуд камералар ўрнатилган бўлиши, мазкур ёзувлар камида бир йил давомида лицензиатда сақланиши талаб этилади.

Косонсой ободонлаштириш бошқармасининг 2,3 млрд сўмлик тендерларида қонун бузилиши аниқланди
26 июль 2024, 23:16

Косонсой ободонлаштириш бошқармасининг 2,3 млрд сўмлик тендерларида қонун бузилиши аниқланди

Рақобат қўмитаси Косонсой тумани ободонлаштириш бошқармасининг жами бошланғич нархи 2,3 млрд сўмлик 28 та тендер савдосида қонун бузилиши ҳолатларини аниқлади. Харид комиссиясига нисбатан иш қўзғатилди, жавобгар мансабдор жазоланди.

26 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
26 июль 2024, 22:29

26 июль куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Октябрь ойида бўладиган парламент сайловлари, қисқа муддатли таътилга чиққан президент, электромобиллар импорти учун божларни қайтариш таклифи, 3 ой ичида деярли ошмаган ойликлар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Фарғонада Cobalt ва Жигули тўқнашувида 74 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди
26 июль 2024, 21:55

Фарғонада Cobalt ва Жигули тўқнашувида 74 ёшли ҳайдовчи ҳалок бўлди

Фарғона вилояти Қўштепа туманида ВАЗ-2106 нинг 74 ёшли ҳайдовчиси қарама-қарши йўналишга қайрилаётганда Cobalt`га йўл бермагани учун икки автомобиль тўқнашди. Оқибатда «Жигули» ҳайдовчиси шифохонада вафот этди.

Хоразмдаги боғчада 3 ёшли қиз калтаклангани аниқланди
26 июль 2024, 21:12

Хоразмдаги боғчада 3 ёшли қиз калтаклангани аниқланди

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги хусусий боғчада тарбияланувчи 3 ёшли қиз калтакланди. Ҳолат юзасидан текширув олиб борилмоқда, суд-тиббий экспертиза тайинланди, деб ёзди болалар омбудсмани.

Экология вазирлигига овчилик фаолиятига доир қўшимча ваколатлар берилди
26 июль 2024, 20:35

Экология вазирлигига овчилик фаолиятига доир қўшимча ваколатлар берилди

Президент фармони билан, ов қилиш ва овчилик хўжалигини ташкил этишнинг янгича тартиби ўрнатилди. Энди ов фақат хўжалик ҳудудида амалга оширилади, ов ерлари аукционда 49 йилга берилади, ёввойи ҳайвонларни кўпайтирадиганлар солиқ имтиёзлари олади. Экология вазирлигига қўшимча ваколатлар юкланди.

Фото: Зарқайнарда сим ва қувурлар ер остига ўтказилмоқда
26 июль 2024, 20:15

Фото: Зарқайнарда сим ва қувурлар ер остига ўтказилмоқда

Тошкентда Ҳастимом-маҳалланинг Зарқайнар кўчаси ва унга ёндош берк кўчаларда коммуникация тармоқлари ер остига ўтказилмоқда. Олмазор тумани ҳокими маҳалла аҳли билан учрашувда «бу кўчадаги уйлар энди бузилмаслиги»ни айтган. Аҳоли бу ишлар «кўзга кўринарли жой»лар билан чекланиб қолишидан хавотирда.

Андижонда 17 ёшли бола Катта Фарғона каналида оқиб кетиб, ҳалок бўлди
26 июль 2024, 19:52

Андижонда 17 ёшли бола Катта Фарғона каналида оқиб кетиб, ҳалок бўлди

Катта Фарғона каналининг Марҳамат туманидан ўтган қисмида чўмилаётиб, эҳтиётсизлик оқибатида оқиб кетган 17 ёшли бола ҳалок бўлди. Прокуратура текширув ишларини бошлади.

Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғида режалаштирилган лента шоу бекор қилинди
26 июль 2024, 17:25

Тошкентдаги «Анҳор-Локомотив» боғида режалаштирилган лента шоу бекор қилинди

Тармоқларда «Анҳор-Локомотив» боғида осмондан ленталар ёғдирилиши айтилган видео тарқалди. Пойтахт Экология бошқармаси бундай ҳаракатларнинг табиатга зарарини тушунтирди. Ташкилотчилар аниматорлар ленталарни айлантириб, томоша кўрсатиши режа қилинганини маълум қилди, шунга қарамай шоу бекор қилинди.

Тошкентда хавфли «манёвр»лар қилган «гармошка» автобус ҳайдовчиси ишдан олинди
26 июль 2024, 17:04

Тошкентда хавфли «манёвр»лар қилган «гармошка» автобус ҳайдовчиси ишдан олинди

Тошкентда «гармошка» автобус ҳайдовчиси йўл ҳаракати қоидаларини қўпол равишда бузиб, хавфли «манёвр»лар қилди. «Тошшаҳартрансхизмат»га кўра, у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниб, «қора рўйхат»га қўшилди, ҳайдовчилик гувоҳномасидан маҳрум қилиш юзасидан судга тақдимнома киритилди.

Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича «Mirabror Usmanov CUP — 2024» ғолиби бўлди
26 июль 2024, 17:00

Ўзбекистон терма жамоаси футзал бўйича «Mirabror Usmanov CUP — 2024» ғолиби бўлди

Футзал бўйича «Mirabror Usmanov CUP — 2024» халқаро хотира турнирида Ўзбекистон терма жамоаси ғалаба қозонди. Мусобақада Тожикистон, Қирғизистон ва Гватемала терма жамоалари ҳам иштирок этди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 июль)
26 июль 2024, 15:30

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (27−28 июль)

«Дедпул ва Росомаҳа» ва яна учта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, кўргазмалар, Тоҳир Содиқов концерти, юлдузли фестиваль, қўл меҳнати маҳсулотлари ярмаркаси, болалар учун маҳорат дарслари ва дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

ЙҲХХнинг 26,5 млрд сўмлик тендерида қонун бузилиши ҳолати аниқланди
26 июль 2024, 15:25

ЙҲХХнинг 26,5 млрд сўмлик тендерида қонун бузилиши ҳолати аниқланди

Рақобат қўмитаси Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматининг йўл белгилари учун бўёқлар ва шиша маҳсулотларни харид қилиш мақсадида ўтказган 26,5 млрд сўмлик тендерида «Рақобат тўғрисида»ги қонунининг бузилгани аниқланди.

Яшил қурилиш ўзи нима ва «яшил» стандартларга қандай риоя қилинади?
26 июль 2024, 15:01

Яшил қурилиш ўзи нима ва «яшил» стандартларга қандай риоя қилинади?

Янги Тошкент архитекторлари шаҳарни бинолар қуришнинг экологик стандартларига мувофиқ барпо этишни режалаштирган. «Газета.uz» кўтарма кран заводи негизида қурилган омбор мисолида «яшил» стандартлар нима эканлиги ва уларга нотурар жой объектларида нима учун риоя қилиш зарурлигини ҳақида ҳикоя қилади.

Тарих, тоғлар, боғлар, денгиз ва шифобахш сувлар: нима учун Грузияга саёҳат қилиш керак?
26 июль 2024, 12:43

Тарих, тоғлар, боғлар, денгиз ва шифобахш сувлар: нима учун Грузияга саёҳат қилиш керак?

Ўзини Шарқ ва Ғарб ўртасидаги кўприк сифатида намоён қилувчи Грузия ноёб архитектураси, миллий таомлари ва қизиқарли анъаналари билан ажралиб туради. Июнда «Газета.uz» мухбири Нуруллоҳ Шарипов Кавказнинг ушбу гўзал мамлакатида бўлди. Саёҳат Easybooking компанияси ёрдамида амалга оширилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг