Фарғона шаҳрида ноқонуний оҳак ишлаб чиқариш цехи ташкил қилиб, 1 млн куб метр табиий газдан фойдаланган фуқаролар ушланди. Улар давлат манфаатига 2,6 млрд сўм зарар етказган.
АҚШ кўмагида қайта тикланадиган Шердор мадрасаси, Қозоғистон билан боғловчи биринчи темирйўл саёҳати дастури, Пискент автополигонида юзага келган навбат, мини спутниклар учирган мактаб ўқувчилари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
«Ўзбеккосмос» агентлиги CanSat мини сунъий йўлдош синов парвозларини ташкил этди, унда 100 дан ортиқ мактаб ўқувчиси иштирок этди. Модуллар дрон ёрдамида 500 метргача баландликка кўтарилди, у ерда баландлик, ҳарорат ва босим ҳақидаги маълумотлар қайд қилинди.
Қарши аэропортида божхоначилар 116 дона қадимий тангани Россияга олиб кетмоқчи бўлган фуқарони қўлга олди. Қимматбаҳо буюмлар Қашқадарё вилояти тарихи ва маданияти давлат музейига топширилди.
ДХХ раисининг буйруғи билан муҳим ахборот инфратузилмаси объектларини тоифалаш ва уларнинг ягона реестрини шакллантириш тартиби тасдиқланди.
«Ўзмиллийбанк» АЖнинг NBU Invest Group компанияси ва Туркиянинг Pala Golden Jewellery компанияси ўртасида Бухоро шаҳрида замонавий заргарлик марказини ташкил қилиш бўйича келишувга эришилди.
Юнусобод туманида қиймати 199 млн сўмлик 10 минг қути антибиотикни ноқонуний сотишга уринишнинг олди олинди. Гумонланувчилар хорижда ишлаб чиқарилган дориларни сифатини тасдиқловчи ҳужжатларсиз сотишга уринган.
АҚШ Маданий меросни асраб-авайлаш жамғармаси Маданий мерос агентлиги билан ҳамкорликда Самарқанддаги Шердор мадрасасида консервация ва реставрация ишларини амалга оширади. 500 минг долларлик лойиҳага маҳаллий ҳунармандлар ва хорижлик мутахассислар таклиф этилади.
М-25 конидаги авариядан икки ой ўтиб ҳам аҳоли мавҳумлик ва миш-мишлар ичида яшашда давом этяпти. Касалхоналарга ҳамон заҳарланиш аломатлари билан беморлар олиб келинмоқда. Бу заҳарланишларнинг узоқ истиқболда организмга қандай таъсири қилиши номаълум. «Газета.uz»нинг Бойсундан янги репортажи.
Самарқандда автобус ҳайдовчиси мактаб яқинида йўлдан ўтаётган 3-синф ўқувчисини уриб юборди. Бола воқеа жойида ҳалок бўлди. Суратда йўлни ажратиб турувчи чизиқда мактаб ўқувчисининг макети ўрнатилганини кўриш мумкин. «Газета.uz» бундай макетлар хавфни камайтириши ўрнига ошириши ҳақида кўп ёзган.
«Инсон» ижтимоий хизматлар марказлари спорт билан шуғулланишни истаган ногиронлиги бўлган шахсларга жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул спорт билан шуғулланиш учун йўлланма беришни бошлайди. Шунингдек, адаптив спорт турлари оммалаштирилади ва ривожлантирилади.
Сирдарё вилоятида ЙТҲ содир этган ҳайдовчига дастлабки текширув материалларини унинг фойдасига ҳал қилиш ва автомобилни жарима майдончадан қайтариб олишга кўмаклашишни айтиб, 400 доллар сўраган ЙҲХБ катта инспектори 4 йилга озодликдан маҳрум қилинди.
Самарқанд вилоятида мактаб ўқувчисини ўғирлаш ва зўрлашда гумонланувчилар 9 нафар бўлиб, уларнинг орасида прокуратура ходими ҳам бор. Уларнинг 8 нафари қўлга олинган, деб хабар қилди Бош прокуратура.
School 21 да 50 дан ортиқ мактаб ҳамкорлари, жумладан, IТ компаниялари ва университетларни бирлаштирган таълим маҳсулотлари тақдимоти бўлиб ўтди.
«Газета.uz» YouTube’да ўзбекистонликлар тайёрлаган контент сарҳисобини юритишда давом этади. Октябрда пиёда саёҳатчилар ва спорт шарҳловчилари трендда бўлди, айрим блогерлар YouTube’да қанча пул топишини айтиб берди. Нобель совриндори Ўзбекистонга, Ўзбекистон энергетика вазири эса «Лолазор»га келди.
Андижоннинг Асака туманида пиёдалар йўлагидан ўтаётган 9 ёшли қизни Damas уриб кетди. Ҳодиса оқибатида қиз шифохонада вафот этган. Ҳолат юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.
Тадбиркорларнинг қонун талабларига мос ўрнатилган ташқи реклама объектлари ноқонуний бузилса, 1100 қисқа рақами орқали бизнес омбудсманга мурожаат қилишга чақирилди.
Рақобат қўмитаси биржада Аи-80 бензини нархининг юқори чегарасини белгилади. 12 ноябрь куни ёқилғи нархи бир тонна учун 10,6 млн сўмга етган бўлса, чекловлар жорий этилгандан сўнг котировкалар ўртача 10 фоизга пасайди.
Иситма меъёрлашиб, йўтал ва бурун оқиши тўхтагач, гриппдан тўлиқ тузалдим, деб ўйлаш янглиш хулосадир, деб таъкидлайди ССВ. Вазирлик касалликдан қанча вақтда тўлиқ халос бўлиш ва хасталикдан сўнг нималарга эътибор бериш кераклиги ҳақида маълумот берди.
ДХХ Узун туманида машинасида тожикистонлик наркосавдогардан олинган 50 кг 567 г «гашиш» олиб кетаётган фуқарони қўлга олди. Фарғонада эса 52 ёшли шахс муқаддам тожикистонлик наркокуръерлар қолдириб кетган жойдан деярли 5 кг наркотикни олганидан сўнг ушланди. Ҳозирда ҳолатлар бўйича тергов кетмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг