Жамият

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида сел келиши кутилмоқда
16 июнь 2024, 13:04

Ўзбекистоннинг тўққизта ҳудудида сел келиши кутилмоқда

Ўзбекистоннинг 9 та вилоятидаги тоғли жойларда 17−19 июнь кунлари сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Шунингдек, ёмғир сувлари тўпланиши оқибатида ҳудудларни сув босиши эҳтимоли бор.

Қурбон ҳайити намози — суратларда
16 июнь 2024, 10:33

Қурбон ҳайити намози — суратларда

16 июнь куни эрталаб Ўзбекистондаги барча масжидларда Қурбон ҳайити намози ўқилди. PressPhoto.uz фотографи Мурод Юсуф «Газета.uz» учун Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуасидан фоторепортаж тайёрлади.

Корея президенти Ўзбекистонга ташрифи якунида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди
15 июнь 2024, 22:36

Корея президенти Ўзбекистонга ташрифи якунида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди

Корея Республикаси президенти Юн Сок Ёль Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунида Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанднинг тарихий обидалари билан танишди. Шундан сўнг Ўзбекистон президенти ўз рафиқаси билан Корея етакчиси ва унинг рафиқасини кузатиб қўйди.

Президент Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди
15 июнь 2024, 21:56

Президент Самарқандда Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди

Президент Қурбон ҳайити арафасида Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди ва Самарқанд шаҳрида «БМТ Туризм» бош котиби Зураб Пололикашвили билан учрашув ўтказди. Шундан сўнг давлат раҳбари Самарқандга ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади
15 июнь 2024, 21:24

Президент Ўзбекистон халқини Қурбон ҳайити билан табриклади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев мамлакат халқини Қурбон ҳайити байрами билан табриклади. Шунингдек, давлат раҳбари жаҳоннинг турли минтақаларида давом этаётган уруш ва жанжаллар тезроқ барҳам топишини, Ер юзида доимо тинчлик ва осойишталик барқарор бўлишини тилади.

Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди
15 июнь 2024, 17:23

Самарқандда Nexia 3 тўхтаб турган Isuzu билан тўқнашиши оқибатида 2 киши вафот этди

Иштихон туманида Nexia 3 йўл четида тўхтаб турган Isuzu’га бориб урилди. Ҳодиса оқибатида 2 киши вафот этди.

Жиззахда ҳам машина ёниб кетди
15 июнь 2024, 14:57

Жиззахда ҳам машина ёниб кетди

Шароф Рашидов туманида Cobalt электр симларининг қисқа туташуви оқибатида ёниб кетди. Ёнғин оқибатида жароҳат олганлар йўқ. Бу транспорт воситалари ёниб кетиши билан боғлиқ бир кун ичидаги учинчи ҳолат.

Тошкентда автобус ёниб кетди
15 июнь 2024, 13:14

Тошкентда автобус ёниб кетди

Сергели туманида Mercedes-Benz автобусида ёнғин келиб чиқди. Ҳодиса оқибатида жароҳати олганлар йўқ.

Тошкентда Mercedes-Benz автомобили ёниб кетди
15 июнь 2024, 12:43

Тошкентда Mercedes-Benz автомобили ёниб кетди

Учтепа туманида Mercedes-Benz русумли транспорт воситаси ёниб кетди. Ёнғинга салон қисмидаги электр симларида қисқа туташув сабаб бўлгани маълум қилинди.

Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи Намангандаги божхона пости сентябрда очилади
15 июнь 2024, 12:14

Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи Намангандаги божхона пости сентябрда очилади

Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи Наманган вилоятидаги «Учқўрғон» чегара божхона пости сентябрь ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Onix ТЖМ 2 сотих майдонли коттежларни 1,6 сотих нархида таклиф қилмоқда
15 июнь 2024, 11:00

Onix ТЖМ 2 сотих майдонли коттежларни 1,6 сотих нархида таклиф қилмоқда

Қурбон ҳайити муносабати билан 15−17 июнь кунлари Onix ТЖМда 2 сотих майдонли коттежларни 1,6 сотих нархида сотиб олиш имконияти мавжуд. Хонадонлар сони чекланган.

Тошкентдаги кўчалардан бирида йўл чизиқлари янгиланди, лекин ҳайдовчилар уларга риоя қилмаяпти (фото)
15 июнь 2024, 02:26

Тошкентдаги кўчалардан бирида йўл чизиқлари янгиланди, лекин ҳайдовчилар уларга риоя қилмаяпти (фото)

Тошкентдаги Вестминстер университети қошидаги лицей олдида жойлашган кўча қисми бир томонлама қилиб қўйилди. Асфальт янгиланиб, тўхташ жойлари чизилди. Лекин ҳайдовчилар улардан фойдаланмаяпти. Фото.

АҚШ ИШИД билан алоқадор уч нафар Ўзбекистон фуқаросига санкциялар киритди
15 июнь 2024, 02:25

АҚШ ИШИД билан алоқадор уч нафар Ўзбекистон фуқаросига санкциялар киритди

АҚШ Давлат департаменти ИШИДнинг контрабанда тармоғига алоқадорликда гумон қилинган уч нафар Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар эълон қилди.

Тошкентда беш ойда ЙТҲларда 29 киши ҳалок бўлди
15 июнь 2024, 02:00

Тошкентда беш ойда ЙТҲларда 29 киши ҳалок бўлди

Январь-май ойлари давомида Тошкент шаҳрида расман 393 та ЙТҲ қайд этилган бўлиб, уларда 29 киши ҳалок бўлган, яна 364 киши жароҳат олган. ЙТҲларнинг 61 фоизи пиёдалар иштирокида содир этилган.

14 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
14 июнь 2024, 22:29

14 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Тошкентда вафот этган Индонезия элчиси, Ўзбекистон ва Корея ҳамкорлигининг янги модели, «Док-1 Макс» суди бўйича 75,6 млрд сўмлик товон пули, 43 фоиздан ошадиган олий таълим билан қамров даражаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Самарқандда эркак қайнотаси ва қайнонасини ўлдирди
14 июнь 2024, 22:00

Самарқандда эркак қайнотаси ва қайнонасини ўлдирди

Самарқанд вилояти Пайариқ туманида оилавий келишмовчилик сабаб келиб чиққан жанжалда 62 ва 60 ёшли қайнота ва қайнонасини пичоқлаб ўлдирган эркак қўлга олинди.

Собиқ дипломат Қодир Юсупов жазо муддатини ўтаб, озодликка чиқди
14 июнь 2024, 21:43

Собиқ дипломат Қодир Юсупов жазо муддатини ўтаб, озодликка чиқди

Давлатга хиёнатда айбланиб, 5,5 йилга озодликдан маҳрум этилган собиқ дипломат Қодир Юсупов бутун жазо муддатини ўтаб бўлгач, озодликка чиқди.

Жиззахда Nexia билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди
14 июнь 2024, 21:30

Жиззахда Nexia билан тўқнашган Cobalt ҳайдовчиси шифохонага ётқизилди

Жиззах вилояти Пахтакор туманида Nexia ва Cobalt машиналари тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири шифохонанинг травматология бўлимига ётқизилди.

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (15−18 июнь)
14 июнь 2024, 21:17

Дам олиш кунлари Тошкентда қаерларга бориш мумкин? (15−18 июнь)

Тўққизта кинопремьера, очиқ осмон остида кинонамойишлар, Comic Con Tashkent фестивали, спектакллар, кўргазмалар ва келаётган дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.

Тошкентда иккита «гармошка» автобус тўқнашди, 4 киши жабрланди
14 июнь 2024, 19:29

Тошкентда иккита «гармошка» автобус тўқнашди, 4 киши жабрланди

Тошкентда 131 ва 58-йўналишдаги иккита «гармошка» автобус тўқнашуви оқибатида тўрт киши жабрланди. ЙТҲ сабаби — оралиқ масофани сақламаслик.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг