Жамият

Uzum Market сотувчилар учун комиссияларни пасайтирмоқда
12 июнь 2024, 11:00

Uzum Market сотувчилар учун комиссияларни пасайтирмоқда

Uzum Market миллий маркетплейси сотувчиларга қулайлик яратиш мақсадида 15 та маҳсулот гуруҳи учун комиссия ставкаларини пасайтирди.

Тошкентда терговчи ва 2 нафар суриштирувчи 7 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда
12 июнь 2024, 10:25

Тошкентда терговчи ва 2 нафар суриштирувчи 7 минг доллар пора олганликда гумонланмоқда

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси ўзаро тил бириктириб, фуқародан 7 минг доллар пора олган вақтида ушлангани айтилмоқда. Шунингдек, ДХХ прокурор, адвокат ҳамда бошқаларни пора олганликда гумонлаб қўлга олинганини маълум қилди.

Самарқандда фуқароларга куч ишлатган ИИБ ходими ишдан олинди
12 июнь 2024, 09:55

Самарқандда фуқароларга куч ишлатган ИИБ ходими ишдан олинди

Самарқанд шаҳрида ИИБ ходими келишмовчилик сабабли бир эркак ва ҳомиладор аёлга куч ишлатди. У фуқароларга «биринчи буйруқ бажарилиши, кейин муҳокама қилиниши»ни айтганини эшитиш мумкин. Вилоят ИИБ профилактика инспектори ишдан бўшатилганини билдирди.

11 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
11 июнь 2024, 22:11

11 июнь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

16 июнда нишонланадиган Қурбон ҳайити, Қамбарота ГЭС қурилиши бўйича битим, нарх манипуляцияси орқали 20 млрд сўм даромад кўрган «Навоийазот», ФВВ раҳбарининг «Ҳисорак» бўйича баёноти ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

«Ҳисорак» сув омборидаги ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди
11 июнь 2024, 21:05

«Ҳисорак» сув омборидаги ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатган шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Қашқадарё вилояти ИИБ «Ҳисорак» сув омборидан сув сизиб чиқиш ҳолати ҳақида интернетда ёлғон хабар тарқатиб, «одамларнинг тинчини бузиб, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зарар етказилишига сабабчи бўлган» шахсларга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Тошкентда 3 та машина ва минивен тўқнашди
11 июнь 2024, 20:44

Тошкентда 3 та машина ва минивен тўқнашди

Тошкент шаҳри Чилонзор туманида 4 та транспорт воситаси иштирокида ЙТҲ юз берди. Тўқнашувда ҳеч ким жароҳатланмади.

«Газета.uz» Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпия ўйинларигача бўлган йўли ҳақида ҳужжатли фильм тайёрламоқда
11 июнь 2024, 19:35

«Газета.uz» Ўзбекистон футбол терма жамоасининг Олимпия ўйинларигача бўлган йўли ҳақида ҳужжатли фильм тайёрламоқда

Фильм Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг 2024 йилда Парижда бўлиб ўтадиган Олимпиададаги тарихий иштироки томон босиб ўтган йўли ҳақида ҳикоя қилади.

«Ҳеч қандай фавқулодда вазият содир бўлмаган» — ФВВ раҳбари «Ҳисорак» сув омборидаги ҳолат ҳақида
11 июнь 2024, 16:38

«Ҳеч қандай фавқулодда вазият содир бўлмаган» — ФВВ раҳбари «Ҳисорак» сув омборидаги ҳолат ҳақида

Фавқулодда вазиятлар вазири Абдулла Қўлдошев «Ҳисорак» сув омборида ҳеч қандай фавқулодда ҳолат юз бермаганини маълум қилди. Унинг қайд этишича, 10 июнь куни сув омборида сув ташлаш ишлари амалга оширилган, иншоотдаги ишлар эса олдиндан режалаштирилган тизимда давом этмоқда.

Click бепул ўтказмаларни йўлга қўйди
11 июнь 2024, 15:00

Click бепул ўтказмаларни йўлга қўйди

Эндиликда Click орқали оила аъзоларига комиссиясиз ва чекловларсиз пул ўтказиш мумкин. Мазкур функция Click Up иловасидаги «Менинг оилам» бўлимида мавжуд.

Сергелидаги автосервисда ёнғин чиқиб, 3 та автомобиль зарарланди (видео)
11 июнь 2024, 14:36

Сергелидаги автосервисда ёнғин чиқиб, 3 та автомобиль зарарланди (видео)

Пойтахтнинг Сергели туманидаги автосалон олдида жойлашган автосервисда ёнғин содир бўлди. Оқибатда автосервиснинг ички қисми ва 3 та автомобиль ёниб зарарланди. ФВБ жароҳатланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаганини қайд этди.

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 6 киши вафот этди
11 июнь 2024, 14:03

Навоийдаги ЙТҲ оқибатида 6 киши вафот этди

Нурота туманида Onix автомобили Damas`ни қувиб ўтмоқчи бўлганида қарама-қарши йўналишдаги Gentra билан тўқнашди. Оқибатда бир оиланинг 5 аъзоси (хусусан, 2 ёшли бола ва 2 ойлик қиз) ҳамда бир ҳайдовчи вафот этди.

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида чигирткаларга қарши кимёвий кураш олиб борилмоқда (видео)
11 июнь 2024, 13:55

Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида чигирткаларга қарши кимёвий кураш олиб борилмоқда (видео)

Тармоқларда йўлларда чигирткалар тўдаси учиб юргани акс этган видеолар тарқалди. Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги Қорақалпоғистон, Навоий, Бухоро ва Самарқанд ҳудудларида уларга қарши кимёвий кураш олиб борилаётгани, чигиртканинг бу тури фақат саксовул билан озиқланишини билдирди.

Ўзбекистонда 2023 йилда одам савдоси билан 126 нафар шахс судланган
11 июнь 2024, 12:02

Ўзбекистонда 2023 йилда одам савдоси билан 126 нафар шахс судланган

Ўзбекистонда 2023 йилда одам савдоси билан 126 нафар фуқаро судланган. Уларнинг 84 нафарига озодликдан маҳрум қилиш, 42 нафарига эса шартли ва озодликни чеклаш жазоси тайинланган. Жиноят оқибатида, жумладан, 24 нафар 3 ёшгача бўлган чақалоқлар жабрланган.

ЖИБ туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади
11 июнь 2024, 11:12

ЖИБ туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилади

️Президент фармони билан жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида тергов судьяси лавозими жорий этилмоқда. Уларга судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати берилади.

Smartbank биринчилардан бўлиб Oracle Flexcube булутли технологиясини жорий қилди
11 июнь 2024, 11:00

Smartbank биринчилардан бўлиб Oracle Flexcube булутли технологиясини жорий қилди

Smartbank Ўзбекистонда банк операцияларини бошқариш бўйича барча функцияларни тақдим этиш мақсадида Profinch билан биргаликда Oracle Flexcube автоматлаштирилган банк тизимини ишга туширди.

Самарқандда Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди
11 июнь 2024, 10:41

Самарқандда Damas йўл четидаги 2 нафар пиёдани уриб кетди

Тойлоқ туманида бошқарувни йўқотган Damas икки нафар пиёдани уриб юборди. Воқеа сабаб пиёдалар ва Damas ичидаги йўловчи жароҳат олди.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июнда нишонланади
11 июнь 2024, 10:39

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июнда нишонланади

Президент қарорига кўра, Қурбон ҳайити 16 июнь — якшанба куни нишонланади. Ҳафтасига 5 кун ишлайдиган ўзбекистонликлар кетма-кет 4 кун дам олади: 17 июнь кўчирилган дам олиш куни, 18 июнь эса барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Тожикистондаги зилзила кучи яна Ўзбекистон жанубида сезилди
11 июнь 2024, 09:43

Тожикистондаги зилзила кучи яна Ўзбекистон жанубида сезилди

Тожикистонда содир бўлган 4,3 магнитудали зилзила кучи Сурхондарё вилояти туманларида 2−3 балл даражасида сезилди. Ер силкиниши бир кун аввал ҳам худди шу ҳудудларда қайд этилганди.

Бухорода боласини 2 йилдан буён калтаклаб келган аёл 3 йилга қамалди
11 июнь 2024, 09:27

Бухорода боласини 2 йилдан буён калтаклаб келган аёл 3 йилга қамалди

Шофиркон туманида боласини икки йилдан буён калтаклаб, қийнаб келган аёл 3 йилга озодликдан маҳрум қилинди. 6 ёшли болага васий тайинланиб, унга топширилди. Болалар омбудсмани аёлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилиш масаласи ҳам кўрилаётганини билдирди.

«Вазият назорат остида». «Ҳисорак» сув омборидан сув сизиб чиқди (+видео)
11 июнь 2024, 00:07

«Вазият назорат остида». «Ҳисорак» сув омборидан сув сизиб чиқди (+видео)

Қашқадарёдаги «Ҳисорак» сув омборидаги техник тадбирлар вақтида тўғондан сув сизиб чиқди. ФВВ ҳодисада ҳеч ким жароҳатланмагани, сув омборига шикаст етмагани ва вазият тўлиқ назорат остида эканини билдирди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг