Каттақўрғон шаҳрида турмуш ўртоғи билан видеомулоқот чоғида жанжаллашиб, ўғлини бўғишга уринган аёлга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Аёлнинг айтишича, эри Россияда бошқа аёлга уйланган ва қайтишни истамаяпти. Боламни бўғмадим, эримни шундай қилиб қўрқитмоқчи бўлдим, деди у.
Тошкентда болалар онкологияси ва гематологияси бўйича ўтказилаётган биринчи халқаро конгресс 300 га яқин иштирокчини бирлаштирди. «Болалар соғлом бўлиши, тўлақонли ҳаёт кечириши учун барча имкониятларни ишга солиш бурчимиздир», — деди форумда сўзга чиққан биринчи хоним Зироат Мирзиёева.
Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга ҳукм қилинди, у жазони умумий тартибли колонияда ўтайди. Суд уни туҳмат, товламачилик ва ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилишда айбдор деб топди.
БМТ маъқуллаган Ўзбекистон ташаббуси, Туркияга жўнаб кетган президент, ваниҳоят қабул қилинган «Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида»ги қонун, Бухорони 2045 йилгача ривожлантириш концепцияси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Хивада фуқаро 2 нафар танишини ишлаш учун Норвегияга юбориш эвазига 5600 доллар сўрагани аниқланди. У аванс олаётганда ушланди.
Учтепа туманида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари фуқароларни АҚШга ноқонуний жўнатиш ҳолатларига чек қўйди. Қўлга олинганлардан бири бунинг учун 42 минг доллар, иккинчиси эса 17 минг доллар сўраган.
Ургут туманида 9-синф ўқувчиси бошқарувида бўлган Nexia-2 юқори тезликда 6 ёшли қизни уриб юборди. Қиз шифохонада вафот этди. Бола машинани уйидан отасининг рухсатисиз олиб чиқиб кетгани аниқланди.
Май ойида Ўзбекистонда 971 та ҳолатда истеъмолчиларнинг табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланди. Бунда давлат манфаатларига 67,8 млрд сўмлик зарар етказилган. Бундай ҳолатларнинг энг кўпи Навоий, Сурхондарё ва Андижон вилоятларига тўғри келди.
Ўзбекистонда бадиий таржима соҳасида Муҳаммад Ризо Огаҳий номидаги халқаро мукофот таъсис этилди. Танлов 2025 йилдан бошлаб ҳар икки йилда бир марта ўтказилади. Ғолибларга БҲМнинг 300 баравари миқдорида бир марталик пул мукофоти берилади.
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти қошида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси ташкил этилмоқда. Шунингдек, 1 октябрдан истеъмол ва техник этил спирти ҳамда алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқаришда қўшимча лицензия талаблари киритилади.
Туркияга борадиган Шавкат Мирзиёев, қонунчиликни ЖСТ битимларига мувофиқлаштиришга уринишлар, «Бахти Ташкентский»га нисбатан бошланган суд жараёни, ягона оператор сифатидаги ҳуқуқи бекор бўлаётган UzGasTrade ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
АҚШ Украина ва Исроилни «қанча керак бўлса, шунча» қўллаб-қувватлашга ваъда берган, бироқ улар аралашган можаролар кескин нуқтага етгани сабабли уч давлатнинг миллий манфаатлари бир-биридан фарқ қилмоқда, деб ёзмоқда New York Times.
Тошкентнинг Шайхонтоҳур туманида Nexia-3 машинасининг мотор қисмида ёнғин келиб чиқди. Ҳолат ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди. Жароҳатланганлар йўқ.
Тошкент вилоятида ўзини 16 қаватли бино томидан ташлаб, ҳалок бўлган 19 ёшли қиз иши бўйича терговга қадар текширув ишлари бошланди. Ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланди.
Тошкент вилоятида бемор касалликлар тарихи ҳақида сўраган тез тиббий ёрдам шифокорининг юзига мушт туширди. Жабрланувчида бош мия ёпиқ жароҳати, мия чайқалиши ва ўнг томон пастки лаб соҳаси жароҳати аниқланган.
Тошкент вилояти Олмалиқ туманида қиз 16 қаватли бино томидан сакраб, ҳалок бўлди. Қиз уни қутқармоқчи бўлган ИИБ ва ФВБ ходимлари билан суҳбатлашганига қарамасдан, ўз жонига қасд қилган.
3 июнь куни «Бахти Ташкентский» ва яна 36 кишига нисбатан суд жараёни бошланди. Жиноят иши доирасида 46 нафар жабрланувчи ва 70 нафар гувоҳ мавжуд. Судда Бахтиёр Қудратуллаев ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини билдирди.
Жондор туманида апрель ойи сўнгида Nexia автомобили шинаси ёрилиб кетиши оқибатида 3 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди. Яна 2 киши тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган.
ANORBANK «Марказий Осиё HR бренди 2023» мукофотининг «Минтақа» номинациясида иккинчи ўринни эгаллади. Банк вакиллари мукофотга сазовор бўлган лойиҳа ва унинг афзалликлари ҳақида сўзлаб берди.
Ўзбекистон миллий банки Standard Chartered Bank ва LBBW билан кичик ва ўрта бизнес секторини қўллаб-қувватлаш мақсадида MIGA томонидан қопланадиган 100 млн евро миқдоридаги синдикатланган кредит линиясини жалб қилиш бўйича шартнома имзолади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг