Жамият

Тошкентнинг қайси ҳудудларида май ойида иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади? — рўйхат
30 апрель 2024, 10:38

Тошкентнинг қайси ҳудудларида май ойида иссиқ сув таъминотида узилишлар бўлади? — рўйхат

Veolia Energy Tashkent компанияси Тошкент шаҳрида, жумладан, 6 та туманда май ойи учун иссиқ сув таъминотидаги узилишлар бўйича янгиланган жадвални эълон қилди.

Тошкентдаги марказий кўчалардан бирида асфальт ўпирилиб тушди
30 апрель 2024, 10:15

Тошкентдаги марказий кўчалардан бирида асфальт ўпирилиб тушди

Тошкентдаги Истиқбол кўчасида асфальт ўпирилиб тушди. Хабарда бунга иссиқлик қувурида авариявий ҳолат юз бергани сабаб бўлгани айтилган. Ҳокимлик муаммони бартараф этиш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.

Наманганда ўқувчи бошқарувчидаги Lacetti уриб юборган талаба вафот этди
30 апрель 2024, 09:40

Наманганда ўқувчи бошқарувчидаги Lacetti уриб юборган талаба вафот этди

Янги Наманган туманида 17 ёшли ўқувчи бошқарувида бўлган Lacetti йўл четидаги 4 нафар талабани уриб юборди. ЙТҲ оқибатида улардан бири жароҳат олди, бири шифохонада вафот этди. «Боламнинг беркитиб машина миниб келишидан хабарим йўқ эди», — деди ўқувчининг онаси.

Оҳангарондаги боғда 1500 га яқин дарахт ёқиб юборилгани айтилмоқда
30 апрель 2024, 01:13

Оҳангарондаги боғда 1500 га яқин дарахт ёқиб юборилгани айтилмоқда

Тошкент вилояти Оҳангарон туманида номаълум шахс 1500 га яқин мевали ва манзарали дарахтни ёқиб юборгани айтилмоқда. Экология бошқармасининг маълум қилишича, тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.

29 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
29 апрель 2024, 22:36

29 апрель куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Таътилдан қайтган президент, Олимпия йўлланмасини қўлга киритган Ўзбекистон ёшлар жамоаси, хусусийлаштирилаётган UzIMEI, яширин иқтисодиётга қарши кураш чоралари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Тошкент вилоятининг 6 та туманида фото ва видеокамералар ўрнатилади
29 апрель 2024, 18:22

Тошкент вилоятининг 6 та туманида фото ва видеокамералар ўрнатилади

Тошкент вилоятининг Қибрай, Янгийўл, Чиноз, Зангиота, Тошкент ва Оққўрғон туманларида ЙТҲларнинг олдини олиш мақсадида фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилади.

Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси ўтказилади
29 апрель 2024, 15:24

Тошкентда ногиронлиги бўлган шахслар ишлаб чиқарган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси ўтказилади

1−2 май кунлари «Ўзэкспомарказ»да имконияти чекланган шахслар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг савдо кўргазмаси бўлиб ўтади. Унда мебель, тўқимачилик, пойабзал, маиший техника ва озиқ-овқат маҳсулотлари тақдим этилади.

Самарқандда жами 1 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланган икки иссиқхона аниқланди
29 апрель 2024, 15:20

Самарқандда жами 1 млрд сўмдан ортиқ газдан ноқонуний фойдаланган икки иссиқхона аниқланди

Самарқанд вилоятида табиий газдан ноқонуний фойдаланган икки иссиқхона аниқланди. Улардан бири 688,9 млн сўмлик, иккинчиси эса 329,6 млн сўмлик табиий газни қонунга хилоф равишда ишлатган.

Юнусобод туманидаги айрим кўчаларни номлашда таклифлар қабул қилинмоқда
29 апрель 2024, 12:31

Юнусобод туманидаги айрим кўчаларни номлашда таклифлар қабул қилинмоқда

Тошкент шаҳри аҳолиси geonom.tashkent.uz сайти орқали 13 майгача Юнусобод туманидаги 212 та кўча ва объектни номлаш бўйича ўз таклифларини йўллаши мумкин.

Ўзбекистонда уч ойда никоҳлар сони камайди
29 апрель 2024, 12:26

Ўзбекистонда уч ойда никоҳлар сони камайди

2024 йил январь-март ойларида қарийб 48,6 мингта никоҳ қайд этилди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 900 тага кам. Никоҳларда аёлларнинг ўртача ёши 23,3 ёшни, эркакларнинг ўртача ёши эса 28,2 ёшни ташкил этди. Никоҳдан ажралишлар сони 2020 йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 баробарга кўпайган.

Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган
29 апрель 2024, 11:35

Ўзбекистонда туғилиш камайиб, ўлим ҳолати кўпайган

Ўзбекистонда январь-апрель ойларида 205 713 нафар чақалоқ туғилди, бу ўтган йилга нисбатан 4,3 фоизга кам. Ўлим ҳолатлари эса ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга ўсиб, 40 197 нафарни ташкил этди. Статистика агентлиги дастлабки чоракдаги демографик кўрсаткичларни эълон қилди.

Ҳафта давомида ҳарорат исиб боради
29 апрель 2024, 11:13

Ҳафта давомида ҳарорат исиб боради

Дам олиш кунларидаги салқин ҳаводан сўнг ҳафта давомида ҳарорат кўтарила бошлайди ва +24…+31 даражагача исийди. Кечалари +10…+15 даража атрофида бўлади. Айрим ҳудудларда шамол кучайиб чанг-тўзон кузатилади. Тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўчиши хавфи сақланиб туради.

Икки эркак аҳолининг янги квартиралар учун тўлаган пулини ўзлаштиргани учун қидирилмоқда
29 апрель 2024, 10:06

Икки эркак аҳолининг янги квартиралар учун тўлаган пулини ўзлаштиргани учун қидирилмоқда

Тошкентда фуқароларнинг янги қурилган хонадонлар учун тўлаган пулларини ўзлаштирганликда гумонланаётган икки шахс қидирувга берилди. Уйлар тегишли рухсатномаларсиз қурилгани айтилмоқда. МЧЖ раҳбари қамоққа олинди.

Дубай: санъатни қадрловчилар учун ажойиб йўналиш
29 апрель 2024, 09:00

Дубай: санъатни қадрловчилар учун ажойиб йўналиш

Дубай иқтисодиёт ва туризм департеманти санъат мухлислари учун диққатга сазовор жойлар ва маданий тадбирлар хақида маълумот берди.

Сирдарёда 3 кишининг куйган жасади қотиллик аломатлари билан топилди
28 апрель 2024, 14:43

Сирдарёда 3 кишининг куйган жасади қотиллик аломатлари билан топилди

Сирдарё туманида бир оиладан уч нафар шахснинг куйган жасади қотиллик аломатлари билан топилди. Ҳолат юзасидан ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди.

Ўғлини калтаклаб, ўзи билан бирга кетишга мажбурлаган ота 5 суткага қамалди
27 апрель 2024, 22:36

Ўғлини калтаклаб, ўзи билан бирга кетишга мажбурлаган ота 5 суткага қамалди

Тошкентда тоғаси билан бирга юрган ўғлини олиб кетишга уриниб, уни калтаклаган эркак 5 суткага қамалди. Аниқланишича, йигит ота-онасининг мунтазам жанжаллари сабабли улар билан яшашни истамаган. Февраль ойида боланинг онасига ҳимоя ордери ҳам берилгани маълум бўлди.

«Ёрдам бериш бурчимиздир» — Санкт-Петербургдаги ёнғиндан одамларни қутқарган ўзбекистонлик кўча тозаловчиси
27 апрель 2024, 22:10

«Ёрдам бериш бурчимиздир» — Санкт-Петербургдаги ёнғиндан одамларни қутқарган ўзбекистонлик кўча тозаловчиси

Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги ёнғин вақтида ўзбекистонлик кўча тозаловчиси Олимжон Иброҳимов трубада учинчи қаватга кўтарилиб, бир неча кишини қутқариб қолди. У бир вақтлар десантчи бўлиб хизмат қилгани ҳақида гапириб берди. «Ёрдам бериш бурчимиздир, Худо ҳаммани кўриб турибди», — деди у.

Пойтахт ҳокими Тошкент экологиясидан қанчалик хавотирда?
27 апрель 2024, 21:45

Пойтахт ҳокими Тошкент экологиясидан қанчалик хавотирда?

Тошкент ҳокими «Газета.uz» мухбирининг «Пойтахт экологияси сизни хавотирга соладими?» деган саволига жавобан шундай деди: «Хавотирга солгани учун 75 гектарда истироҳат боғларини қурдик, ҳозир яна 25 гектарда яшил ҳудудлар барпо этяпмиз. Ҳар бир қурувчига дарахт ва бута экишни мажбур қилиб қўйдим».

Тошкент ҳокими — тирбандлик, йўл ва бекатларнинг ҳолати ҳамда микромобилликка ўтиш ҳақида
27 апрель 2024, 14:18

Тошкент ҳокими — тирбандлик, йўл ва бекатларнинг ҳолати ҳамда микромобилликка ўтиш ҳақида

Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов йўлларни яхшилаш учун 500 млн долларлик лойиҳа ишлаб чиқилгани, шунингдек, бекатлар ва тирбандликни келтириб чиқараётган 30 та энг катта чорраҳани тартибга солиш режаси борлигини билдирди. Ҳоким одамларни микромобилликка ўргатиш муҳимлигини ҳам таъкидлади.

Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учради. Икки бола ҳалок бўлди
27 апрель 2024, 11:24

Навоийда мактаб ўқувчиси бошқарувидаги Matiz ЙТҲга учради. Икки бола ҳалок бўлди

Навоий вилоятида Matiz автомашинасида уч нафар мактаб ўқувчиси ЙТҲга учради. Улардан икки нафари воқеа жойида вафот этди, бири оғир аҳволда шифохонага ётқизилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг