Ўзбекистонда ҳам дастурчилар орасида хотин-қизлар улуши йилдан-йилга ошмоқда. «Газета.uz» АКТ соҳасидаги қизлар куни муносабати билан IT’даги ўқувчи қизлар билан суҳбатлашди. Улар ҳозирги лойиҳалари, келажак режалари, муаммо ва тўсиқлар ва жамиятдаги стереотиплар ҳақида гапирди.
Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев март ойидан бери телефондан фойдаланмай келган Ангрен шаҳридаги 17-мактабни 300 млн сўм билан мукофотлади.
Тошкент ҳокимлиги Дўстлик боғидаги дарахт ва яшилликни сақлаб қолишлари, аттракционлар ўрнатилмаслиги ва боғни реконструкция қилиш лойиҳасини жамоатчиликка тақдимот қилишлари лозим, дея таъкидлади Экологик партия. Шу юзасидан партия ҳокимликка депутатлик сўровини юборишни маълум қилди.
«Адолат» партияси Тошкент ҳокимлигини Абдулла Қодирий ва Бобур номидаги истироҳат боғларини ижарага бериш каби муҳим қарорларни қабул қилишдан олдин ўрганиб, жамоатчилик фикрини инобатга олишга чақирди.
Жиззах вилоятида одам ўлдиришда гумонланиб, воқеа жойидан қочиб кетган шахсни ушлашда ёрдам берган Жаҳон тиллари университети талабаси тақдирланди. Йигитга қўл соати, 5 млн сўм пул ва ота-онаси номига ташаккурнома берилди.
ДХХ Жиззах шаҳрида судланувчига енгил жазо тайинлатиб бериш учун 10 минг доллар олишда гумонланган адвокатни ушлади. Учқўрғон туманида компанияга жиноий иш очилмаслигига ёрдам бериш эвазига 2 минг доллар талаб қилган МИБ ходимлари қўлга олинди.
«Тоза ҳаво» ойлиги доирасида 10 кун ичида Ўзбекистон бўйлаб 60 мингга яқин автомобиль экологик назоратдан ўтказилди. Бунда 518 та транспорт воситаси атмосферага меъёридан ортиқ зарарли моддалар чиқаргани аниқланди. 300 дан ортиқ ҳайдовчи жаримага тортилди.
Ўзбекистонда эмлаш дастури 3,5 млн бола, жумладан, ҳар йили дифтерия, қоқшол ва кўк йўталга қарши 3 дозали вакцина оладиган 950 минг болани қамраб олади. Бутунжаҳон эмлаш ҳафталиги муносабати билан ЮНИСEФ эмлаш ҳаракатлари болаларнинг омон қолиши ва саломатлиги учун нақадар муҳим эканини эслаб ўтди.
Суд Тошкентдаги Atlas Party тадбирида қатнашган аёллар ва уларнинг либосларини ҳақорат қилган эркакни 15 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилди.
Бухоро вилояти Қоракўл туманида эр хотинини 16 марта пичоқ уриб ўлдирди. Бунга рашк ортидан келиб чиққан жанжал сабаб бўлгани айтилмоқда. Эркакка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Давлат идоралари учун янги электромобиллар, Тошкентда навбатдаги «Автомобилсиз кун», илк бор араб тилида нашр этилган «Ўткан кунлар», ниҳоят Украина, Исроил ва Тайванга ёрдам ажратган АҚШ ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Самарқанднинг Иштихон туманидаги Зарбанд конидан ўзбошимчалик билан 13,1 минг куб мармар қазиб олингани аниқланди. Бунинг оқибатида табиий объектларга 5,1 млрд сўм зарар етказилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Тармоқларда Самарқанд вилояти Пайариқ туманида 7-синфда ўқийдиган қиз мактаб директорининг уйида тазйиқ остида қолгани ҳақида хабарлар тарқалди. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олинганини, туман ИИБ текширув ҳаракатлари олиб бораётганини маълум қилди.
Словакиялик олимлар Оролбўйи ҳудудида 70 млн йиллик ноёб топилмаларни, жумладан, сувда яшайдиган кичик динозавр турининг суягини аниқлади. Аммо Ўзбекистонда таҳлил қилиш имкони бўлмагани сабабли суяклар Словакияга олиб кетилди.
Тошкентдаги Central Park`да ANORBANK ва eMaktab ҳамкорлигида йўлга қўйилган «Беш баҳолар сиздан, совғалар биздан» шиори остидаги махсус лойиҳанинг иккинчи босқичи якунлари эълон қилинди.
Истанбулда вақтинча яшаб, ишлаётган самарқандлик 53 ёшли эркак иш жойида зинадан йиқилиб тушиш оқибатида ҳушини йўқотиб, воқеа жойида вафот этди. Унинг жасади моргда сақланмоқда, бош консулхона марҳумнинг қариндошларидан мурожаат қилишни сўради.
Жиззах вилоятида яшовчи фуқаро Кореяда ишлаётган рафиқаси билан телефон орқали жанжаллашиб, 8 ёшли ўғлининг бўғзига пичоқ тиради. Маълум бўлишича, у олдин ҳам хотинига нисбатан зўравонлик қилган. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди. Болага унинг бувиси вақтинчалик васий этиб тайинланди.
Yunusabad Residence ТЖМ замонавий талаблар асосида ва юқори технологиялар ёрдамида барпо этилган хонадон излаётганлар учун фоизсиз муддатли тўлов билан хонадон харид қилишни таклиф қилмоқда.
Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида қалбаки 71 200 АҚШ доллари муомалага киритилиши олди олинди.
Абдулла Қодирийнинг «Ўткан кунлар» романи илк марта араб тилига ўгирилиб, Мисрда «Ўткан кунлар: Туркистондаги аччиқ севги қиссаси» номи остида тақдим этилди. Уни араб тилида ўқишни истаганлар Тошкентдаги Абдулла Қодирий уй-музейига ёки Мисрдаги элчихонага мурожаат қилиши мумкин.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг