Uzbekistan Airways энди халқаро авиақатновларга рўйхатдан ўтиш вақти қатнов жўнашига 40 дақиқа эмас, 1 соат қолганда тугатилишини эълон қилди.
Термиз шаҳридаги Bolajon маданият ва истироҳат боғида аттракцион троси узилиб кетиши сабабли 2 қиз ва 2 аёл жароҳатланди. Улардан 2 нафари Қозоғистон фуқаролари бўлган. Саноат хавфсизлиги қўмитаси аттракцион мавсум олдидан синовдан ўтказилмаганини билдирди.
Юнусобод туманида кечаси бир гуруҳ ниқобли шахслар давлат рақами бўлмаган экскаватор ёрдамида бир туп сафора дарахтини қўпориб олди. Экология вазирлиги уларнинг шахсини аниқлаштириш ишлари кетаётгани, дарахт эса тўйинтирилган тупроқ қопламаси ётқизилган ҳолда қайта экилганини билдирди.
Ўтган йили Тошкент шаҳридаги 99-мактабда ўқувчининг электр токи уриши оқибатида вафот этгани ортидан мактаб маъмуриятига суд ҳукми чиқарилди. Директорнинг хўжалик ишлари бўйича ўринбосари 4 йилга қамалди, директорга эса 4 йилга озодликни чеклаш жазоси берилди.
Тошкентда метро вагони ичида қизнинг белдан пастки қисмига тегиниб, шилқимлик қилган 25 ёшли йигит 5 суткага қамалди. Айбланувчи судда тиқилинчда қизга билмай тегиб кетганини айтди. Қиз йигит бу ишни қилаётганида қўлидан ушлаб олганини ва гаплашиб олмоқчи бўлганида йигит қочиб кетганини билдирди.
Тошкентнинг ўсиш суръатлари транспорт ва экология билан боғлиқ муаммоларни янада кучайтирмоқда. Денис Соколов «Газета.uz» билан суҳбатда давлат учун хатарларни юмшатиш, аҳоли учун уларнинг олдини олиш йўллари ҳамда тошкентликларни жамоат транспортига ўтказиш нега қийин кечиши ҳақида сўз юритди.
Дубайнинг Иқтисодиёт ва туризм департаменти оилавий ҳордиқ учун ташриф буюриш мумкин бўлган қизиқ ва ҳайратга солувчи жойлар ҳақида маълумот берди.
Бухорога поездда йўл олган киши унинг «йўлдоши» — Когонга бориб тушади. Вокзалдан чиқишингиз билан, сизни Бухоро амири қурдирган уч қаватли муҳташам мажмуа — Когон саройи қарши олади. «Газета.uz» мухбири саройда бўлиб, унинг ўтмиши ва ҳозирги аҳволи билан танишди.
Тошкент шаҳри Беруний-1 массивида мозаика чизилган бинодан реклама баннерлари олиб ташланди. Бу мозаик паннолар маданий мерос объектлари қаторига қўшилганидан буён юз берган бу каби камида иккинчи ҳолат. Фото.
Қарши тумани прокуратураси терговчиси имтиёзли кредит мақсадли йўналтирилмагани юзасидан фуқарога қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 5 минг доллар пора олаётганда ушланди. Унга нисбатан ЖКнинг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилди.
16 апрель ярим тунда Тошкентнинг Шайҳонтохур туманида 5 та машина иштирокида тўқнашув юз берди. Жароҳат олганлар йўқ. ЙҲХБ суриштирув ишларини бошлади.
Электр ва газ учун янги тарифлар, энергоресурслар истеъмоли бўйича ижтимоий норма, Қамбарота ГЭС-1 қурилиши бўйича қўшма компания, Ўзбекистонга кўчирилиши мумкин бўлган Украина корхоналари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Мактаб вазирлиги ўқувчилар хорижга чиқишда мактаб директорини огоҳлантириши кераклиги назарда тутилган буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди. Ўзгартириш мақсади сифатида хорижга огоҳлантирмасдан ёки вақтинча чиқиб кетиб, қайтиб келмаган ўқувчилар билан ишлашни самарали йўлга қўйиш экани қайд этилган.
Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф раҳбари хато қилган ўқувчиларини жазолаш учун қўлларига игна ва «саморез» санчгани айтилмоқда. Ҳолат 2023−2024-ўқув йили бошидан буён такрорланиб келган. Болалар омбудсмани ҳолат назоратга олингани ва ўқитувчи ишдан олинганини билдирди.
Ота-оналари бўлмаган ва ёрдамга муҳтож жами 17 нафар бола Россиядан Ўзбекистонга қайтарилди. Улар яқин қариндошларига ёки махсус болалар муассасаларига васийлик қилиш учун топширилади.
Uzbekistan Airways 3 июндан бошлаб Нукус-Истанбул-Нукус йўналишида авиарейсларни йўлга қўйишини маълум қилди. Қатновлар ҳафтанинг ҳар душанба куни амалга оширилади.
ДХХ Тошкент вилоятининг Тошкент, Ўрта Чирчиқ ва Оҳангарон туманлари ҳамда Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ер майдонларини ноқонуний сотишга уринишларни аниқлади. Бунда фуқаролардан 50 мингдан 100 минг долларгача пул сўралган.
Бош прокуратура Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида содир бўлган ёнғин бўйича терговга қадар текширув ўтказмоқда. Ҳодиса оқибатида XIX асрга оид масжид эшиги ҳамда қадимий милтиқнинг қўндоғи ёниб зарарланган.
Шароф Рашидов туманида йўловчи ташувчи автобус ариққа тушиб кетди. Автобусда йўловчилар бўлмаган, ҳайдовчига биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Тармоқларда Фарғона вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида ёнғин юз бергани, бу жамоатчиликдан сир тутилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди. Ёнғинда нақшли масжид эшиги, Англия қуролсозлари ясаган милтиқ қўндоғи буткул ёниб кетган ҳамда бир қанча тарихий экспонатлар зарарланган, деб ёзди Kun.uz.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг