Фарғонанинг Марғилон шаҳрида қарама-қарши йўлакка чиқиб кетган Spark Volkswagen билан тўқнашди. Оқибатда ҳайдовчилардан бири ҳалок бўлди.
20 апрель куни Миллий олимпия қўмитасида VI BYD Тошкент халқаро марафонининг тайёргарлик жараёнларига бағишланган матбуот анжумани ташкил қилинди.
Самарқандда фуқарони Исроилга ишга жўнатиш учун 18 минг доллар, Қашқадарёда 4 кишини Никарагуага жўнатиш учун 35 минг доллар сўраган шахслар қўлга олинди.
ДХХнинг Тошкент вилояти ва шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларида 19,7 кг синтетик наркотик моддалар олиб қўйилди. Аниқланишича, Россия ва Қозоғистондан олиб ўтилган моддаларни интернет орқали сотиш режалаштирилган.
Қашқадарёда фуқаро шифохонадаги 2 ёшли фарзанди вафот этганини айтган жарроҳни урди. «Отаси тўғридан-тўғри юзимга мушт билан урди. Ҳушимни йўқотдим, қолганини тўлиқ эслолмайман», — дейди шифокор. Боланинг онаси эри бу ишни асабий ҳолатда қилганини айтиб, шифокордан «тўғри тушуниш»ни сўради.
Бир йил ичида судлар томонидан тиббиёт ходимларининг қонуний фаолиятига тўсқинлик қилган ёки уларга қонунга хилоф равишда таъсир кўрсатган 87 нафар шахсга нисбатан жарима ёки қамоққа олиш жазоси тайинланди. Ушбу қоидабузарлик учун қамоққа олиш мансабдор шахсларга нисбатан қўлланади.
Ўзбекистон Қозоғистоннинг сув тошқинларидан жабр кўрган ҳудудлари аҳолиси учун 15 та юк машинасида гуманитар ёрдам жўнатди. «Газета.uz» манбасининг хабар беришича, 10 млрд сўмлик 100 тонна юк юборилган. Фото.
БААда ёққан кучли ёғингарчилик оқибатида кўплаб муассасалар, хусусан, аэропортлар фаолияти тўхтатилганди. Шу сабабли 52 нафар Ўзбекистон фуқароси 1 кун давомида Дубай аэропортининг кутиш залида қолиб кетди. Музокаралардан сўнг улар Uzbekistan Airways самолётида Тошкентга қайтарилди.
Ўзбекистоннинг Душанбедаги янги элчихонаси, автомобиль бозоридаги уч ойлик пасайиш, Мудофаа вазирлигининг ҳарбий марши, 9 та ҳудудга сел келиш хавфи ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Хонанда Лолани интернетда ҳақоратлашди — баъзи фойдаланувчилар унинг либосида кўкрак шакли ҳаддан ортиқ сезилиб турибди, демоқда. «Жирканч нарсаларни ёзишяпти, ҳақоратлашяпти, камситишяпти», — деди у «Газета.uz»га. Қўшиқчи «Ўзбекконцерт»дан «суҳбат» эмас, балки ҳимоя истаганди.
Савдо-саноат палатаси Навоий вилояти бошқармаси бошлиғи Мерей Омонбоевага нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Тадбиркор ва Зулфия мукофоти совриндори фирибгарлик ва пора беришга шерикликда гумонланмоқда. У ОАВ хабарларини асоссиз деб атади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги аҳолидан Бектемир туманидаги 270 дан ортиқ кўча, йўлак ва боши берк кўчаларга ном бериш ва номларини ўзгартириш бўйича овоз беришда иштирок этишни сўради. Овоз бериш жараёни geonom.tashkent.uz сайтида 27 апрелга қадар давом этади.
20 апрель куни Тошкент шаҳрида Мудофаа вазирлиги ҳарбий қисмларининг тантанали пиёда юришлари бўлиб ўтади. Ҳарбий хизматчилар қўшиқларни ижро этаётган оркестр садолари остида пойтахтнинг асосий кўчалари бўйлаб ҳаракатланади (харита).
Ўзбекистонда коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. Унда хабар берувчининг ҳаёти, соғлиғи, мол-мулки ҳимоланиши ва бошқа қатор кафолатлар акс этган.
Еттита кинопремьера, «Тепло» кўргазма-ярмаркаси, пойтахт марказидаги иккита марафон, «Миллион» жамоаси концерти, кўргазмалар, спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Сергели туманидаги 277-мактабнинг 1-синф ўқувчилари қўлларига игна ва «саморез» санчиб жазолаб келган синф раҳбари вояга етмаганларни қийноққа солишда айбланмоқда. Ҳолат юзасидан жиноий иш очилди.
ДХХ Фарғона вилоятининг Қува, Учкўприк, Тошлоқ ва Риштон туманларида ер майдонларини ноқонуний сотиш билан боғлиқ бир неча ҳолатларни аниқлади (видео).
Ўзбекистонда фуқароларни чет тилларига ўқитиш ва хорижий давлатларда ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази ташкил этилади. Ўқув курслари доирасида таълим олувчилар инглиз, немис, япон, корейс, араб ва бошқа талаб юқори бўлган чет тилларига тўлов-контракт асосида ўқитилади.
Шанба, якшанба кунлари Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларидагина куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғади. Ҳарорат +22…+27, баъзи жойларда +29 даражагача бўлади. Пойтахтда эса якшанба куни куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Ўзгидромет 20−23 апрель кунлари Ўзбекистоннинг тўққизта вилоятида сел ва сув тошқинлари содир бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Айрим ҳудудларда ёмғир сувлари тўпланиб, сув босиши эҳтимоли бор.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг