Жамият

Тошкентда иккита машина ёниб кетди
25 сентябрь 2024, 20:48

Тошкентда иккита машина ёниб кетди

Тошкент шаҳри Юнусобод туманида Matiz билан тўқнашган Nexia-3 автомашинаси ёниб кетди, бир ҳайдовчи жароҳатланди. Бошқа ҳолатда Lacetti’да ёнғин чиқди. Суриштирув ишлари бошланди.

Тошкент — Москва йўналишида поездлар ҳаракати тикланди
25 сентябрь 2024, 18:34

Тошкент — Москва йўналишида поездлар ҳаракати тикланди

24 сентябрдан Тошкент — Москва — Тошкент йўналишида поездлар ҳаракати тикланди. Поезд ҳар ҳафта қатнайди, йўлда Қозоғистон ва Россиядаги бекатларда тўхтаб ўтади.

Ҳайвонот боғлари қандай ташкил этилган ва улар нима учун керак?
25 сентябрь 2024, 17:51

Ҳайвонот боғлари қандай ташкил этилган ва улар нима учун керак?

Одамлар ҳайвонлар ҳуқуқлари учун курашаётган бир даврда ҳайвонот боғларининг ишлаб туриши баҳсларга сабаб бўляпти. Кимдир уни ноёб турлар сақлаб қолинадиган жой, деб билса, бошқалар шафқатсизликда айблайди. «Газета.uz» худди шу масалада Москва ҳайвонот боғи ходимлари билан суҳбатлашган эди.

Тошкент ва унинг атрофида 2030 йилдан бошлаб ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади
25 сентябрь 2024, 17:18

Тошкент ва унинг атрофида 2030 йилдан бошлаб ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади

Ўзбекистонда чанг бўронларига қарши курашиш бўйича миллий дастур тасдиқланди. Шунингдек, 2030 йилдан Тошкент шаҳар ва унга туташ Тошкент вилоятининг ҳудудларида жойлашган иситиш ва электр энергия ишлаб чиқариш корхоналарига ёқилғи сифатида мазутдан фойдаланиш тақиқланади.

Тошкентда иккита Yutong автобуси тўқнашди
25 сентябрь 2024, 14:42

Тошкентда иккита Yutong автобуси тўқнашди

Янгиҳаёт туманида 117- ва 55-сонли йўналиш автобуслари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ, автобуслар техник шикастланган.

Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди
25 сентябрь 2024, 12:18

Исроилдаги элчихона ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мамлакатнинг шимолий ҳудудларида юзага келаётган мураккаб вазият сабабли фуқароларга қатор тавсиялар берди. Элчихона хавфсизлик чораларини кўришга ва ракета отишмалари пайтида бошпаналарни тарк этмасликка чақирди, расмий хабарларини кузатиб бориш сўралди.

Тошкентда синов муддатидаги ўқитувчи ўқувчини урди. Унинг устидан суриштирув кетмоқда
25 сентябрь 2024, 12:05

Тошкентда синов муддатидаги ўқитувчи ўқувчини урди. Унинг устидан суриштирув кетмоқда

Чилонзор туманидаги мактабда синов муддатида бўлган рус тили фани ўқитувчиси биринчи иш кунида 6-синф ўқувчисини унга гап қайтаргани учун урди. Боланинг ота-онаси ҳолат бўйича ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилди. Айни пайтда суриштирув ишлари кетмоқда.

Ўзбекистонда тиббий ва соғломлаштириш туризми ривожлантирилади
25 сентябрь 2024, 11:36

Ўзбекистонда тиббий ва соғломлаштириш туризми ривожлантирилади

Ўзбекистонда Тиббий хизматлар меҳмондўстлиги дастури амалга оширилади. «Авиценна» номи остида тиббий ва соғломлаштириш туризми бренди ишлаб чиқилади. Давлат тили ва хорижий тилларда тиббиёт ҳамда соғломлаштириш муассасаларининг ягона реестри шакллантирилади.

Сирдарёда машинасини қасддан одамлар устига ҳайдаб борган ҳайдовчига ҳукм ўқилди
25 сентябрь 2024, 10:24

Сирдарёда машинасини қасддан одамлар устига ҳайдаб борган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Сайхунобод туманида машинасини қасддан бир гуруҳ одамлар орасида кескин бошқариб, уларни босиб кетишга ҳаракат қилган Captiva ҳайдовчиси 4 йил 6 ойга қамалди. Олдин ҳам судланган шахс жазони қаттиқ тартибли колонияда ўтайди.

Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди (видео)
25 сентябрь 2024, 09:42

Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди (видео)

Мангистау-Нукус йўловчи поездида ёнғин чиқди. Ҳодиса оқибатида фуқаролар ва вагонларга шикаст етмаган. «Ўзбекистон темир йўллари»га кўра, масъул шахсларга нисбатан интизомий чоралар кўрилди.

Фарғонада поезд устида селфи тушмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди
25 сентябрь 2024, 08:53

Фарғонада поезд устида селфи тушмоқчи бўлган ўқувчиларни ток урди

Учкўприк туманида поезд вагонлари устида селфи тушмоқчи бўлган уч ўқувчидан икки нафарини 27 минг вольтли ток урди. Улардан бирининг танаси 65 фоиз куйгани, яна бирининг ўнг оёқ суяги сингани айтилмоқда.

Тошкентда Lacetti ва Malibu тўқнашувида уч киши жароҳатланди
25 сентябрь 2024, 00:04

Тошкентда Lacetti ва Malibu тўқнашувида уч киши жароҳатланди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Malibu-2 ва Lacetti машиналари тўқнашди. ЙТҲ оқибатида ҳайдовчилар ва яна бир нафар йўловчи жароҳатланди.

Тошкентда тантанали кутиб олинган шахматчилар — суратларда
24 сентябрь 2024, 22:40

Тошкентда тантанали кутиб олинган шахматчилар — суратларда

2024 йилги шахмат Олимпиадасида қатнашган Ўзбекистон терма жамоаси 24 сентябрь куни Тошкент халқаро аэропортида тантанали кутиб олинди. «Газета.uz» фотомухбири Мурод Юсуф ушбу маросимдан фоторепортаж тайёрлади.

24 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести
24 сентябрь 2024, 22:29

24 сентябрь куни эълон қилинган энг муҳим янгиликлар дайжести

Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилмоқчи бўлаётган Ўзбекистон, камбағал оилалар бизнеси учун 30 млн сўмгача фоизсиз қарзлар, юқори тезликда ҳаракатлангани учун жаримага тортилган Олимпиада чемпиони, 15 фоизгача оширилган алимент тўловлари ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.

Касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар негизида 600 та техникум ташкил этилади, уларнинг 14 тасида Британиянинг BTEC дастури жорий этилади
24 сентябрь 2024, 22:23

Касб-ҳунар мактаблари ва коллежлар негизида 600 та техникум ташкил этилади, уларнинг 14 тасида Британиянинг BTEC дастури жорий этилади

Ўзбекистонда барча коллеж ва касб-ҳунар мактаблари техникумларга айлантирилади, биноларнинг бир қисми мактаблар учун берилади. Техникумлар қисман академик мустақилликка эга бўлади ва пуллик хизматлар кўрсата олади. Улардан 14 тасида Британиянинг BTEC дастури жорий этилади.

Халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоасига қайтарилиши мумкин
24 сентябрь 2024, 19:40

Халқаро гроссмейстер Гулруҳбегим Тоҳиржонова Ўзбекистон терма жамоасига қайтарилиши мумкин

Шахмат федерацияси раиси Алишер Саъдуллаев 2021 йилдан бери АҚШ терма жамоасида дона суриб келаётган Гулруҳбегим Тоҳиржоновани Ўзбекистон терма жамоасига қайтариш нияти борлигини айтди. «Гулруҳбегим барибир Ўзбекистонга керак, у яхши ва салоҳиятли шахматчи», — деди Саъдуллаев.

Табиий бойликлардан самарали фойдаланиш: иқтисодиёт ва атроф-муҳит учун муҳим аҳамият
24 сентябрь 2024, 19:00

Табиий бойликлардан самарали фойдаланиш: иқтисодиёт ва атроф-муҳит учун муҳим аҳамият

«Адолат» партияси табиий ресурсларни самарали бошқариш учун қонунларни такомиллаштириш, экологик баҳолаш ва жамоатчиликнинг иштирокини таъминлаш ташаббусини илгари сурмоқда.

Самарқандда 3 кишини ноқонуний тарзда Исроилга ишга юборишни ваъда қилган 2 шахс қўлга олинди
24 сентябрь 2024, 18:09

Самарқандда 3 кишини ноқонуний тарзда Исроилга ишга юборишни ваъда қилган 2 шахс қўлга олинди

Самарқандда муқаддам судланган 2 шахс 3 нафар фуқарони 52,7 минг долларга Исроилга ишга юборишни ваъда қилгани аниқланди. Прокуратура департаменти уларга нисбатан фирибгарлик бўйича жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди.

Тошкентда автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 3 киши жабрланди
24 сентябрь 2024, 17:32

Тошкентда автобус иштирокида ЙТҲ содир бўлди, 3 киши жабрланди

Олмазор туманида Cobalt, Tracker ва «гармошка»ли автобус иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ оқибатида 3 киши жароҳат олди. Дастлабки маълумотга кўра, ҳодиса Cobalt ҳайдовчиси айби билан келиб чиққан.

Uzum ва Mastercard молиявий саводхонликни ошириш бўйича қўшма лойиҳани ишга туширди
24 сентябрь 2024, 17:00

Uzum ва Mastercard молиявий саводхонликни ошириш бўйича қўшма лойиҳани ишга туширди

Рақамли иқтисодиётнинг ўсиши ва кибержиноятчиликнинг кўпайиши шароитида Uzum Media ва Mastercard иккита бепул онлайн курсни ишга тушираётганини эълон қилди.


"Газета.uz"да рўйхатдан ўтиш

Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг