Тошкентда очилганидан бери фақат рақамлар билан ажратилган 19 та метро бекатига ном берилди. «Дўстлик — Қўйлиқ» ер усти метро ҳалқа йўлига «Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз йиллиги» номи берилди.
Ургут туманида ДХХ ходимлари томонидан гиёҳвандлик моддалари савдоси билан шуғулланганликда гумонланган бир гуруҳ шахслар қўлга олинди. Улардан Тожикистондан олиб келинган жами 8,3 кг опий мусодара қилинди.
Тошкентдаги яна 8 та автобус йўналиши кунлик режа бекор қилинган ҳолда брутто-шартномаларга ўтказилди.
«Адвокатура тўғрисида»ги қонунга ўзгартириш киритилди. Энди адвокатлик лицензиясини олиш учун юридик мутахассислик бўйича камида икки йиллик иш стажи сўралмайди. Фақат бирор адвокатлик тузилмасида камида 3 ой муддат стажировка ўташ керак. Шундан сўнг малака имтиҳони топширилади.
15 июль куни Олтинкўл туманида 21 ёшли аёл яшаш хонадонида ўзини осиб, вафот этгани айтилмоқда. Унинг отаси «Газета.uz»га ўлим сабабларидан шубҳаланаётгани ва қизининг мурдасида тан жароҳатлари бўлганини маълум қилди. «Фарзандимнинг ўзини заҳарлаши ва жароҳат етказишига умуман ишонмайман», — деди у.
36,4 млн нафарга етган аҳоли, Британияда Гулнора Каримованинг мусодара қилинган 20 млн фунт стерлинг мулки, Сурхондарёда «Фарғона азот» омборхонасидаги ёнғин, ёш қизнга уятсиз ҳаракат қилган 63 ёшли эркак ушлангани, пичоқлаб ўлдирилган 56 ёшли эркак ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
2019 йилда Қибрай туманида 13 ёшли қизнинг зўрланиши бўйича иш Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ судига топширилди. Қизнинг оиласи 2022 йилнинг баҳоридан буён гумонланувчини жиноий жавобгарликка тортишга ҳаракат қилмоқда. У июль ойининг охирида ҳибсга олинган.
Қоракўл туманида 28 ёшли аёл 5 кунлик чақалоғини кўчага ташлаб кетгани аниқланди. ИИБ ходимлари томонидан топилган чақалоқ шифохонага ётқизилиб, мутахассислар назоратига олинди. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Олмалиқ шаҳрида 48 ёшли эркак 56 ёшли эркакни ўзаро келишмовчилик оқибатида пичоқлаб ўлдирди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Термиз туманида «Фарғона азот»га қарашли кўмир сақланадиган омборхона ёниб кетди. 5 та қутқарув экипажи ёнғинни 1 соат давомида ўчирди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқлиги айтилмоқда.
Икки шахс АҚШга ишга юбориш эвазига фуқародан 51 минг доллар олаётган вақтда қўлга олинди. Фирибгарликда гумонланган ушбу шахсларга нисбатан жиноий иш очилди.
ЖССТ шамоллашга қарши Cold Out сиропи намунаси Ироқдаги таҳлилда сифат талабларига жавоб бермагани учун унинг хавфидан огоҳлантирди. Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази эса хавотирга ўрин йўқлиги ва бу дори Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтмаганини билдирди.
Ўзбекистон фуқаролари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари давлат органлари ҳамда ташкилотлари томонидан ўтказиладиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини ўтказиш жараёнида иштирок этиши мумкин бўлди.
Шаҳрисабз туманидаги Танхоздарё ирмоғида Қизил китобга киритилган 27 дона Амударё гулбалиқлари ноқонуний овлангани аниқланди.
Андижон тиббиёт институтининг 5 нафар масъул ходими «фаолиятида жиддий камчилик ва қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйгани сабабли» ишдан бўшатилди. Олийгоҳ ректори ҳам лавозимини тарк этиши мумкин. Июль ойида институтнинг икки ходими 16 минг доллар олаётган вақтда қўлга тушганди.
Статистика агентлиги 1 июль ҳолатига Ўзбекистон доимий аҳолиси 36,4 млн кишини ташкил этишини билдирди. Энг кўп аҳоли Самарқанд вилоятида (4 млн 159 минг), энг ками эса Сирдарё вилоятида (904,9 минг) яшайди. Демографик кўрсаткичлар.
Британия ҳукумати Гулнора Каримовага тегишли бўлган иккита квартира ва уйни мусодара қилди. Таъкидланишича, улар Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан олинган даромадлар эвазига сотиб олинган. Мулкларнинг умумий қиймати 20 млн фунт стерлингдан ортиққа баҳоланмоқда.
Шофиркон туманида 4 дона соф қуйма олтин бўлагини 7 минг доллар ва 300 млн сўмга сотган фуқаролар қўлга олинди.
Яккасарой туманида 21 ёшли ҳайдовчи бошқарувидаги Malibu йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган кекса ёшли пиёдани уриб юборди. Жабрланувчи воқеа жойида вафот этган.
Мирзо Улуғбек туманида кўчада 63 ёшли эркак 8 ёшли қизни ўпиб, унга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилди. Тошкент шаҳри ИИББ эркак ушлангани ва ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилганини билдирди.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг