Сенат раиси Танзила Нарбаева оиладаги зўравонлар жиноий жавобгарликка тортилиши, қонуний жазосини олиши шартлигини таъкидлади. «Маҳаллалардаги фаолларингиз ҳеч қачон: „аризангни қайтиб ол“, „оилада бўлади-ку“ дейишмасин. Ўша зўравон жазосини олиши шарт», — деди у Хотин-қизлар қўмитаси раҳбарига.
7 йилга қамалган Блогер Абдуқодир Мўминов, дам олиш кунлари аста-секин пасаядиган ҳарорат, Ўзбекистонда ҳалигача ишлатилаётган 400 га яқин носоз лифт, ZoodPay`га қарши иш очган Рақобат қўмитаси, Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори жанжалига муносабат ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Buhexpert компанияси вакиллари бухгалтерия аутсорсинги бизнесга қандай ёрдам бериши ҳақида сўзлаб беришди.
Жиноят ишлари бўйича Миробод туман суди блогер Абдуқодир Мўминовга 3 йил муддатга журналистик (блогерлик) фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 7 йил 3 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади. Тайинланган жазони умумий тартибли колонияда ўтаттирилиш белгиланди.
ДХХ ва Божхона қўмитаси Хитойдан почта орқали кучли таъсир кўрсатадиган «прегабалин» препаратини олиб кириб, ижтимоий тармоқлар орқали сотиб келган гуруҳни фош қилди. 75,7 кг препарат мусодара қилинди.
Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармаси Freedom Payments компаниясида бўлган текширув фуқароларнинг пластик картасидан 12 млрд сўм ўғирлангани бўйича терговга боғлиқлигини маълум қилди. Пул тўлов тизими орқали хорижга чиқиб кетган, шу сабаб органлар тергов тадбирларини ўтказмоқда, дейилади изоҳда.
ASUS 2023 йил янгилиги — талабаларга таълим ва бошқа ишларда муваффақиятга эришишда ёрдам берадиган Vivobook S 15 OLED ноутбукини тақдим этди.
Жиноят-процессуал кодексига киритилаётган ўзгартиришларга кўра аппеляция шикоятини бериш муддати 20 кундан 10 кунга қисқартирилади, суд қарорларини кассация тартибида кўриб чиқиш ваколати вилоят ва унга тенглаштирилган судларга ўтказилади.
Тошкент шаҳридаги 6-сонли туғруқ комплексида эгизак чақалоқлар вафот этди. Болалар онаси бунга акушер-гинекологнинг эҳтиётсизлиги сабаб бўлганини айтмоқда.
Сурхондарё ҳокими ва мактаб директори жанжали тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳуқуқшунос ва экспертлар «ҳоким педагогни ишдан олишга ҳаққи йўқ», «ҳокимларни таълимга умуман яқинлаштирмаслик керак» демоқда. «Ҳоким қамаб, вазир озод қилса, суднинг нима кераги бор?» деган савол ҳам берилди.
Ўзбекистонда аниқланган камчиликлар бартараф этилмаган 400 га яқин лифтдан ҳамон фойдаланиб келинмоқда. Бу ҳақда Сенат ялпи мажлисида маълум қилинди.
Шанба куни Ўзбекистонга Жанубий Урал ҳудудларидан нисбатан нам ва салқин ҳаво массалари кириб келади. Кундузи ҳарорат барча жойларда +35 даражагача, жанубда +38 даражагача пасаяди.
6−8 август кунлари кутилаётган кучли ёмғирлар ёғиши сабабли Ўзбекистоннинг 8 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.
Фарғонада Жаҳон банки, ЕИ ва бошқалар ҳамкорлигида ташкил этилган Мева-сабзавотчилик II форумида Ўзбекистондан 80 та давлатга 180 хил мева-сабзавот экспорт қилинаётгани айтилди. Форум давомида бу рўйхатни кенгайтириш имкониятлари, мавжуд муаммоларга ечимлар муҳокама қилинди.
«Халқ банки» Қувасой филиали ғазначиси ўзига бириктирилган банкоматдан 212,8 млн сўмни талон-торож қилгани айтилмоқда. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистонда чучук сувнинг қарийб 90 фоизи қишлоқ хўжалигида фойдаланилиб, ҳар гектарга сув сарфи технологик илғор давлатларга нисбатан 2−2,5 баробар кўп. Бу ҳақда Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлисида маълум қилинди.
Уйчи туманидаги «Гулшан» оилавий боғчасида 15 нафар бола туғилган кун учун олиб келинган тортдан заҳарланиб, шифохонага ётқизилди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг хабар беришича, ҳозирда болаларнинг ҳаммаси соғлом ва улар яна боғчага қайтарилган.
Тошкентда 12 та янги йўл ўтказгич қуриш режалаштирилмоқда. Бунга халқнинг ўнлаб триллион сўм маблағлари сарфланади. Кўприк ва туннеллар улкан майдонларни эгаллаб, шаҳарни парчалаб ташлайди ва каттароқ транспорт муаммоларини келтириб чиқаради. Буни янги қурилган йўл ўтказгичлар мисолида кўрсатамиз.
Сариосиё туманидаги мактаб директори ишдан бўшатилганини эълон қилган Сурхондарё ҳокими билан тортишди. ОАВ унинг 10 кунга қамоққа олингани, чиққанидан кейин яна ушлангани ҳақида хабар берди. Мактаб таълими вазири директор ҳибсдан озод этилгани ва ўз лавозимида ишлашда давом этишини маълум қилди.
Туркманистонга борадиган Шавкат Мирзиёев, Тошкентда жамоат транспортида йўлкира ошиши, автобус билан тўқнашиб кетган Malibu, Чотқол қўриқхонасидан янги кадрлар, яна лавозими ўзгарган вазирлар, 5,5 йил ичида кўпхотинлилик учун судланган 38 киши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Қўшимча имкониятларга эга булиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг