Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида Умра хизматлари нархи 10 январдан бир киши учун 16,6 млн сўм этиб белгиланди.
Ниҳоят Тошкент ва бир неча вилоятларда маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш бошланади. Аҳолига бепул чиқинди пакетлари берилади. Фуқароларга қайта ишланган чиқиндилар учун пул тўлаш режалаштирилмоқда.
Тошкент шаҳридаги Paynet шохобчаларида бир неча бор банк картасига пул тушириб, нақд пулни бермасдан қочиб кетган шахс қўлга олинди. Унга нисбатан талончилик юзасидан жиноий иш очилди.
Нукус шаҳрида 2 киши номаълум этиологияли моддадан заҳарланди. Улардан бири шифохонада вафот этди. Ҳолатни ҳоким ўринбосари бошчилигидаги комиссия текширмоқда.
9−10 январь кунлари Ўзбекистонга Туркманистондан илиқ ҳаво кириб келади ва бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат жанубда +20 даражагача кўтарилади. Пайшанба куни Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво кириб келиши ҳисобига ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади.
Хитой компаниялари Андижон вилоятида йилига 2 мингта, Фарғона вилоятида йилига мингта электробус ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши режалаштирилмоқда. Улардан бутун Ўзбекистон бўйлаб жамоат транспортини яхшилаш мақсадида фойдаланилади.
Тошкентда ваннахонадаги иссиқ сув баки ёрилиши оқибатида 20 ёшли қиз куйиш жароҳати олди. У шифохонада вафот этди.
Самарқанд тумани ҳокимининг икки ёрдамчиси маҳаллий аҳолидан бирига ер ажратгани учун 1000 доллар олаётган вақтида қўлга тушди. СамДУ тьютори эса 3 минг доллар олаётган вақтда ушланди. У маҳаллий аҳолига меҳнат фаолиятларига 20 йиллик иш стажи қўшиб беришни ваъда қилгани айтилмоқда.
Табиий офатлар пайтида ногиронлиги бўлган шахслар энг катта хавф остида қолишади, чунки фавқулодда ҳолат хабарлари ва эвакуация йўллари улар учун мослаштирилмаган бўлиши мумкин. Жаҳон банки Ўзбекистонда ногиронлиги бўлганлар эҳтиёжларини ҳисобга олиш бўйича ўз тавсиялари билан бўлишди.
Зомин туманида автобус бурилаётиб, рўпарадан келаётган «Жигули» билан тўқнашди. Оқибатда енгил машинадаги 50 ёшли йўловчи касалхонада вафот этди.
Ўзбекистонда 2024 йилнинг апрель ойидан кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар чиқиндини олиб кетиш хизматлари учун қарздорлик бўлмаган тақдирдагина нотариал тасдиқланади.
Миришкор туманида Nexia йўлнинг қарама-қарши томонида кетаётган пиёдани уриб юборди. Оқибатда у шифохонада вафот этди.
Юнусобод туманида King Long русумли 93-сонли автобус Matiz билан тўқнашди. Оқибатда енгил автомобиль техник шикастланди, автобусга зарар етмади.
Ёмғирли якшанба, Тошкентда синовдан ўтказиладиган водоробуслар, олтин сотиш бўйича пешқадамлик қилаётган Ўзбекистон, чиқинди хизматидан қарзи бўлса, «свет»сиз қоладиган истеъмолчилар, вилоятга вақтинча ҳоким бўлган ёшлар етакчиси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Ўзбекистоннинг халқаро қидирувга берилган 8 нафар фуқароси Туркияда қўлга олинди. Улар уюшган жиноятчилик, гиёҳванд моддалар контрабандаси, фирибгарлик ва бошқа жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
Ўзбекистонда декабрь ойи меъёрлардан 1,5−2 даражага иссиқ бўлди. Ноябрь ойи эса кузатувлар тарихидаги энг иссиқ ой бўлди. Шу билан бирга, 13 декабрь куни Тошкентда охирги 30 йилдаги энг паст ҳарорат қайд этилди.
Йўл ҳаракати қоидалари бузилганини қайд этиш воситаларини ўрнатган тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам қайд этиш ва Давлат экологик назорат инспекциясига хабар бериш ҳуқуқи берилди. Бунда тадбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида рағбатлантирилади.
Пианиночи Лола Астанова «Газета.uz» билан суҳбатда интернетдаги машҳурлик, ўзбекистонликларнинг хориждаги муваффақиятлари ва ўзини ўзбек миллий оҳангларида синаб кўриш истаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди. «Маҳорат бўлмаса, ижтимоий тармоқлардаги машҳурлик сизга ёрдам беролмайди», дейди у.
Энди қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлардан қарзи бор шахс, электр энергияси учун пул тўлолмайди. Бундай тартиб дастлаб Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида, кейин эса бутун республика бўйлаб амалга оширилади.
Тошкентдаги савдо дўконларининг бирида бепул кийим-кечак тарқатилиши сабаб тартибсизлик юзага келди. Пойтахт ИИББ ҳолат бўйича ҳеч ким жароҳатланмагани ва жамоат тартиби сақланганини билдирди. Оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани учун дўкон раҳбари 5,1 млн сўм миқдорида жаримага тортилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг