Тошкентда ACWA Power компанияси билан пилот лойиҳа доирасида водород газида ҳаракатланувчи автобусларни синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
«Жиҳодчилар» диний-экстремистик оқимига алоқадорлиги учун тўққиз йил қидирувда бўлган фуқаро 6,5 йилга озодликдан маҳрум этилди. У март ойида Туркия полицияси томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга экстрадиция қилинганди.
Шанба куни Ўзбекистоннинг шимолий ҳудудларига нисбатан салқин ва нам ҳаво кириб келиши бошланади. 7 январь куни Фарғона водийсидан бошқа ҳудудларда ёмғир ёғиши кутилмоқда. Кундузи ҳарорат +9…+14 даража бўлади.
2023 йилда «Ўзмиллийбанк» АЖ кўплаб ижтимоий аҳамиятга эга лойиҳаларни молиялаштириб, ҳудудларнинг хизмат кўрсатиш соҳасини ривожлантиришда иштирок этди.
Ўзбекистонда бюджет ташкилотлари ходимларига декабрь ойидаги маошларини тўлаш кечикмоқда. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги буни бухгалтерия ҳисобини юритиш янги тизимига ўтгани билан изоҳлади ва беш иш куни ичида иш ҳақини тўлиқ молиялаштиришга ишонтирди.
Тошкент шаҳри Жиноят ишлари бўйича Сергели тумани судининг собиқ судьяси ҳаракатсизлик, далилларни сохталаштириш, товламачилик ва адолатсиз ҳукм чиқаришда гумонланмоқда.
Наманган вилояти Чортоқ туманида зилзила содир бўлди. Унинг кучи 2−3 баллни ташкил этди. Декабрь ойи охирида ҳам худди шу вилоятда кучсиз зилзила қайд этилганди.
Икки йил ичида барқарорлашадиган энергетика тизими, доридан вафот этган болалар сонининг ошиши, реконструкция учун ёпилган «Қўйлиқ» бозори, яна нархи ошган поезд билетлари, ортда қолган йилнинг оммабоп исмлари, иссиқ сувда кўринган қора заррачалар ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кунлик дайжестида.
Тошкент шаҳрида ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган камида 4 нафар йигит машиналарда хавфли ҳаракатлар содир этди. Суд уларга нисбатан БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима ва 15 сутка қамоқ жазосини тайинлади. Йигитларнинг ота-оналарига ҳам чора кўрилди.
Тошкентнинг икки туманида истеъмолчилар иссиқ сувда қора зарралар пайдо бўлганидан шикоят қилди. Veolia Energy Tashkent бунга 1-ИМ қозонхонасидаги сувни тозалаш фильтридан сульфатланган кўмир чиқиши сабаб бўлганини билдирди. Компания ҳисоблагичларга техник хизмат кўрсатишга тайёр.
Asialuxe Travel Туркиядаги илғор меҳмонхоналарнинг эксклюзив вакилига айланди. Туроператор меҳмонхоналарнинг тўлиқ рўйхати билан танишишни ва дам олишни максимал даражада фойда билан банд қилишни таклиф қилмоқда.
Тошкент шаҳри судида бир ойлик танаффусдан сўнг «Док-1 Макс» иши бўйича суд қайта бошланди. Унда Ҳиндистоннинг Marion Biotech компанияси дорилари истеъмоли оқибатида 18 бола ногиронлик орттириб олгани, заҳарланиш сабаб яна 3 бола вафот этгани маълум қилинди. Судланувчилар икки нафарга кўпайди.
2023 йилда Ўзбекистонда 283 минг 788 та никоҳ қайд этилиб, уларнинг 85 минг 279 тасида (30 фоиз) аёл эриниинг фамилиясига ўтди. 74 нафар эркак 70 ёшдан кейин, 4418 нафар эркак эса 20 ёшгача фарзандли бўлди.
Адлия вазирлиги 2023 йил Ўзбекистонда ўғил болаларга энг кўп Муҳаммадали, қизларга эса Солиҳа исми қўйилганини маълум қилди. Ушбу исмлар аввалги йилларда ҳам етакчилик қилганди.
Самарқандда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ходими фуқародан 10 минг доллар олганликда гумонланмоқда. У фуқарога АҚШ элчихонасидаги танишлари орқали виза олиб бериш ва уни Қўшма Штатларга юборишини айтган. ДХХ бундай ҳолатларни Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳам аниқлади.
Наманганда май ойида собиқ хотинини пичоқлаб ўлдирган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилди. У 17 йил 6 ойида қамоқ жазосини олди.
Тармоқларда Қўқон шаҳрида блогер автомобиллар қатнайдиган йўлда столга ўтирганча овқатланаётгани акс этган видео тарқалди. Фарғона вилояти ИИБ унга нисбатан жарима қўлланганини билдирди.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги «Қўйлиқ» бозорида қурилиш ва реконструкция ишлари бошланишини маълум қилди. Бу вақтда бозор ёпилади. Ҳокимлик реконструкция даврида бозордаги тадбиркорларга ўз фаолиятини Food city, Tashkent Index ва бошқа савдо мажмуаларида давом эттиришни таклиф қилди.
Ўзбекистонда 20 январдан маҳаллий поездлар билетлари нархи яна ошмоқда. Хусусан, «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездларининг чипталари нархи 20 фоизга кўтарилади.
Тошкент шаҳри ҳокимлиги ҳузурида кўп квартирали уйларни таъмирлаш бўйича инжиниринг компанияси ташкил этилди. У уйларни реконструкция қилиш ва таъмирлаш, шунингдек, лифтларни алмаштириш, ҳудудларни ободонлаштириш, уйларни санация ва реновация қилишда буюртмачи сифатида қатнашади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг