Андижон вилояти ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг ёшлар билан учрашувида 12 ёшли бола китоблар етишмагани учун «Ёш китобхон» танловида юта олмаганини, шу сабаб маҳалласига кутубхона қуриб беришни сўради. Ҳоким кутубхона бир ойда қуриб берилишини, уни боланинг ўзи бошқаришини айтди.
Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий комиссия этиб қайта ташкил қилинди. Шунингдек, Одам савдосига қарши курашиш ва муносиб меҳнат масалалари бўйича миллий маърузачи институти таъсис этилди.
Давлат санъат ва маданият институти доценти ҳамда «Эзгу-фильм» киностудияси бош режиссёри Жаҳонгир Аҳмедов Президент администрацияси ижодий ташкилотлар ва кинематография соҳасини ривожлантириш шўъбаси етакчи инспектори лавозимига тайинланди.
Шавкат Мирзиёев диний эътиқод ниқоби остида ёшларни маърифатга эмас жаҳолатга ундаётган кишилар пайдо бўлаётганини таъкидлади. Президент, шунингдек, Ҳаж ва Умра зиёратига бориб келганлар орасида ўзини кўз-кўз қилиш, манманликка берилиш каби ҳолатлар кузатилаётганини танқид қилди.
ДХХ Россия ва Туркиядан келтирилган қалбаки 528 150 АҚШ доллари миқдоридаги купюраларни муомалага киритишга уринган шахсларни қўлга олди.
Ўзбекистон Миллий университети бош биноси қаршисидаги майдонда 23 декабрь куни соат 10:00 дан бошлаб Олот, Қарши ва Термизга талабалар учун қўшимча автобус йўналишлари ташкил этилди. Чипталар университет бош биносида ташкил этилган сайёр кассада сотилади.
«Йил бестселлерлари 2023» рейтингида asaxiy.uz орқали Ўзбекистон бўйлаб энг кўп сотилган 20 китоб ўрин олди.
Президент фармони билан 2024 йил 2 январь қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди. Шунга кўра, Янги йил байрамида ўзбекистонликлар кетма-кет тўрт кун (30 декабрь — 2 январь) дам олади.
«Байрам» салат-торти, стакандаги «мимоза», «Шуба остидаги сельдь балиғи» рулети, дудланган товуқ ва корейс сабзиси билан салат, стейк ва карамелланган нокли салат, колбаса ва яшил нўхатли оливье ва бошқалар — Zira.uz`дан Янги йил дастурхонини безаш учун турли салатлар рецепти.
Ўзбекистонда 2024 йилдаги қўшимча ишланмайдиган кунлар ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди. Унга кўра, 22 март, 11 апрель, 18 июнь, 3 сентябрь ва 31 декабрь барча ходимлар учун қўшимча дам олиш кунлари этиб белгиланди.
Тошкентда «Яшил шаҳар» транспорт йўлагининг тақдимоти бўлиб ўтди. Лойиҳа доирасида Шота Руставели кўчасида жорий этилиши режалаштирилган яшил транспорт йўлагининг концепт-дизайни, математик модели ва уни асосида техник иқтисодий асослари ишлаб чиқилди. Лойиҳа Тошкент шаҳар ҳокимлигига киритилди.
Ишбилармонлик учрашувида тадбиркорлар экологик тоза лойиҳаларни амалга ошириш бўйича тажрибалари ҳақида гапиради. Асосий мавзулар: энергия инқирози даврида янгича иситиш тизимлари ва қишлоқ хўжалигида сувни тежаш йўллари. Ҳар ким ўз эко-лойиҳаларини тақдим этиши ва муҳокама қилиши мумкин.
БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси Тошкентдаги ерости ўтиш жойида аёллар хавфсизлигига бағишланган деворий расм яратди. Муаллифларнинг таъкидлашича, айнан шундай ёпиқ жойларда аёллар ўзларини ҳимоясиз ҳис қилишади, шу сабабли кўчаларни ҳамма учун хавфсиз кўринишга келтириш муҳимдир.
Суд ҳайъати 2019 йилда Қибрай туманида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардия хавфсизлик бошқармаси собиқ ходимининг апелляция шикоятини қаноатлантирмади. 15 йилга қамалган эркакнинг жазоси ўзгаришсиз қолдирилди.
«Sharh» Ўзбекистон фуқароларига бошқа фойдаланувчиларнинг фикрига асосланган яхши компаниялар, хизматлар ва ҳатто яхши ошни топишга ёрдам беради, шунингдек, шарҳлар орқали даромад олиш мумкин.
Толибжон Олимжонов 2017 йили алмашув дастури асосида Турин университетига ўқишга кирган. Бир йил ўтиб ўқиш ва яшаш харажатларини қоплайдиган стипендия эгасига айланган. У «Хориж дипломи» лойиҳасида Италия университетига қандай қилиб ўқишга кириш ва бепул таълим олиш ҳақида гапириб берди.
«Click`дан миллиард» ютуқли ўйинининг биринчи босқичи якунланди. Иккинчи босқич 28 декабрь куни бўлиб ўтади ва ҳар қайси иштирокчи ғолибга айланиши мумкин.
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаласи 1 млрд 258 млн сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди.
Ўзбек тилидаги «Аквамен ва йўқотилган қироллик» фильми ва бир қатор кинопремьералар, Янги йил ярмаркалари ҳамда фестиваллар, шоу-дастурлар, кўргазмалар ва маҳорат дарслари, концертлар, спектакллар, мусиқий кечалар ва байрамолди дам олиш кунларидаги бошқа тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
Президент нашриёт ва матбаа корхоналари 5 йилга солиқлардан озод қилиниши ва имтиёзли кредитлар берилишини маълум қилди. 2024 йили Ўзбекистонда Халқаро болалар адабиёти кўргазмаси ташкил этилади. Таржимонлар учун Огаҳий номидаги халқаро мукофотни таъсис этиш ҳам режалаштирилмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг