Ўзбекистонда ҳафта охиригача ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кўтарилиб, ҳафтанинг иккинчи ярмида +22…+25 даражагача илиқ бўлади. Кечаси ва эрталаб ҳам ҳаво анча илиқ, +7…+12 даража атрофида бўлиши кутилмоқда.
Муборак туманида Isuzu автобусининг газ баллони портлаб, 4 киши ўрта оғир даражада жароҳат олди. Ҳодиса сабабли ҳеч ким ҳалок бўлмаган, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабарида.
Сингапурда ўтган First Global Challenge робототехника чемпионатида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари бронза медалини қўлга киритди.
Исроилнинг Холон технология институтида таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар ватанга қайтарилди. Улар ўқишни онлайн давом эттиришади.
«Газета.uz» эътибор қаратган Қашқадарёдан 60 тонна чигит олиб чиқишда тақиққа учраган жиззахлик тадбиркор муаммоси ҳал этилди. Бу ҳақда Бизнес омбудсман маълум қилди. Аввалроқ депутатлар шу масала юзасидан вилоят ҳокимлиги ва ИИВга сўров юборганди.
Ҳуқуқ-тартибот идоралари июль ойи охирида товламачиликда айбланиб ҳибсга олинган блогер Олимжон Ҳайдаров устидан терговни якунлаб, ишни судга юборган. Унга туҳмат ва ҳақорат каби янги айбловлари қўйилган.
Тошкентдаги пиёдалар ўтиш жойида 18 ёшли Spark ҳайдовчиси Ҳиндистоннинг уч нафар фуқаросини уриб юборди. Пиёдалар турли тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилди.
Сосиска ва пишлоқли ёки помидор ва мол гўштидан қилинган ветчинали пицца, ёпиқ «Салзоне», «Сезар», «Маргарита» ҳамда «Пепперони» ва бошқалар — ZIra.uz мазали пицца тайёрлаш рецептлари рўйхатини тақдим этади.
Жиззахлик тадбиркор Қашқадарёдан 60 тонна чигитини олиб чиқишда тақиққа учрагани ҳақида ёзгандик. Ҳолат юзасидан ЎзЛиДеП депутатлари Тўлқинжон Каримов ва Батирбек Тўразода Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва Ички ишлар вазирлигига депутатлик сўрови юборди.
Тошкентнинг Юнусобод туманида Spark ҳайдовчиси пиёдалар ўтиш жойида 70 ёшли аёлни уриб юборди. Жабрланувчи тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган, терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Қашқадарёнинг Миришкор туманида бир эркак балиқ овлаш вақтида чўкиб кетди. Унинг жасади Сечанкўл сунъий сув омборидан топилган. Суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Пойтахтда ҳаво ҳарорати кескин пасайиб, +10 даражагача тушди. 13 октябрга ўтар кечаси ёмғир ёғиб, кундузи томчилаб турди. Салқин тушиши билан ҳақиқий куз кириб келганини ҳис қилиш мумкин. Тошкентнинг кузги кўчалари — «Газета.uz» фотомухбири Евгений Сорочин объективида.
Бишкекдаги МДҲ саммитида қатнашган Шавкат Мирзиёев, тоғларда ёғган қор, метрода ўзини рельсга ташлаган талаба қиз, яна автобус билан тўқнашув, Ўзбекистон конларида қудуқларни бурғилашда кўмаклашувчи Россия компанияси, болаларни ҳимояловчи қонун лойиҳаси ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Саккизта кинопремьера, Welcome to Dreamsland кўргазмаси, Миршакар Файзуллоев шоуси, «Браво» концерти, театрлардаги спектакллар, ижодий маҳорат дарслари, дўконлардаги чегирмалар ва дам олиш кунларидаги бошқа қизиқарли тадбирлар — Afisha.uz жамланмасида.
«Алишер Навоий» метро бекатида пойтахтдаги ОТМлардан бирида ўқийдиган 18 ёшли талаба қиз поезд яқинлашиб келаётган вақтда ўзини рельс устига ташлади. Машинист поездни тўхтата олди, ИИО ходимлари қизни платформа устига олиб чиқишди. Қиз жароҳат олмади.
Lenovo Day Tashkent саноат форумида IDC, Intel ҳамда Veeam компаниялари вакиллари иштирок этиб, Марказий Осиёдаги IT-бозорининг тенденциялари ва мавжуд муаммоларинини муҳокама қилдилар.
Зўравон ота-онадан фарзандини олиб қўйиш, болага ҳимоя ордери бериш ва индивидуал ҳимоя режасини ишлаб чиқиш, таълим муассасаларида болалар ўртасида зўрлик қилиш ва камситишга йўл қўймаслик — Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоялаш учун қандай чоралар кўриш таклиф этиляпти? «Газета.uz» шарҳи.
Миробод туманида аёл фарзандига қўпол муносабатда бўлиб, уни калтаклади. Аёл ўша вақтда яқинларидан нохуш хабар эшитиб, асабий ҳолатда бўлганини айтди. Туман ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари бошланди.
Юнусобод туманида 82-сонли йўловчи автобуси Nexia-3 билан тўқнашиб, хавфсизлик оролчасига чиқиб кетди. «Тошшаҳартрансхизмат» ЙТҲ асосий йўлдан автобус йўлига ўтиб кетган енгил автомобилнинг хатоси туфайли содир бўлганини маълум қилди. Жароҳатланганлар йўқ.
Жума куни Ўзбекистон президенти МДҲ саммитида иштирок этиш учун Қирғизистоннинг Бишкек шаҳрига етиб борди. Саммит доирасида Шавкат Мирзиёев Беларусь раҳбари Александр Лукашенко билан музокара ўтказди. Улар савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни янада кенгайтиришни муҳокама қилди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг