22 сентябрь — Бутунжаҳон автомобилсиз куни. Ўзбекистонда бу сана 2021 йилдан буён нишонланмоқда. ЙҲХХ, Транспорт ҳамда Экология вазирликлари шу куни аҳолини шахсий автомобиль ўрнига жамоат транспорти, велосипеддан фойдаланиш ёки пиёда юришни танлашга чақирди.
Inkuzart`дан сувни ўйламай сарфлашга бағишланган янги расм, жамоатчилик танқидига учраган депутатлар, 7 яшар қизга тегингани учун 18 йилга қамалган эркак, Тошкентда офис очадиган Visa компанияси, инвестиция жалб этишда ёрдамладиган Жаҳон банки кенгаши ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Санкт-Петербургдан Тошкентга учаётган ва маст ҳолда самолёт йўловчиларига халал бериб, улардан бирини ҳақорат қилган шахс Тошкент аэропортида қўлга олинди. У жаримага тортилди.
Сурхондарёдаги «Болдир» божхона постида Туркманистондан келаётган поезд вагонларидан бирини кўздан кечириш чоғида 12,7 млрд сўмлик 851 минг қути акциз маркасиз сигаретлар аниқланди.
1950−1960 йилларда сентябрнинг илк дам олиш кунлари ёш тошкентликлар учун шаҳар Марказий боғидаги карнавал билан боғлиқ эди. «Газета.uz» шаҳар аҳолисидан ёшликларидаги карнавални қандай эслашлари ва у нима учун ўтказилгани ҳақида сўради. Ўзбекистон Миллий архиви байрам суратларини тақдим этди.
Оқдарё туманида аёл бир йигитдан ҳомиладор бўлиб, буни яқинларидан яшириш мақсадида туғилажак фарзандини 50 млн сўмга сотиб юбормоқчи бўлди. Суд унга нисбатан 5 йилу 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.
«Темурбеклар мактаби» имтиёзи сабабли Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига 189 балл тўплаб, контрактга ўқишга кирган 5 талаба президент грантида ўқийди. Яна бир шундай талабанинг ҳам муаммоси ҳал қилинган. «Темурбеклар мактаби» квоталарини эса алоҳидалаштириш ишлари олиб борилмоқда.
Қарши шаҳри ҳокими Нормўмин Холбоев ўзини унинг сектори «Энг ташаббускор сектор» деб эътироф этилгани учун 75 млн сўм билан рағбатлантириш бўйича қарор чиқарганди. Қашқадарё вилояти ҳокими Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдимномасига биноан бу қарорни бекор қилди.
Яшнобод туманида 3 та автомобиль иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисаси сабаб 3 киши воқеа жойида ҳалок бўлди. Яна 5 киши шифохонага ётқизилди.
Чуст туманида юк машинаси ҳайдовчиси рулда ухлаб қолиши оқибатида қарама-қарши йўналишдаги Damas ва Labo билан тўқнашиб кетди. Беш киши ҳалок бўлган.
Мирзо Улуғбек туманида кўп қаватли уйлардан бирининг йўлагида 7 ёшли қизга уятсиз ҳаракатлар қилган 55 ёшли эркак 18 йилга қамалди.
Ўзбекистонда 8 ой давомида 414 киши овқатдан заҳарланди, уларнинг 2 нафари вафот этди. Касалланганларнинг 81 нафарида ботулизм аниқланди. СЭС раҳбари ўринбосари Нурмат Отабеков бундай ҳолатлар боғчаларда кўпроқ кузатилаётганинни қайд этди.
Қонунчилик палатаси депуталари радарлар масаласини муҳокама қилиб, тадбиркорлар «тузоқ» қўймаслиги кераклигини айтишди. Жамоат фаоллари эса «уларнинг фикрларини популистик гаплар» деб атаб, «ҳақиқий ва тирик депутатлар» аслида йўллардаги ўлимлар сонини камайтиришни ўйлаши лозимлигини таъкидлашди.
ДХХ 3 та вилоятда ноқонуний ер савдоси билан боғлиқ ҳолатларни аниқлади. Улардан бирида самарқандлик шахс мансабдор танишлари орқали давлат захирасидаги 1 гектар ерни $159 минг эвазига фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлгани айтилди.
Тошкент шаҳрида ҳаракатланувчи яна 22 та автобус йўналишида хизмат кўрсатиш брутто-шартнома асосида амалга ошириш бошланди. Бу билан улардан талаб қилинадиган кунлик режа бекор қилинди.
Рассом Inkuzart Тошкентда янги расм чизди. У ўйламай сарф қилинаётган сувга бағишланган.
ЖСТга аъзо бўлиш ҳақида гапирган Шавкат Мирзиёев, президентнинг БМТ Бош ассамблеясидаги нутқи, Тошкентда гул экишга 12 млрд сўм пул, болаларни йод билан таъминлаш дастури бошлангани, Озарбайжоннинг ҳудудий яхлитлиги ҳақида сўзлаган Cодиқ Сафоев ва бошқалар — «Газета.uz»нинг кун дайжестида.
Республика тез тиббий ёрдам марказининг Қорақалпоғистон, Тошкент, Сурхондарё ва Сирдарё ҳудудларидаги филиалларига 100 та Volkswagen Caddy тез тиббий ёрдам машинаси етказиб берилди. Йил якунигача яна 500 дан ортиқ машина етказилади.
Бухорода ҳоким ёрдамчиси маҳаллада яшамайдиган шахслар номига 163 млн сўм кредит расмийлаштириб, уларни ўзлаштиргани айтилмоқда. Унга нисбатан жиноий иш қўзғатилди.
20 сентябрдан барча мактаб ва болалар боғчаларида йод билан таъминлаш дастури бошланди. Энди чоршанба кунлари болаларни йод етишмовчилигидан ҳимоя қилиш учун уларга профилактик дозада йод таблеткалари ичирилади. Ҳомиладор ва эмизикли аёлларга йод препаратлари оилавий шифокорлар томонидан берилади.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг